Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат


Download 1.41 Mb.
bet40/112
Sana19.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1214561
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112
Bog'liq
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752

Синалувчининг рақами

Ёши (Х)

Динамиклиги (Y)

1

17

16

2

19

19

3

26

18

4

28

14

5

35

20

6

33

17

7

40

16

8

44

17

9

52

16

10

55

14

11

62

5

12

71

3

13

19

18

14

18

12

15

21

19
Ўртача қиймат

36,00

14,93

Стандарт оғиш:

17,44

4,93



rxy қ -0,697; p < 0.01
иккинчи формулани ишлатишдан аввал биринчи бўлиб ўзгарувчиларнинг стандарт оғишини ҳисоблаб топиш талаб қилинади:
σx қ17,44
σy қ4,93
Демак:
коэффициент регрессии;
Эркин кўрсаткични топиш учун ўртача қиймат ва регоессия коэффициентидан фойдаланилади:
эркин аъзо;
бир чизиқли тенглама қуйидагича кўринишга эга бўлади:

Регрессион чизиқни график тарзда ифодалаш учун иккита нуқтани топиш талаб қилинади: 1) Y нуқтани кечилиши жойи ва регрессион чизиқ; 2) Xва Y кўрсаткичларининг ўртача қийматлари кесишган жойи.
Xва Y кўрсаткичларининг кесишган жойи қуйидагича: 14,93 х 36.
Y ўқининг кесишган жойини биз тенглама орқали топамиз . Демак, 20,06 х 10. Шу нуқталардан ўтадиган тўғри чизиқ регрессион чизиқ деб номланади.


Мавзу бўйича саволлар
1. Регрессион таҳлил мезони қачон қўлланилади?
2. Регрессион таҳлил мезонидан фойдаланиш тамойиллари нималардан иборат?
3. Детерминация коэффициенти тушунчаси нима?
4. Регрессия тенгламаси қандай?
5. Чизиқли регрессия деб нимага айтилади?


ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.

  2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.

  3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.

  4. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.

  5. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.

  6. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.

  7. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.

IV-семестр
1-мавзу. Психологик ташҳисни компьютерлаштириш
Режа:
1. Компьтерлаштирилган психодиагностик методларни қўллашнинг қоғоз-қалам усулига нисбатан афзаллик жиҳатлари.
2. Психодиагностик фаолиятнинг барча босқичларини тўлиқ компьютерлаштиришнинг камчиликлари.
3. Психодиагностикада компьютерлардан фойдаланиш учун янги имкониятларнинг очилиши.
4. Синов-ташхис ишларини компьютерлаштиришнинг истиқболлари.


Таянч сўзлар: нормал тақсимланиш, мода, медиана, ўртача, дисперсия, стандарт оғиш, вариативлик коэффиценти
Ҳозирги кунда компьютер орқали янги методлар ва психологик диагностикаларни киритиш ва қайта ишлаш мумкин. Ҳозирги кунда методикаларни қайта ишлашда албатта янги технологияларсиз тасаввур қилиш қийиндир. Ўзбекистон шароитида бу ҳолатлар энди бошланаётган жараёнлардан бири ҳисобланади. Илмий-тадқиқот марказларида маълумотларни психологик жиҳатдан таҳлили компьютер орқали амалга ошиши кўзда тутилмоқди. Шунинг учун ҳам айнан компьютер шакллари учун тестлар шакллантириш вужудга келмоқда.
70 йилларда компьютер программаларида интеллектни ўрганиш вужудга келди. Г.Гарднернинг фикрига кўра: “Интеллектни нейрон механизмлари ёки компьютер системаси ўхшатиш мумкин, бунда ички ёки ташқи маълумотларни программалаштириш натижасида вужудга келади”. Тадқиқотчилар асосий вазифа сифатида инсоннинг фикрлари ва компьютер хисоб-китоблари ўртасида мантиқий алоқалар боғлиқлиги ҳақида фикр юритганлар. Шу йўналиш билан тадқиқот ўтказадиган психолог мутахассислар ахборотлаштириш жараёнларини интеллект орқали таҳлил қилишга ҳаракат қилганлар.
Интеллектни шу орқали таҳлил қилиш тарафдорлари А.Дженсен, Э.Хант, Р.Стернберг, Г.Саймон ҳисобланишади. Г.Саймон интеллектни ахборотлаштириш тизими ва вазифани бажариш жараёнида уларни фикрларини пайдо бўлиши таҳлил қилинган. У А.Ньюэлл билан биргаликда компьютерда вазифани бажаришда компьютерда вазифани программалаштирлган. 80 йилларда бошқа олимлар томонида (Р.Глезер, Дж.Ларкин, А.Лесгольд) муаммони ечимини таҳлил қилишга интилишлар бошланган, унда фақат тиббий ташхислар, жисмоний вазифалар таҳлил қилинди. Юқори даражадаги мутахассислар ва янгм мутахассисларни кўрсаткичларини солиштирган психологлар шу икки гуруҳ ўртасида турли фарқларни кузатишди улар ахборотлаштириш жараёнларини ташкиллаштиришни таҳлил қилишган.
Р. Стернберг мураккаб ақлий вазифаларни бажаришда ахборотлаштириш жараёнларини таҳлил қилишга ҳаракат қилган. Унинг асосий мақсади маълумотлари бошқалар билан солиштирилганда самарали натижалар таҳлил қилинган. У махсус вазифалар ишлаб чиқади, бунда интеллектуал жараёнлар ва стратегиялар таҳлил қилинади ва вазифалар таҳлил қилиниши кузатилади. Ўзининг техникасини у компонент таҳлил деб атади.
Айниқса компьютерда диагностик методикаларни стандартлаштириш самарали ҳисобланади. Методикаларни валидлиги ва аниқлиги компьютерда аниқроқ намоён бўлиши аниқланди. Компьютерни бу вазифаларда қўллаш маълумотларни тезроқ таҳлил қилиш имкониятини яратади.
Гуруҳий тестдан ўтказишнинг камчилиги бу ҳар бир иштирокчини ҳар бир вазифани бажаришга кетган вақтини таҳлил қилиш имкониятини камайтиради.
Анъанавий диагностик методикалар масалан МАТТ( Мактаб ақлий тараққиёт тести)да умумий вазифаларни бажариш вақти ва тўғри бажариш ҳолатини аниқланиши мумкин. Бироқ натижаларни сифат нуқтаи назаридан ўқувчиларни алоҳида предмет ҳолатларини таҳлил қилиш имконияти мавжудлигини таҳлил қилиши мумкин. Бу имкониятлар анъанавий психологик диагностика компьютер орқали таҳлил қилиш имкониятини яратади.
Бу компьютер шаклини англаш бошқа методикаларни компьютер орқали ишлатиш имкониятини беради. Бу тестлаштириш натижасида индивидуал ўзига хослик аниқланиши мумкин. Бу тест натижасида синалувчилар билан самарали тарзда ишлаш ва вазифани бажариш тезлиги аниқланади.
Бундай жараёнларда ҳар бир вазифа учун баҳолаш қобилияти аниқланади, бунда эҳтимол 0,5 билан аниқланади. Буни қуйидаги мисол орқали тасвирлаш мумкин. Агар синалувчи барча вазифаларни бажарса, қийинлик даражаси 0 га тенг, агар синалувчи барча вазифаларни бажара олмаса унинг шу синалувчи қийинлик даражаси 1 га тенглигини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам тест вазифалари 0,5 га тенглиги таҳлил қилинади. Вазифаларнинг қийинлик даражаси 50% чегарада хисоб китоб амалларини кузатишимиз мумкин. Бу сенсор чегараларни таҳлил қилишда кузатилиши мумкин.
Синалувчиларни жавобидан сўнг ҳар бир кейинги вазифани компьютер уни жавобига қараб бериши мумкин. Янги вазифаларни қўшиш охирги стандартни бажарилмагунича жавоб қайтарилиши мумкин.
Мослаштирилган компьютер тести ўқитиш самарадорлиги индивидуал дастурлар орқали тўғри келиши мумкин. Бу ҳолатда ўқув дастури тест вазифалари таҳлил орқали шакллантирилиши мумкин. Компьютерда тестлаштириш синалучи етарли даражада жавоб берса, шу орқали бошқа вазифаларни тўхтатиши мумкин.
Ҳозирги кунда мослаштирилган копьютер тестини қўллаш имкониятлари фаол тарзда ўрганилмоқда, шу орқали турли соҳаларда бу усул қўлланиб келинмоқда.
Компьютер мослаштириш тести касб танлаш ҳолатларида ҳам қўлланилади, бундан ташқари давлат идораларига, армияларга, ишлаб чиқариш корхоналарига ходимларни танлашда кенг тарзда қўлланилади. Шунинг учун қуйидаги ҳолатларда самаралидир:

  • Касб оламида йўналтиришнинг аҳамиятлилиги;

  • Жамиятнинг турли соҳаларига номзодни танлаш имкониятининг зарурлиги;

  • Турли касбий соҳаларда турли хил номзодларни қобилиятига қараб ажратиш имкониятини мавжудлиги;

  • Тестни кучли ҳимояланганлиги, ҳар бир номзод турли хил вазифаларни компьютер томонидан таклиф қилинганлиги.

Аста секинлик билан компьютер мослаштириш тести гуруҳий тестларда ишлатилиши мумкин.
Компьютер аксарият ҳолатларда ҳозирги кунда самарали ечимлардан бири ҳисобланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда компьютер натижаларини таҳлил қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу эффектни компьютер орқали таҳлил этишда Касбий қизиқишларни баҳолаш тестини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бу Д.Джексон тести ҳисобланади.
Тестнинг ўзи Д.Джексон томонидан 1977 йил таклиф қилинган, натижалар таҳлили қўлда хисоблаш мумкин, бироқ бу компьютер таҳлили натижасида осонроқ ва тезроқ таҳлил қилиши мумкиндир.
Бу ҳолатлар қуйидагилар билан ифодаланиши мумкин:

  • Тест натижаларини индивидуал тарзда тасвирлаш ва таҳлил қилиш;

  • Жуда катта маълумотларнинг мавжудлиги, бу эса номзодларни бошқа соҳаларда ишлаш имконимятларини яратиб бериши мумкин ва уларни бошқа соҳаларга ҳам тавсия қилиш имкониятининг мавжудлиги;

  • Д.Джексон методикасини асосий омилларини таҳлил қилиш имкониятининг қизиқарлилиги.

Омилли таҳлил асосида кўрсаткичлар ўнта асосий мавзулар асосида танлаш имконияти вужудга келади:

  • Экспрессив;

  • Мантиқий;

  • Тадқиқий;

  • Амалий;

  • Шахсий (қатъиятлилик, маълум бир соҳаларда ўзини намоён қиладиган шахсларни мақсадга интилганлик ҳолатларини шакллантириш имконияти);

  • Ижтимоий;

  • Ёрдам беришга мойиллик;

  • Ижтимоий меъёрларни шахс томонидан қизиқиши;

  • Тадбиркорлик;

  • Коммуникативлик.

Жуда мураккаб даражаларда компьютер таҳлил баъзи бир тестлар учун зарур хисобланади. Бундай ҳолатларда синалувчиларнинг махсус вазиятларидаги жавоблари компьютер программалари томонидан таҳлил қилинади, бу машинанинг хотирасида сақланган маълумотлар хисобланади. Бу шахс тестлари учун қўлланилган хисобланади. Масалан ММРI тестлари учун бунда шахсларни эмоционал ҳолатлари ва шахс сифатларини таҳлил қилиши назарда тутилган.
Айнан компьютер таҳлилисиз бундай натижалар қийин ва имконсиз эди. Оддий даражада кўпчилик замонавий тестлар ҳозирги кунда машиналар имкониятига юклатилган. Америкалик психологлар фикрига кўра интеллектнинг ўзига хослиги гуруҳий омиллар хисобланади. Ҳар бир тест турли хил вазнга эга бўлиши мумкин, улар учун гуруҳий омилларига таъсир кўрсатиш ҳолатларидан бири бу Т.Келлининг “Инсон ақлининг чорраҳалари” мақоласи ҳисобланади. Бунда Келли қуйидаги омилларни киритиб ўтади:

  • Ўзаро алоқаларни макон орқали таъсири;

  • Сонлар билан таъсири;

  • Вербал материалларни таъсири;

  • хотира;

  • тезлик.

Шу назария орқали Р.Кэттелнинг кўпфакторли назарияси таҳлил қилинади. У тестларни ажратиб кўрсатди. Бу индивидуал фарқларни кўриншларига қараб ажратиш имкониятини яратди.
Р.Кеттел томонидан таклиф қилинган бирламчи қобилиятлар 17:

  • вербал;

  • хисоб-китобли;

  • маконий;

  • идрокнинг тезлиги;

  • тугатиш ҳолтининг тезлиги (кўриш орқали билиш, гештальт идрок);

  • индуктив тафаккур;

  • дедуктив тафаккур;

  • ассоциатив тафаккур;

  • механик билимлар ва кўникмалар;

  • сўз орқали тезлик;

  • фикрларнинг эгилувчанлиги;

  • қисқа туташувнинг эгилувчанлиги;

  • оригиналлик;

  • психомотор координация;

  • қўл эпчиллиги;

  • мусиқавий қобилият ва тонал сезувчанлик;

  • нусха кўчириш кўникмаси.

Қайта омилли таҳлилни яна бир бор қўллаганда,у иккинчи тартибга эга бўлган омиллини ишлаб чиқди, уларнинг орасида асосий флюид ва кристаллаштирилган интеллект ҳисобланади.

Компьютерлар бизнинг хаётимизни осонлаштирганлигига қарамасдан, баъзи бир ҳолатларда уларнинг натижаларини нотўғри таҳлил қилинишига олиб келиши мумкин. Ҳозирги кунда компьютерни натижаларини таҳлил қилиш оқибатида бир ҳолатлар таҳлил қилиниши мумкин. Ҳозирги кунда компьютерда тестлар ўтказишнинг турли хил йўриқномаларини комплекс тарзда ишлаб чиқиш вужудга кела бошлади.


Компьютер тестлари бир хил компьютер программалари анъанавий бланк шакллари вужудга келиши мумкин. Бу вазиятларда махсус тадқиқотлар кўрсаткичларини кўрсатиш зарурдир. Компьютер мослаштириш тестининг мақсади психика ривожланишидаги аномал қонуниятларни махсус ҳолатини таҳлил қилади. Бу ўзига хослик В.И.Лубовский томонидан келтирилади:

  • Камчилик тизими;

  • Психик фаолиятнинг динамик характеристикаси;

  • Билиш жараёнларининг потенциал имкониятлари.

Ҳозирги кунда хеч кимга сир эмаски психикаси аномал ривожланишга эга бўлган болаларда компьютер программаларини ўзлаштиришда кучли қобилиятга эга эканлигини кузатишимиз мумкин.
Натижаларни қайта ишлашда программалаштириш имкониятларининг тез суръатда ошиши кучли хавотирни вужудга келтирмоқда. Бунда икки асосий тамойилни шакллантириш имконияти мавжуд.

  1. Тестдан фойдаланувчи учун керакли маълумот келтирилиши мумкин, бунда керакли маълумотлар келтирилган, бунда унинг аниқлига, валидлиги кўрсатилиши керак.

  2. Программани таҳлил қилишда клиник диагностикада ишлатилиши мумкин, муҳим қарорлар қабул қилиш маслаҳат маълум бир инсонга нисбатан маслаҳат бериш қийинчилик туғдиради. Шунинг оқибатида программалаштириш таҳлили юқори даражадаги мутахассислар томонидан таҳлил қилиниши кераклигини кузатишимиз мумкин. Бундай таҳлиллар мутахассисни фаолиятини енгиллаштириш имкониятини бериши мумкин.

Бугунги кунда диагностик тестлаштириш турли соҳаларда ажратиб кўрастиш мумкин, бунда компьютернинг хиссаси албатта кераклигини хис қилиш кераклигини билишимиз мумкин.
Биринчи соҳа – синалувчиларга вазифаларни тақдим этиш. Бизнинг ватанимизда охирги йилларда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида компьютер технологияларисиз тасаввур қилишимиз мумкин. Кўпгина бошловчи мутахассислар шу методикалардан фойдаланишади. Бу мутахассислар диагнотик амалиёт турли қонун қоидаларга амал қилмаслик ҳолатини шакллантириш мумкин. Бунда уларнинг ҳаётида қуйидаги хатоликларни кузатишимиз мумкин:

  • Синалувчиларга йўриқнома бериш вақтида қонун қоидаларни бузилса;

  • Тест вазифаларини бажаришда вақт стандартларига амал қилмаслик;

  • Синалувчиларнинг жавобида англанган ва англанмаган установкаларни аниқлаштириш (имо ишоралар, айтиб бериш ва бошқалар) га ёрдам бериш ва бошқалар.

Диагностик вазифаларни синалувчиларга кўрсатиш, уларни қайд қилиш, бу имкониятларини камайтириш ҳолатини ривожлантиради.
Энг кўп тарқалган вербал методикалар синалувчилар томонидан ақлий фаолиятларни шакллантирилиши мумкин.
Иккинчи соҳа – натижаларни таҳлил қилиш. Ҳозирги кунда натижаларни таҳлил қилиш жараёнида турли хил муаммоларни кузатиш имконияти мавжуд. Бу муаммолар сифати психологик диагностикадаги статистик мисоллар компьютер орқали таҳлил қилиниши мумкин. Статистик муаммолар қонун қоидаси бир томонлама кўриниши таҳлил қилиши мумкин. Бу қонун қоидаларни бузилиши объективлик ҳолатларини шакллантирилишини кузатишимиз мумкин.
Учинчи соҳа – натижаларнинг таҳлили. Профессионал психодагностика соҳаларида психологлар индивиднинг бошқа фаолиятига таъсирини кузатишимиз мумкин. Психологлар орасида индивидуал фарқлар инсонларнинг қобилияти турлича бўлиши аниқлаштирилиши мумкин. Ҳар бир касб учун ўзининг оптимал психологик, психофизиологик ва шахсий хусусият ва қобилиятлар унга янги имкониятларини шакллантириши мумкин. Бу шароитда касблар оламида психологик таҳлиллар таклиф қилиниши мумкин.



Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling