Мавзу бўйича саволлар
1. Бир омилли дисперсион таҳлил мезонидан фойдаланиш тамойиллари қандай?
2. Бир омилли дисперсион таҳлил мезонидан қайси соҳаларда фойдаланиш мумкин?
3. Бир омилли дисперсион таҳлил мезони бўйича хулоса қандай чиқарилади?
4. Натижаларни ранжирлаш қандай амалга оширилади?
5. Медиана деб қайси элементга айтилади?
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.
Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.
Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.
14-мавзу. Пирсон ва Спирман корреляцияси мезони
Режа:
1. Параметрик ва нопараметрик маълумотларнинг корреляцион таҳлил мезонлари.
2. Пирсон корреляциясини ҳисоблаш жараёни ва формуласи.
3. Пирсон корреляцияси бўйича хулоса чиқариш қоидалари.
4. Спирман корреляциясини ҳисоблаш жараёни ва формуласи.
5. Спирман корреляцияси бўйича хулоса чиқариш қоидалари.
Таянч сўзлар: Параметрик ва нопараметрик маълумотлар, дисперсия, стандарт оғиш, корреляция коэффиценти
Корреляция коэффициенти психологияда кенг ишлатиладиган статистик характеристика бўлиб, белгилар орасида тўғри чизиқли ёки шу типга яқин бўлган боғланишларда қўлланилади.
Корреляцион таҳлил ёрдамида икки ўзгарувчи орасидаги боғлиқликнинг йўналиши ва кучлилигини аниқлаш мумкин.
Эгри чизиқли боғланишларда эса корреляция коэффициенти боғланиш миқдорини камайтириб кўрсатиши мумкин ёки уни пайқамаслиги ҳам мумкин.
Параметрик ва нопараметрик ўзгарувчилар орасидаги корреляцион боғланишларни ҳисоблашда турлича формулалардан фойдаланилади.
Параметрик маълумотлар учун Пирсон корреляция коэффициенти билан ҳисобланса, нопараметрик маълумотлар учун Спирман корреляцияси ҳисоблаб топилади
Корреляция коэффициенти –икки ўзгарувчининг қийматлари орасидаги мавжуд боғлиқликнинг кучи ва йўналишини аниқ кўрсатувчи математик –статистик кўрсаткич бўлиб, «лотинча» «r» ҳарфи билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |