Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet72/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
ВИБРАЦИЯ КАСАЛЛИГИ. 
Ўзок вақт давомида ноқулай об –хаво шароитида ишлаганда вибрация 
таъсирида организмда ўзгаришлар, жумладан ВИБРАЦИЯ КАСАЛЛИГИ 
келиб чикиши мумкин. Махаллий ва умумий вибрация касаллиги тафовут 
қилинади. 
ВИБРАЦИЯ КАСАЛЛИГИ асосида асаб – рефлектор ва нейрогуморал
механизмдаги мураккаб ўзгаришлар ѐтади, бу ўз навбатида рецептор 
аппаратида ва марказий асаб системасида жиддий ўзгаришлар келтириб 
чикаради. Бунинг окибатида кон томир тонусини бошқарадиган система 
кўпрок зарарланади. Кучли вибрация организмнинг таянч харакат 
аъзоларига ( мушакларга, бириктирувчи тукималарга, бугимларга) бевосита 
таъсир этиши хам мумкин. 
Вибрация касаллигини биринчи марта 1911 йилда италиялик олим – 
врач Г.ЛОРИ таърифлаб берган. Касаллик аста –секин бошланиб, ўзок 
вақтгача иш кобилиятига таъсир этмайди. Одамнинг боши огриб
асабийлашади, уйкуси бўзилади, тез чарчаб колади, кул панжаси вақти- 
вақти билан зиркираб огрийди, бармоклар тиришиб ва увишиб колади, 
сезгирлик бўзилади, тукималар озиқланиши издан чикади, баъзан бармоклар 
шишади. 
МАХАЛЛИЙ ВИБРАЦИЯ КАСАЛЛИГИ 3 босқичда утади : 
1. босқичБОШЛАНГИЧ ДАВР – кул бармокларида сезувчанлик пасаяди, 
вақти – вақти билан огрик ва парэстезия кузатилади. 
2. босқичўзгаришлар деярли юзага чиккан давр – бунда кон томирлар
кискариши натижасида тукималарнинг озиқланиши бўзилиб, бармоклар 
шишади, совкотиб, увишади, сезувчанлик йўқолади. 


151 
3. босқич Касалликнинг ривожланган даври – бунда полиневропатик 
ўзгаришлар кузатилади. Кул эзиб, мижгиб ўзок муддат огрийди, сезгирлик 
камайиб мўздек бўлиб колади. Таъм билиш ва огрикни сезиш сусаяди. 
Умумий вибрация таъсирида овқат хазм килиш аъзоларида 
дисфункция, жумладан, меъданинг мотор ва шира ажратиш фаолияти 
ўзгаради. Умуртка погонасининг бел ва думгаза бўлимларида остеоартроз 
ѐки дискоз аломатлари пайдо бўлиши мумкин. 

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling