Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил иш топшириқлари
- 3-мавзу. IBM SPSS Статистик дастурига кириш
- Таянч сўзлар
Мавзу бўйича саволлар
1. Ехсе1 дастури нима ва нима учун ишлаб чиқилган? 2. Ехсе1 да маълумотлар кандай кўринишда ёзилади? 3. Электрон жадваллар ячейкалари неча хил бўлади? 4. Формулалар нима ва улар каерда ёзилади? 5. Ехсе1нинг асосий иш объекти нима. 6. Ишчи китоб нима ва у нималарни ўз ичига олади? 7. Ехсе1 дастурини ишга тушириш усулларини айтиб беринг. 8. Иловалар дарчасининг асосий элементлари нималардан иборат? 9. Ускуналар панели неча турга бўлинади? 10. Электрон жадвалнинг асосий элементларини айтиб беринг. Мустақил иш топшириқлари: Психологияда математик статистик методларни қўллаш мавзусига доир адабиётларни ўқиш. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. 2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. 3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. 4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос. 5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с. 6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. 7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003. 8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. 9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистиче-ских данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петер-бург, Киев, 2005. − 603 с. 3-мавзу. IBM SPSS Статистик дастурига кириш Режа: 1. SPSS дастурини ишга тушириш, иш параметрларини ўрнатиш. Маълумотлар файлларини очиш. 2. Таҳлил жараёнларини ишга тушириш. Ускуналар панели. Маълумотларни таҳрир қилиш ойнаси. 3. Таҳлил жараёнларини ишга тушириш. Чиқариш ойнаси. Чиқариш элементларини кўчириш. Чиқариш элементларини ўчириш. 4. Чиқариш элементларини созлаш. SPSS кўрсатмалари тизими. SPSS қўлланмаси. Интерактив кўрсатмалар. Контекстли кўрсатмалар. 5. Статистика бўйича репетитор. Таҳлил намуналари. SPSSда ишни якунлаш. Таянч сўзлар: статистика, SPSS программаси, Excel компьютер дастурлари, тадқиқот, формула Психологик маълумотларни, хусусан, тадқиқот натижаларни математик-статистик таҳлил қилиш ва уни қайта ишлашда бир неча дастурлар яратилган бўлса-да, бугунги кунда SPSS дастурининг имкониятларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Чунки, ушбу дастур орқали тадқиқот натижаларини қайта ишлаш жуда қулай ҳисобланади.8 Дастурнинг яратилиши тарихи, ишлатиш механизмлари, унинг имкониятлари, ўлчов шкалалари шунингдек, амалиётдаги тадбиғи билан боғлиқ жиҳатларига эътибор қаратсак.SPSS дастури асосчилари политология соҳасида таълим олаётган икки талаба, Норман Най (Norman Nie) и Дейл Вент (Dale Bent)лардир. Улар 1965 йилда Сан-Францискодаги Стенфорд университетида статистик маълумотларни таҳлил қилиш имконини берувчи компьютер дастурларни топишга ҳаракат қилганлар.Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling