Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил иш топшириқлари
- 4-мавзу. SPSSда маълумотларни ташкил қилиш
- Таянч сўзлар
Мавзу бўйича саволлар
1. Психологик тадқиқот натижаларини SPSS программаси орқали қайта ишлаш қачондан бошланган? 2. SPSS программаси кимлар томонидан яратилган? 3. SPSS программасини ўрнатиш учун компьютер талаблари қандай? 4. SPSSпрограммасининг асосий элементлари ҳақида нималар биласиз?5. Асосий меню қаторида SPSS ойнасида қандай опциялар мавжуд? Мустақил иш топшириқлари: SPSS дастури ва дастур яратилиши, қўлланилиши мавзусига доир адабиётларни ўқиш. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. 2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. 3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. 4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос. 5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с. 6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. 7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003. 8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. 9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистических данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петербург, Киев, 2005. − 603 с. 4-мавзу. SPSSда маълумотларни ташкил қилиш Режа: 1. Ўлчов шкалалари ва маълумот турлари. Таҳлил учун маълумот манбалари. 2. Маълумотларни ташкил этиш хусусиятлари. 3. Маълумотларни кодлаштириш усуллари. 4. Маълумотларни киритиш усуллари. Таянч сўзлар: нормал тақсимланиш, мода, медиана, ўртача, дисперсия, стандарт оғиш, вариативлик коэффиценти SPSS дастурининг ўзи ижтимоий фанлардаги турли маълумотларни таҳлил қилишга мўлжалланган кўплаб дастурлар мажмуасидан иборатдир. Бу дастурлар маълумотларни киритиш, уларнинг тузилишини осон ўзгартириш, уларни энг замонавий статистик методлар ёрдамида таҳлил қилиш, қулай ва кўргазмали кўринишда натижалар олиш имконини бера-ди. Дастурлар бир, яхлит тизимга бирлаштирилган ва фойдаланиш учун қулай ва жуда оддийдир. SPSS дастури қулай интерфейсга эга ва нисбатан оддий бўлганлиги учун ҳар бир киши SPSS дастуридан фойдаланиб маълум статистик амалларни бажариши мумкин деб ҳисобланади. Шу билан бирга шуни таъкидлаш лозимки, математик статистикадан ҳеч бўлмаганда бошланғич тушунчага эга бўлмаган киши SPSS дастуридан фойдаланиб ҳам оддий вазифалари мустақил равишда ечиш ва хулоса чиқариш имкониятига эга бўлмайди. Компьютерни билишга бўлган талаб эса оддий. Кўпчилик соҳа мутахассислари SPSSда ишлаш учун компьютерни ёқиш ва ўчиришни, клавиатура ва сичқонча билан ишлашни би-лиш етарли деб ҳисоблайдилар. Дастур билан ишлашга доир бошқа амалларни қийналмай ўрганиш мумкин. Компьютерда эса SPSS for Windows дастурининг имкон қадар янги версияси (мавжуд версияларнинг охиргилари SPSS for Windows 20 ва SPSS for Windows 21) ўрнатилган бўлиши тавсия қилинади. SPSS дастурининг юқорида кўрсатилган версиялари рус тилида батафсил маълумотлар тизимига эга ва олдинги вариантларидан фарқли равишда унинг менюси ва кўпчилик амаллари рус тилига таржима қилинган. SPSS дастурининг олдинги версиялари билан ишлаганлар учун шуни кўрсатиш лозимки, янги версиядаги баъзи номлар, амаллар таржимаси олдингилардан фарқ қилади. Аммо бундай фарқ дастур билан ишлашда ҳеч қандай қўшимча мураккаблик келтириб чиқармайди. SPSS модуллари. SPSS дастурининг таркиби учта асосий модулдан иборатдир. SPSS учун модул – маълум статистик амаллар тўпламидан иборатдир. SPSSнинг асосини SPSS Base (асосий модул) ташкил қилади. У турли маълумотлардан фойдаланиш ва уларни бош-қариш имконини беради. Бу модул энг кўп қўлланиладиган статистик таҳлил методларидан ташкил топган. Анъанавий тарзда SPSS Base билан биргаликда яна 2 та модул, Advanced Models (продвинутые модели) ва Regression Models (регрессионные модели) берилади. SPSS дастури – ҳозирги кунда статистик дастурлар орасида сифатли ва етакчи дастурлардан биридир. Бу дастурдан маълумотларни киритиш ва таҳлил қилиш, жадвал, графикларни яратишда ҳам фойдаланиш мумкин. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling