Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат


Download 1.41 Mb.
bet30/112
Sana19.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1214561
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   112
Bog'liq
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752

Мавзу бўйича саволлар
1. Такрорий ўлчовлар учун Стюдент t мезонини ҳисоблаш қандай амалга оширилади?
2. Ўзгарувчиларни ўзаро таққослашда қайси мезонлардан фойдаланиш мумкин?
3. Ишоратлар G мезонининг ўзига хос жиҳати қаерда?
4. Нопараметрик такрорий ўлчовларни ўзаро таққослаш учун қайси мезонлардан фойдаланилади?
5. Натижаларни ранжирлаш қандай амалга оширилади?

ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.

  2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.

  3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.

  4. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.

  5. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.

  6. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.

11-мавзу. Нопараметрик маълумотлар учун χ2 ассоциатив мезони
Режа:
1. 2 (хи-квадрат) нопараметрик мезонини қўллаш шарт-шароитлари.
2. 2 (Хи-квадрат) нопараметрик мезонининг турлари.
3. 2 нопараметрик мезонини ҳисоблаш жараёни ва формуласи.
4. 2 нопараметрик мезони бўйича хулоса чиқариш қоидалари.


Таянч сўзлар: нормал тақсимланиш, мода, медиана, ўртача, дисперсия, стандарт оғиш, вариативлик коэффиценти

Тадқиқотларнинг аксарияти синалувчиларни турли машғулотлар давомида бир неча марта текширишга асосланган бўлади. Яъни айни бир синалувчилар гуруҳи билан турли шарт-шароитларда қайта-қайта синовлардан ўтказилиб, уларнинг у ёки бу хусусиятлари ўрганилиши мумкин. одатда бундай пайтларда мазкур машғулотлар ёки шарт-шароитларда олинган маълумотларнинг ўртача арифметик қийматлари солиштирилади.


2 –мезони нопараметрик статистик усули бўлиб, бир танламага оид вазифаларни амалга оширишда (эмпирик ва назарий тақсимланишларнинг мослигини аниқлаш) ҳамда икки танлама орасидаги боғлиқликни аниқлашга доир вазифаларни бажаришда фойдаланилади.
84 кишилик талабалар гуруҳида эго ҳолати типларининг (Э. Берннинг трансакцион таҳлили бўйича) низоли вазиятларда хулқ-атвор услубига (Томас методикаси бўйича) кўрсатган таъсири тадқиқ этилган.
Хуллас бир сўровнома орқали ҳар бир синалувчида “Бола”, “Катта одам”, “Ота-она” эго ҳолати типларидан бирининг устунлиги аниқланган.
Сўнгра бошқа бир сўровнома ёрдамида ушбу синалувчилар низоли вазиятларда қандай типдаги хулқ-атворни намоён қилишлари (ҳамкорлик қилувчи, рақобатчилик) аниқланган.
84 нафар талабада ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ажратилган гуруҳлар частотали таҳлили амалга оширилиб энг камида икки сатр ва иккки устунга эга бўлган жадвал шаклида умумлаштирилади:

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling