Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти
Download 56.37 Kb.
|
Ахб тех дастур 08 00 14 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ТАСДИҚЛАЙМАН» Ректор проф.У.М.Турдиалиев ____________________ «____» __________ 2022 й.
- Тузувчилар: М.Юсупов
- Тақризчилар: 1. М. Медатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
08.00.14 - “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисослиги бўйича малакавий имтихон ДАСТУРИ Андижон – 2022 йил Мазкур дастур 08.00.14 - “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисослиги бўйича зарурий тайёргарлик даражаси ва билимлари мазмунига қўйиладиган талаблар асосида тайёрланди. Тузувчилар: М.Юсупов – “Ахборот технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.б.ф.д. (ПҳД) Э.Қўлдашев - “Ахборот технологиялари” кафедраси доценти Тақризчилар: 1. М. Медатов – АДУ “АТКИ” факултети декани, доцент. 2. М.Мирзаева - АндМИ “МИЧА” кафедраси доценти. Ушбу дастур “Ахборот технологиялари” кафедрасининг 2022 йил 13 сентябрдаги 2-сонли мажлисида мухокама қилиниб, институт Кенгашида кўриб чиқилди ва тасдиқланди (2022 йил ______________ _____ - сонли мажлис баённомаси). КИРИШ Юртимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг конуниятлари, тенденциялари ва имкониятларини, хусусан, замонавий ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг турли соҳаларига кириб бориш даражаларини илмий асосда урганиш нихоятда долзарб аҳамият касб этади. Ватанимиз тарақкиёти ва истикболи, мамлакатимизда кенг куламда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффакияти миллий иқтисодиётимизга янги инновацияларни жорий қилишга бевосита боғлиқдир. Шу сабабли рақамли иқтисодиётни такомиллаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялрини қўллаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва хукукий асосларини илмий-амалий жихатдан тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, яъни якин келажакда аҳоли, айникса, ёшларнинг интеллектуал салохиятини юксалтириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини қўллаб-кувватлаш давлат сиёсатининг устувор масалаларидан бири бўлиб қолишидан далолат беради. Ўзбекистоннинг якин истикболдаги тараққиёт режасидан электрон хукуматга доир элементларни тадбиқ этиш ва рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мустаҳкам ўрин олган. Таянч докторантурага кириш имтихонлари учун тайёрланган ушбу дастур хам талабгорларга ахборот тизимлари ва технологияларига оид фанларнинг мазмунини очиб берувчи асосий саволлар таркибидан иборат. “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисослигининг бўйича дастурнинг асосини қуйидаги тамойиллар ташкил этади: Иқтисодиётда ахборот-коммуникацион технологиялар ва тизимлар, техник тизимларда ахборот технологиялари, компьютер тизимлари ва телекоммуникациялар, компьютерли лойиҳалаш, компьютер тизимлари ва тармоқлари, ахборот технологиялари ва сервис инновацияси, дастурлаш технологияси, маълумотлар базаси. 08.00.14 - “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”– ихтисослигидан имтихон топширувчилар имтихонда Ўзбекистон Республикасининг социал-иқтисодий ривожланишининг устивор йўналишлари, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатни модернизациялаш, стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологияларини ривожлантириш бўйича билимларини намоён этишлари шарт. Download 56.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling