Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил иш топшириқлари
- 11-мавзу. Ехcеl дастурида Стюдент t мезонини ҳисоблаш
- Таянч сўзлар
Мавзу бўйича саволлар
1. SPSS дастурининг қайси буйруғи орқали корреляцияни амалга ошириш мумкин? 2. Боғлиқлик турларининг таснифи. 3. Тақсимланиш диаграммалари. 4. Пирсон корреляция коэффициенти? 5. Кандай ранг корреляция коэффициентлари мавжуд? 6.Қисмий корреляция коэффициентлари? Мустақил иш топшириқлари: Психологияда SPSS дастурини қўллаш мавзусига доир адабиётларни ўқиш. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. 2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. 3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. 4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос. 5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с. 6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. 7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003. 8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. 9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистических данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петер-бург, Киев, 2005. − 603 с. 11-мавзу. Ехcеl дастурида Стюдент t мезонини ҳисоблаш Режа: 1. Бир танлама учун t мезони. t мезонини ҳисоблаш формуласи. Маълумотларни тайёрлаш. Дисперсияни ҳисоблаш. 2. t ва р-қийматларини ҳисоблаш. Натижаларни тақдим этиш. Боғлиқ бўлмаган гуруҳларда t мезонини ҳисоблаш. 3. Олинган маълумотларни тақдим этиш. 4. Такрорий ўлчовлар учун t мезони. Ҳисоблаш формулалари Таянч сўзлар: тақсимот қатори, дисперсия, стандарт оғиш, Стьюдент t мезони, гомогенлик. Стьюдент t-мезони статистик таҳлилнинг параметрик усулларидан биридир. Шу сабабли ушбу усулни қўллашдан аввал солиштириладиган гуруҳлардаги маълумотларнинг ҳар иккаласининг ҳам нормал тақсимланишга мослигини текшириш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари ушбу усулни қўллашга қўйиладиган талаблардан яна бири ҳар иккала гуруҳнинг танлама ҳажмлари 30 дан кам бўлмаслиги лозим. Мабодо бирор бир гуруҳдаги маълумотлар нормал тақсимланишга мос келмаса ёки уларда қатнашган синалувчилар сони 30дан кам бўлса Манн-Уитни мезони ёки бошқа шунга ўхшаш нопараметрик усуллардан фойдаланиш зарур бўлади. Стьюдент t-мезонининг бир неча хил кўринишлари мавжуд бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда уларнинг қўлланилиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ: Дисперсиялар гомоген ёки гомоген эмас деб топилган ҳолатлар. Танлама ҳажмлари тенг ёки турлича бўлган ҳолатлар. Бошқача айтилса, тақсимланиш нормаллигини текширгандан кейинги босқичда, гуруҳлардаги дисперсияларнинг гомогенлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Дисперсияларнинг гомоген ёки гомоген эмас деб топилишига қараб у ёки бу вариантдаги Стьюдент t-мезонидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди. Юқорида айтилганларни хулосалаб айтиш мумкинки, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда Стьюдент t-мезонининг қуйидаги уч хил тури бирдек муваффақиятли равишда ишлатилиши мумкин: Дисперсиялар гомоген деб топилганда. Дисперсиялар ҳар хил, аммо танлама ҳажмлари бир хил бўлган тақдирда. Дисперсиялар ва танлама ҳажмлари турлича бўлган тақдирда. Ўртача дисперсияни аниқлаш Стьюдент t-мезонини ҳисоблаш формуласи Расм. EXCEL да маълумотлар ойнаси 3. SPSS
Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling