Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
3. Лексема.
Тил бирлиги бўлган лексема фонема ва морфема каби тил бирликларидан-умумийликдан тил ва нутқ диалектикасида ўзига хос воқеланиши, муайян белги-хусусиятлари билан ажралиб туради. Унинг ўзига хослиги шундаки, у ҳам тил бирлиги, ҳам нутқ бирлиги бўла олиши, шунга кўра мураккаблиги билан характерланади. Ушбу лисоний ҳодиса тил бирлиги сифатида лексема-умумий бўлса, аммо нутқ бирлиги сифатида эса у сўздир, хусусийдир. Лексема тил бирлиги сифатида ўзаро узвий боғлиқ икки томоннинг яхлитлигидан, бир бутунлигидан иборатдир. Бу бутунликнинг бир томонини лексеманинг фонематик – акустик структураси (номема), иккинчи томонини эса идеал бирлик – маълум тушунча заминида шаклланган маъно (вазифа) - семема ташкил этади. Демак, лексема ҳам морфема каби икки томоннинг: товуш ва маънонинг, ифода ва мазмуннинг ўзаро боғлиқлигидан, бир бутунлигидан ташкил топади. Тил бирлиги бўлган лексеманинг ташқи-ифода томонига унинг шакли, товуш жиҳати – номема кирса, лексеманинг семема, маъно – мазмун томонига денотатлар – нарса, ҳодиса, ҳаракат, ҳолат, белги – кенг маънодаги муайян предметлар киради. Демак, лексема уларни - кенг маънодаги муайян предметларни номлайди, атайди. Бошқача айтганда, “Объектив оламда (tree) (дарахт) деб номланувчи қаттиқ танали ўсимлик турлари (денотатлар) мавжуд. Бу денотатлар бизнинг онгимизда дарахт тушунчасини шакллантирган. Ўз навбатида (дарахт) (tree) тушунчаси эса (t), (r), (i:) фонемалар тизмаси (комплекси) билан тарихий – ижтимоий боғланиши тил бирлигини юзага келтирган.”. Лексеманинг энг муҳим, етакчи хусусияти унинг жамият аъзолари учун тайёрлиги, нақдлиги, умумий ва яхлитлигидир – country, book, garden, beautyful, read, come, table, chair, big, good, redкаби минглаб тайёр бирликлар воқеликдаги муайян нарса, белги, миқдор, ҳаракат, ҳолат, хусусиятларни номлаб, атаб, ифодалаб келади. Демак, лексемалар нутқ фаолиятида ўзларига грамматик қўшимачаларни, умумлашма маъноли турлича аффиксал морфемаларни бирлаштириб, сўз формаси шаклида нутқ бирлигига айланади, нутқ бирлиги ҳисобланади. Лексема умумийлиги аслида тил умумийлигидан келиб чиқади. Чунки тил нутққа нисбатан умумий бўлиб, унинг бирликлари ҳам ўз-ўзидан, мантиқан умумийлик сифатида воқелашади. 1. Лексема тил бирлиги сифатида тайёрлиги, яхлитлиги ва жамият аъзолари учун умумийлиги, улар хотирасида мавжудлиги билан ўзига хосдир. 2. Лексема ифода ва мазмун томонларнинг боғлиқлигидан, бир бутунликдан ташкил топиб, муайян предметларни аташ, номлаш вазифасини бажаради. 3. Лексема фикр алмашиш жараёнида сўз бирикмаси ва гап каби нутқ бирликлари учун материал вазифасини ўтайди. 4. Лексема нутқ фаолиятида сўз (сўз формаси) сифатида воқелашиб, нутқ бирлиги бўлиш имконига эга бўлади. У тил системасининг лексик бирлиги, луғат бойлиги ҳисобланади. 5. Лексеманинг тил бирлиги сифатидаги умумийлиги тил умумийлигидан келиб чиқади. Чунки тил ва нутқ диалектикасида тил умумий, нутқ эса хусусий ҳисобланади. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling