Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Ёритилиш турлари, манбаи хисоби буйича 3 турга булинади


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Ёритилиш турлари, манбаи хисоби буйича 3 турга булинади:
1. Табиий
2. Сунъий
3. Аралаш
Ишлаб чикаришда табиий ѐритилганлик. 
Инсон хаѐтида хозирги вактда табиий ѐритилганликни ахамияти катта 
хисобланади. Табиий ѐритилганлик куѐш энергиясини асоси хисобланиб
стимуллаштирувчи хусусиятга эга. Табиий ѐритилганлик бош мия кобигига 
таъсир этиб, газ алмашинув жараѐнини тезлаштиради, инсонни кайфиятини, 
активлигини, холатини яхшилайди. Табиий ѐритилганлик бактериоцид ва 
антирахит хусусиятга эга, модда алмашинув жараѐнларини яхшилайди. 
Кундузги ѐруглик таъсирида усимликларда хлорафилларда синтез жараѐни ва
СО2 гази хаводан ассимилизация жараѐни кузатилади. Шунинг учун табиий 
ѐритилганлик ишлаб чикариш хоналарида урнатилган булиши керак, чунки 
бу ѐритилганликорганларини иш фаолиятига ва инсон хаѐтида ижобий 
умумбиологик роль уйнайди.бундан ташкари табиий ѐритилганликни бошка 
афзалликлари бор. Иктисод томондан тежамлик, ишлатилиши оддий. Катта 
ѐритилганлик хосил килади, хатто куѐшли кунларда катта ѐритилганлик 
хосил килади-ки, катта кувватли лампаларни ишлаши натижасида хам 
бундай ѐритилганлик хосил килиши кийин. Шу билан бир каторда инсон 
кузи сунъий ѐритилганликка купрок мослашган.
 
 


173 
Табиий ѐритилганликни камчиликлари: 
 
- Ёруглик доимий эмаслиги ( йил фаслига, об-хаводаги булут бор йуклигига, 
кеча кундузга боглик;
- Ёругликни бошкариш мумкин эмас;
- Ута равшанлик хосил булиши ва хоналарни исиб кетиши кузатилади. 
Масалан:
куѐш чикканда кундузи ѐруглик 100000 лк, кечаси 0.2 лк. ни ташкил этади.
Ёруглик 
коэффиценти 
ишлаб 
чикариш 
хоналарида 
табиий 
ѐритилганликни бахолаш учун кулланилмайди, ташки мухит шароитини 
хисобга олмайди; кушни бинони, кукаламзорлаштириш зонасини, 
ѐритгичларни ифлосланишини, мослама ва цехдаги станокларни хисобга 
олмайди. Табиий ѐритилиш бирлиги килиб табиий ѐритиш коэффиценти 
кабул килинган, яъни сатхдаги ѐритилганликни ташкаридаги ѐритилганликка 
нисбати булиб, бирлиги - %. Турли райондаги жойлашган бинолар учун ТЁК 
нинг меъѐрлашган киймати куйидаги формула буйича аникланади.
Е = ѐн * м
Ён- меъѐрдаги ТЁКни киймати.
М – ѐруглик иклим коэффиценти.
Ёруглик иклими йилдан ортик давомида у ѐки бу ердаги табиий 
ѐритилганлик йигиндиси, куѐш нур сочишини давомийлигига караб 0.55 дан 
0.7 гача килиб белгиланган. Ишлаб чикаришда бажарилаѐтган ишни 
турларига караб, ѐритилганлик меъѐрлари:
КМК- 2.01.05- 98 даги, яъни курилиш меъѐр ва коидалари «Табиий ва сунъий 
ѐритилиш кабул килинган». Тасдикланган ушбу меъѐрга асосан табиий 
ѐритилиш топилади. Табиий ѐритилиш системаси - ѐн томондан ѐритилиш 
системаси:
a. Бир томонлама
b. Икки томонлама


174 
Юкоридан ѐритилиш ѐки мураккаб системаси. Бундай системадаги ѐритилиш 
бир этажли бинолар ѐки томсиз, ойнали томлар оркали юкоридан ѐритиш ѐки 
мураккаб ѐритиш, юкоридан ва ѐн томондан ѐритиш системаси мавжуд. 
Замонавий катта корхоналарда, цех майдонлари катта булган жойларда, 
ѐритилганлик билан бир хилда булиши учун ѐн томонлама ѐритилганлик 
юкоридан ѐритилиш системаси (комбинациялашган ѐритилганлик) билан 
биргаликда кулланилиши керак. Лекин шундай ишлаб чикариш корхонаси 
бор-ки, технологик жараѐнни узига хослиги билан бинонинг юкори кисмига 
юкоридан ѐритилиш системаси урнатилади.
Бунинг учун хар хил типдаги ѐруглик фонарлари урнатилади:
1. Горизонтал
2. Вертикал
3. Учбурчакли
4. М-симон
5. Аралаш
Агар табиий ѐритилганлик катта ѐруглик таркатса, бунда ѐругликни 
кайтарувчи 
ойналар, 
козерѐклар, 
тусиклар 
урнатилади. 
Асосий 
куришфракциялари ва уларни ишлаб чикаришдаги ѐритилганликка 
богликлиги
Куришнинг асосий функцияси – бу контраст сезувчанлик – кузни икки 
бир хил предметни равшанлик фаркини кабул килиш, Масалан; иш жой 
фонида детални кайта ишлаш.
Куриш уткирлиги – кузни предмет шаклини куриш, унинг минимал 
улчамларини фарклаш, чегараларини ажрата билиш.
Аник куриш уткирлиги – узок вакт давомида кузатилаѐтган объектни, 
детал, харф ва бошкаларни тиник тасвирларни куз ѐрдамида ушлаб туриш.
Ранг сезиш – кузни ранг ажратиш холати. Иш вактида кузда адаптация 
хосил килиш учун бир хил равшанлик ва ѐритилганлик хосил килиш катта 
гигиеник ахамиятга эга.


175 
Адаптация – кузни ѐритилган шароитларга, айникса равшанликка 
мосланиш. Ёруглик ва коронгулик адаптациялар фаркланади. Ёруглик 
адаптацияси – 3-10 минут, коронгулик адаптацияси – 30 ва ундан куп дакика 
давом этади.
Кузни ѐруглик сезувчи кавати 2 та нервлардан ташкил топган: таѐкча ва 
колбочкалардан. Таѐкчалар – паст ѐругликни, колбочкалар юкори ѐругликни, 
предмет шаклини ва рангини кабул килади. Купгина текширувлар шуни 
курсатади-ки, ѐритилганлик интенсивлиги ва равшанлиги узгариши билан 
куриш органини функцияси узгаради ва детални улчамига, уни ташки фон 
билан контрастлигига, куриш марказини холатига, ишловчиларни бош мия 
ярим шарларини бошка кисмларига, мехнат шароитидаги умумий иш 
шароитини холатига боглик булади. Фон равшанлиги ортиши билан 
контраст, сезувчанлик ошади. Ёругликни камайиши, айникса 10 лк га 
камайганда куриш сезувчанликни контрасти ѐмонлашади. Куриш уткирлиги 
хам куриш уткирлигига боглик. Ёритилганлик ортиши билан иш фони ортади 
ва кузни майда предметларни фарклаши хам ортади. Ок фонда кора 
предметларни фарклашда ѐритилганлик 200 лк дан ортганда куриш 
уткирлиги максимал булади. Фон канчалик тук булса, объект ва контраст 
кичик булса, ѐритилганлик шунчалик юкори булиши керак. Куришни кабул 
килиш тезлиги ѐритилганликка детал улчамига ва контрастга боглик. Аник 
иш бажаришда ва оптимал иш бажаришда катта ѐритилганлик талаб 
килинади. Аник куриш тургунлиги ѐритилганликка боглик. Аник куриш 
тургунлиги канчалик юкори булса, иш жойидаги ѐритилганлик шунча юкори 
булади. Иш куни динамикасида куриш органини функциясини бахолаш 
максадида мехнат гигиенасида физиологик текширув усуллари кулланилади. 
Куриш анализатори КЧСМ асбоби ѐрдамида аникланади. Кузни чарчаши 
КЧСМ ни камайишига олиб келади. КЧСМ ишдан аввал купгина инсонларда 
21-30 та куздаги пирпираш холатлари учрайди. Куриш органини 
физиологияси ва гигиенасида куриш анализаторини холатини


176 
урганиш максадида бошка усуллардан хам фойдаланади. Переферик 
куришни урганиш, деталларни фарклаш тезлиги – адиспоробия, курувчанлик, 
контраст сезувчанлик окулография, электроокулография – бу объектив 
усуллар; анамолоскопия (ранг сезувчанлик), Рабкин жадвали (ранг 
сезувчанлик), адаптометрия МНС ва куриш органини фаолиятини урганиш 
максадида куйидаги усуллардан; курувчанликни, куриш уткирлиги, куриш – 
мотор реакциясини латент даврини (хронорефлексометрия), аник куриш 
тургунлиги корректура пробаси ва бошкалар. Ишлаб чикариш шароитида 
чарчаш хосил булишига методологик йуналиши ѐритилганликни канкрет 
шароитларида аввалги шароитларга кайтиш вакти (адаптация 10-15-20 сек) 
талаб этилади. Сунг хар 1 соатда иш куни давомида 3 марта ва ишнинг 
охирида. Ёритилганлик узгарувчан булганда, мослашига таъсир этиб, кузни 
иш фаолиятига таъсир килади. Ёритилганлик ва ѐруглик сифати куриш орган 
функциясида ѐтади. Шу билан бир каторда норационал ва ѐритилганлик кам 
холатларда кузни иш фаолияти камаяди. Бундай узгариш куз функциясини 
узгаришига олиб келади: контраст сезувчанликни камайишига, адаптацияга, 
аник куриш тургунлиги, куришуткирлиги ва бошкалар. Бунинг хаммаси куз 
иш фаолиятини камайишига, инсонни умумий иш фаолиятини камайишига 
олиб келади. Норационал ѐруглик шароитида ишлаш – ѐругликни етарли 
эмаслиги ва сифатсизлиги – майда деталларни куришда кузни зурикишига 
олиб келади. Бирон бир деталга зурикиш билан караш ва адаптация 
алмашинуви ѐруглик сезувчанлик элементларни чарчашига ва куриш 
функциясини камайишига, аккомадация ва конвергенцияни зурикишига, бу 
эса куз мушак аппаратини чарчашига олиб келади. Куриш орган 
функциясини бузилиши, норационал ѐритилганлик таъсирида куриш 
жараѐнини бузилиши ишлаб чикаришда шикастланишига олиб келиши 
мумкин (машинанинг хавфли кисмлари ѐмон куриниши). Ёритилганликни 
етарли эмаслиги, куриш иш фаолиятини камайиши, ѐритилганлик сифатига 
хам боглик.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling