Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


Download 148.74 Kb.
bet22/25
Sana06.01.2023
Hajmi148.74 Kb.
#1080899
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
1План ва диссертация Шокирова

Ассимиляциянинг яна бир тури ўзаро (иккитомонлама) бўлиб, унда иккита ундош товуш бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиб, бири иккинчисига ва у хам ўз навбатида қарши таъсир кўрсатиб ўз сифатларини ўзгартирадилар. Масалан инглиз тилидаги twenty сўзи [ twenti] тарзида талаффуз этилганда [t] товушининг артикуляциясида кейинги товуш [w] нинг таъсирида биринчи товуш лаблар чўччайган холда талаффуз этилса, иккинчи жарангли ундош товушнинг бошланғич қисми бироз жарангсиз холда талаффуз этилади. Бундан ташқари қуйидаги ўзгаришлар хам кузатилади:
t + j= [ʧ] Is that your dog?, virtue, statue
d + j = [ʤ] Would you mind moving? education, during
s + j = [ʃ] issue, He is coming this year.
z + j = [Ʒ] Does your mother know?
Шуни ҳам алохида таъкидлаш лозимки, ассимиляциянинг пайдо бўлиши ва унинг учрашиш тезлиги ва даражаси бевосита талаффуз стилига, унинг расмийлик даражасига боғлиқдир.
Аккомодация лотинча «accomodatio» сўзидан олинган бўлиб, «мослашув» деган маънони англатади. Мослашув ёнма-ён турган унли ва ундош товушлар орасида содир бўлади. Мослашув прогрессив ва регрессив бўлиши мумкин. Мослашув ҳеч қачон тўлиқ бўлмайди, унли ва ундошлар бир-бирига фақат қисман мослашади. Бундай мослашувда кейинги келаётган товушнинг экскурсияси олдинги товушнинг рекурсиясига мослашади. Масалан, pool, moon, rude, soon, who, cool, etc сўзларидаги [u:] унлиси тил орқа унлиси каби талаффуз қилинади.
Диссимиляция термини лотинча «dissimilation» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «ўхшамаслик» маъносини англатади. Талаффуз жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган товушлардан бири ўзининг физиологик ёки акустик хусусиятларини ўзгартириб юборса, бундай ҳодиса диссимиляция дейилади: "beserk" for berserk, "supprise" for surprise, "paticular" for particular, and "govenor" for governor (this does not affect the pronunciation of government, which has only one /r/) ва ҳоказо.
Баъзи тилларда нутқ товушлари сўзда тутган ўринларига қараб талаффузда ва расмий ёзувда орфографияда ўзгариб кетиши ёки тушиб қолиши мумкин. Бундай ҳодисалар ўзбек тилида ҳам учрайди. Масалан, сўзнинг охиридаги жарангли товушлар жарангсизланиб қолиши мумкин: завод, бод, боб. адиб сўзларидаги охирги д ва б товушлари т ва п бўлиб талаффуз қилинади, баъзи сўзларга қўшимчалар қўшилиши натижасида, сўзнинг урғуси қўшимчага ўтади, аввал урғу олган унли тушиб қолиши мумкин: сингил - синглим, бурун - бурним, оғиз - оғзим каби. Бу масала бошқа тилларда ҳам кўп тарқалган редукция ҳодисасига мисолдир.
Юқорида айтганимиздек товушларнинг талаффузига уларнинг сўзда тутган ўрни, урғунинг таъсири сабаб бўлса, бундай ўзгаришлар позицион ўзгаришлар дейилади. Бу ҳолат тилшуносликда редукция деб аталадиган ҳодиса мавжуд бўлган сўзларда кўпроқ учрайди. Яъни, кучсиз талаффуз натижасида товушнинг ўзгариши, товушнинг миқдор ва сифат белгиси жиҳатдан пасайиши (бу ҳодиса асосан урғусиз бўғиндаги унлиларга хос бўлади).


Download 148.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling