Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат


Download 1.41 Mb.
bet68/112
Sana19.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1214561
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112
Bog'liq
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752

Мавзу бўйича саволлар
1. SPSS дастурининг қайси амаллари орқали ўртача қиймат аниқланади?
2. Ўртача қиймат қандай топилади?
3. Стандарт оғиш қандай топилади?
4. Психологияда ўлчов шкалалари қандай?


Мустақил иш топшириқлари: Психологияда математик статистик методларни қўллаш мавзусига доир адабиётларни ўқиш.
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.
2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос.
5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с.
6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.
8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.
10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистиче-ских данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петер-бург, Киев, 2005. − 603 с.
13-мавзу. SPSS дастурида маълумотларни таҳлил қилишнинг кўп ўлчовли усуллари
Режа:
1. Эксплоратор факторли таҳлил.
2. Факторли таҳлилнинг асосий ғоялари, тушунчалари ва тамойиллари.
3. Натижаларни тақдим этиш. График усулда ифодалаш.
4. Кластерли таҳлил. Кластерли таҳлилнинг асосий ғоялари, тушунчалари ва тамойиллари.
5. Кластерли таҳлил натижаларини график усулда тақдим этиш.


Таянч тушунчалар: факторли таҳлил, дисперсия,кластерли таҳлил, диаграмма
Амалий психологияда миқдорий маълумотларга ишлов беришнинг энг кенг тарқалган усуллари – дисперсион, корреляцион ва факторли таҳлил усулларидир.
Дисперсион таҳлил – ўрганилаётган ўзгарувчига турли омилларнинг таъсирини таҳлил этиш имконини берувчи статистик усулдир. Дисперсион таҳлилнинг моҳияти шундаки ўрганилаётган сифат мустақил таркибий қисмларга бўлиниб кетади, бу қисмларнинг ҳар бири у ёки бу омилнинг ёки ўзаро алоқанинг таъсирини тавсифлаб беради.
Корреляцион таҳлил – ўрганилаётган сифатлар ёки омиллар алоқасининг шакли, белгиси ёки зичлигини баҳолаш статистик методдир.
Факторли таҳлил – кўп ўлчовли математик статистика метод бўлиб, бу усул статистик жихатдан боғлиқ сифатларни ўрганишда қўлланилади. Бу усул илмий тадқиқотларнинг бошланғич босқичларида сермаҳсул ҳисобланади, чунки бу пайтда ўрганилаётган соҳадаги қонуниятларни ажратиш керак бўлади.
Юқоридаги таҳлилларни статистик дастурлар орқали амалга ошириш имконияти кенг. SPSS программасида асосий ойнанинг пастки қисмида «Вид данных / Вид переменной» кнопкаси мавжуд.
Унинг пастида эса ёзув мавжуд бу процессорни ишга тушуриш ҳақида маълумот беради.
Асосий ойна стандарт горизонтал ва вертикал чизиқлар мавжуд. Унда тақиқлар мавжуд эмас, сон кўрсаткичи ўзгарувчанликка хосдир.
Кейинги иш учун албатта маълумотлар киритилиши ёки *.sav файллари мавжуд маълумотлар билан ишлаш мумкин. Файлларни сақлаш албатта исми ва программанинг номи орқали бажарилиши зарур. (расм 3) (Рис.3).
Ҳар бир ўзгарувчини киритиш учун қуйидагиларни аниқлаштириб олиш керак:

  • Ўзгарувчининг номи;

  • Ўзгарувчининг тури (Type);

  • Ташлаб қолдирилган кўрсаткичлар (Missing Values);

  • Ўзгарувчилар нишони (Labels) – қулайлик учун бу устунни ўзбек тилида ёзиш мумкин;

  • Ўзгарувчиларни жадвалдаги турган ўрни (Column Format).



Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling