Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича саволлар
- ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- 8-мавзу. Ўзаро боғлиқ бўлмаган икки танламани таққослаш учун Стьюдент t мезони
- Таянч сўзлар
ν= с-1=3-1=2
Бизнинг классификацион синфларимиз 10 бўлган тақдирда ҳам бизлар фақатгина уларнинг тўққизтасидагина эркин бўла олар эдик, агар бизда юзта синф бўлса унда уларнинг тўқсон тўққизтасида ва ҳ.к. Мавзу бўйича саволлар 1. Вариацион қатор тушунчаси нимани англатади? 2. Вариацион қаторни тартиблашда нималарга аҳамият қаратилади? 3. Вариацион қаторнинг нормал тақсимланишга мослиги қандай аниқланади? 4. Натижаларни ранжирлаш қандай амалга оширилади? 5. Статистик мезонлар нимани англатади? 6. Фишер мезони нимани аниқлашда фойдаланилади? ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 8-мавзу. Ўзаро боғлиқ бўлмаган икки танламани таққослаш учун Стьюдент t мезони Режа: 1. Параметрик ва нопараметрик маълумотларни таққослаш мезонлари. 2. Ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда Стьюдент t мезонини қўллаш. 3. Дисперсиялар гомогенлиги аниқланганда икки танламанинг ўртача қийматларини таққослаш. 4. Дисперсиялар ҳар хил, аммо танлама ҳажмлари бир хил бўлганда гуруҳларнинг ўртача қийматларини таққослаш. 5. Дисперсиялари ва танлама ҳажмлари турлича бўлган гуруҳларнинг ўртача қийматларини таққослаш. Таянч сўзлар: тақсимотт қатори, дисперсия, стандарт оғиш, Стьюдент t мезони, гомогенлик. Тадқиқотларнинг аксарияти синалувчиларни турли машғулотлар давомида бир неча марта текширишга асосланган бўлади. Яъни айни бир синалувчилар гуруҳи билан турли шарт-шароитларда қайта-қайта синовлардан ўтказилиб, уларнинг у ёки бу хусусиятлари ўрганилиши мумкин. одатда бундай пайтларда мазкур машғулотлар ёки шарт-шароитларда олинган маълумотларнинг ўртача арифметик қийматлари солиштирилади. Бундай вазиятлар жуфтлараро солиштириш ёки ўзаро боғлиқ танлама моделига киритилади. Маълумотлар таркибидаги элементлар турли вақт ва шарт-шароитларда олинганлиги боис, улар орасида фарқ мавжуд бўлиши мумкин, лекин бу ҳолат улар орасида ҳеч қандай алоқа йўқ деган хулосага келишимизга асос бўла олмайди. Шакллантирувчи экспериментдан олдин ва кейин ўтказиладиган иккита ўлчов ўзаро боғлиқ танламалар қаторига киради. Ўзаро боғлиқ танламага мисоллар: 1-танлама формокологик препарат қабул қилишдан аввалги ҳолатда реакция вақтини аниқлаш тести бўйича олинган қийматлар. 2- танламани айни шахслар дори воситасини истеъмол қилгандан сўнг олинган қийматлар. Ёки 1-танлама бир ёшли болалар бўлса 2-танлама 1-танламадаги болаларнинг эгизак қариндошлари. Ушбу мисолларда келтирилгантанламалар ўзаро боғлиқ бўлганлиги туфайли улар орасидаги корреляцион муносабат бўлиши мумкин. Стьюдент t-мезони статистик таҳлилнинг параметрик усулларидан биридир. Шу сабабли ушбу усулни қўллашдан аввал солиштирилган гуруҳлардаги маълумотларнинг ҳар иккаласини ҳам нормал тақсимланишга мослигини текшириш мақсадга мувофиқдир. Ўзаро боғлиқ бўлмаган икки танламани таққослаш учун Стьюдент t мезони қуйидаги формула орқали топилади: Бундан ташқари ушбу усулни қўллашга қўйиладиган талаблардан яна бири ҳар иккала гуруҳнинг танлама хажмлари 30 дан кам бўлмаслиги лозим. Мабодо бирор бир гуруҳдаги маълумотлар нормал тақсимланишга мос келмаса, ёки уларда қатнашган синалувчилар сони 30дан кам бўлса Манн-Уитни мезони ёки бошқа шунга ўхшаш нопараметрик усуллардан фойдаланиш зарур бўлади. Стюдент t-мезонининг бир неча хил кўринишлари мавжуд бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда уларнинг қўлланилиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ: Дисперсиялар гамоген ёки гамоген эмас деб топилган ҳолатлар. Танлама хажмлари тенг ёки турлича бўлган ҳолатлар. Бошқача айтилса, тақсимланиш нормаллигини текширгандан кейинги босқичда, гуруҳлардаги дисперсияларнинг гомогенлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Дисперсияларнинг гомоген ёки гомоген эмас деб топилишига қараб у ёки бу кўринишидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди. Юқорида айтилганларни хулосалаб айтиш мумкинки, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда Стюдент t-мезонининг қуйидаги уч хил тури бирдек муваффақиятли равишда ишлатилиши мумкин: Дисперсиялар гомоген деб топилганда. Дисперсиялар ҳар хил, аммо танлама хажмлари бир хил бўлган тақдирда. Дисперсиялар ва танлама хажмлари турлича бўлган тақдирда. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling