Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet74/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Ситуацион масалалар. 
Қуйидаги кўрсаткичлар буйича ишлаб чикариш мухитига бахо беринг? 
1. Иш жойида ѐруғлик
75 люкс 
2. Хаводаги СО2 миқдори 
0,5% 
3. Микроиқлим : харорат 32 С, нисбий намлик 75%, хаво харакат тезлиги 
0,05м/с. 
4. Шовқин 90 Дб ( 4000 гц) шахсий химоя воситаси йўқ. 
Хулоса :
Қуйидаги кўрсаткичлар буйича ишлаб чикариш мухитига бахо беринг? 
1. Шовқин интенсивлиги 100 Дб, унинг спектрини асосан 4000гц га тенг 
товушлар ташкил қилади. 
2. Микроиқлим : харорат 32 С, нисбий намлик 85%, хаво харакат тезлиги 0, 
СО миқдори 2%. 
3. Вибрация частотаси 500 гц, амплитудаси 0,2 см бўлиб иш вақтининг 90% 
виброасбоб билан олиб борилади. Шахсий химоя воситаси йўқ. 
Хулоса :


153 
Ишлаб чиқариш корхоналарида тебранишни текшириш усуллари 
Ишлаб чикаришда тебраниш:
-таранг жисмларнинг бевосита тегиши натижасида организмга 
берилувчи тебранма каракатидир.
Вибрация ишлаб чикариш мухитининг етакчи омили сифатида куйидаги 
саноат корхоналарида учрайди:
-металдан ясаалган деталлари тезкор ишлов берувчи 
станок механизмлар билан ишлаганда;
-авиация ва кемалар учун маълум деталлар 
ясаш, киркиш, бурмалаш, ишлов беришда;
- ѐгочларни арралаш,ишлов бериш жараѐнида;
-кон ва кўмир-кон саноатида-рудаларни жисмлардан кўчириш, машина 
ва механизмлар оркали ишлашда;
- двигатель ва моторларни харакатидаги тог-кон 
транспорти, йўл транспорти, курилиш транспортларидан экскаватор, 
булдозер, трактор, автокранларда ишлаганда;
-бетон коришмалари ишлаб чикариш ва бошка ишларда вибрация 
етакчи омил сифатида учрайди.
Хулоса килиб айтганда, вибрация ишлаб чикаришда кенг таркалган 
омиллар каторига киради.
- Вибрация манбаи бўлиб машиналар, асбоб-ускуналар хисобланиб, ишлаш 
жараѐнида таранг жисмларни бевосита тегиш натижасида организмга 
берувчи тебранма харакати вибрация манбаи хисобланади.
Вибрация физикавий омиллар каторига киради ва куйидаги физик 
кўрсаткичларга эга:
1. Тебраниш частотаси (1/Т) - бу бир секунддаги тўлик тебранишлар сонига 
айтилади, Гц-Геррц;
2. Тебраниш амплитудаси-(тургун мувозанат холатидан энг кўп огишига
айтилади,бирлиги см., мм., микрон.


154 
3. Тебраниш тезлиги (V) - огишнинг вакт ичида тезлик бирликларидаги 
биринчи хосиласили,юкори кўрсаткичи бўйича ўлчанади. V-юкори 
кўрсаткич=2x*f* a м/сек* 102
4. Тебраниш тезланиши (W)-огишнинг вакт ичида иккинчи хосиласи –
см/сек2 да ѐки огирлик кучи тезланишининг бирликларида W=4 
п2/T2*a=м/сек2

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling