Графикларни таққослаш
EXCEL программасининг вазифалари юқоридаги ҳолатлар билан чекланиб қолмайди. График усулдаги турли хил диаграммалар албатта Мастера диаграмм вазифасида амалга оширилади.
Мастер диаграмм кнопкасини босинг.
Биринчи қадамда Мастера диаграмм дан сизга мақбул бўлган диаграммани танланг. Бир жараёнда фақат битта графикни ясаш мумкин.
Частотали диаграмма шакллантириш учун Гистограмма (вертикал) ёки Линейчатая (горизонтал), бундан ташқари Вид ва Далее кнопкаларини босиш керак бўлади.
Кириш диапазонида кўрсаткичлар кўлами жойлашган унинг ёрдамида Анализа данных дан Гистограмма функциясини топиш керак.
Ряд вкладкасини босилса, янги кўрсаткичларни қўшишимиз мумкин.
Сўнгра Далее кнопкасини босиш керак. Кейинги учинчи босқичда диаграммани дизайни танланади, диграммага ном қўйилади, кўрсаткичлари киритилади, маълумотларни киритиш учун жой ҳозирланади.
Ниҳоят кейинги босқичда графикни қаерга жойлаштириш белгилаб олинади: алоҳида янги варақда ёки кўрсаткичлар ёнида қўйилиши мумкин. Готово кнопкасини босиш билан диаграмма тайёр бўлиши мумкин.
Жойлашган томоннни танлаш.
Чизиқли диаграмма оддийдан фарқи шундан иборатки, уларнинг устунлар частотаси вертикал ҳолатда эмас балки горизонтал ҳолатда жойлашган бўлади.
Графикни тузиш учун График пунктири ўнг томондаги ойналардан биридан танланг. Сўнгра Далее кнопкасини босинг.
График усули ҳам гистограммани тузгандек ҳолатда тузилади. Бунда Гистограмма Анализа данных: Карманы ва Частоты функциялари бажарилади. Устунда жойлашган Карманы устунлар X ва қаторлари Y билан белгиланади. Ряд вкладкасини босиб кўрсаткичларнинг номини ўзгартириш мумкин. Сўнгра Далее кнопкасини босиш графикни дизайнини ўз истагингизга қараб танлашингиз мумкин. Тўртинчи босқичда графикни қаерда жойлашишини танлаб олишингиз керак бўлади.
Айлана диаграммани шакллантириш учун Круговая буйруғини танланг
Айлана диаграммани тузишда худди гистограмма ва графикни қандай тузишига қараб кузатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |