Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet80/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Тебранишни ўлчаш усуллари. 
Тебраниш тавсифи, меъѐрланадиган кўрсаткичнинг частотали 
(спектрал) таҳлили ҳамда тебранишнинг частота ва дозасига қараб интеграл 
баҳолаш асосида амалга оширилади. Амалдаги кўпинча ўлчанадиган 
кўрсаткичлар вибротезлик ва вибротезланишлар спектрли таҳлил қилиш 
усули орқали ўлчанади. Бунинг учун ИШВ-1, ШВК-1, ВШВ-003, РФТ 
(Германия), Брюль ва Кьер (Дания) асбоблари ишлатилади.
Тебранишни ўлчаш меҳнат хафвсизлиги стандарти учун тузилган 
―Тебраниш. Иш жойларида ўлчаш услублари‖ деб ном олган давлат 
стандартига мувофиқ равишда 3 та ўқ йўналишида амалга оширилади. 
Маҳаллий тебранишни ўлчашда қабул қилқич (датчик) қўлнинг титраѐтган 
юзасига тегиб турган жойига махкамланади. Умумий тебранишда эса 
стационар жиҳозлар ѐнидаги иош жойларида қабул қилгич майдончаси 
юзасига ѐки ўтиргичга маҳкамланади.
Умумий тебраниш - 1, 2, 4, 8, 16, 31.5 ва 63 Гц частотали октава 
оралиқларида ўлчанади (гигиеник амалиѐтида октава ва учдан бир 
оралиғидаги частоталардан фойдаланилади). Октава оралиғи деганда юқори 
частотаси пастки чегарасидан 2 марта кўп бўлган частота оралиғи 
тушунилади. Учдан бир октава деганда эса, октаванинг нисбати тушунилади. 
Иш жойларидаги умумий тебранишни ўлчашда шовқин ўлчагичнинг 


162 
―секин‖ иш тартибидан фойдаланиб, асбоб кўрсаткичининг (стрелкасининг) 
ўрта ҳолати ҳисобига олинади. Машина ва қўл асбоблари билан ишлаганда 
қўлга берилувчи маҳаллий тебранишни 8, 16, 31.5, 63, 123, 250, 500, 1000 Гц 
частотали октава оралиғидаги вибротезланиш бўйича ўлчанади. Тебранишни 
ўлчашдаги 
олинган 
натижалар 
334/Х 
шаклдаги 
протоколга 
расмийлаштирилиб, Сан Қ ва М № 0122-01 рақамли ―Иш жойлардаги 
умумий ва маҳаллий тебранишнинг санитария меъѐрларига‖ мувофиқ 
баҳоланилади. Агар тебранишнинг иш куни давомидаги таъсир қилиш вақти 
480 дақиқадан кам бўлса, унда меъѐр даражаси кўтарилиши мумкин, чунончи 
иш куни давомида 480 дақиқан ошмайдиган вақт мобайнида таъсир қилувчи 
маҳаллий тебраниш учун меъѐрлайдиган кўрсаткичнинг рухсат этилган 
катталигининг таъсир вақтига боғлиқлиги қуйидаги формула ѐрдамида 
аниқланади: Ut = U480 Бунда: U480 – 480 дақиқа мобайнида таъсир қилувчи 
тебраниш учун меъѐрланадиган кўрсаткичнинг рухсат этилган катталиги. Ut
нинг максимал даражаси t=30 дақиқагача тенг бўладиган даражадан 
ошмаслиги лозим. Умумий тебраниш учун кам меъѐрланадиган кўрсаткич 
даражасининг таъсир қилиш вақтига боғлиқ ҳолда оширилиши юқоридаги 
формула бўйича аниқланади. Фақат бунда Ут нинг максимал даражаси t=10 
дақиқагача тенг бўлган даражасидан ошмаслиги керак.
Маҳаллий тебраниш мунтазам равишдаги узилишлар билан таъсир 
қилганда, меъѐрланадиган кўрсаткичнинг рухсат этилган даражаси маълум 
бўлади. Коэффициентига кўпайтириш йўли билан кўтарилади. Мунтазам 
узулушларнинг иш кунинг 1 чи соат давомидаги умумий йиғиндиси 4
20 дақиқагача бўлса – коэффициент 1;
20 дан юқори ва 30 гача – коэффициент 2;
30 дан юқори ва 40 гача – коэффициент 3;
40 дан юқори бўлса – коэффициент 4.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling