Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- 8 мавзу. Бир ва икки танламадаги маълумотлар гомогенлигини аниқлашнинг нопараметрик мезонлари.
Гуруҳнинг фанлар олган балларини компьютерга киритинг. Сўнгра SPSS дастурида ҳар бир талабанинг ртача кўрсаткичини топинг. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. 2. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. 3. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. 4. Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос. 5. Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с. 6. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. 7. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003. 8. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. 9. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистиче-ских данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петер-бург, Киев, 2005. − 603 с. 8 мавзу. Бир ва икки танламадаги маълумотлар гомогенлигини аниқлашнинг нопараметрик мезонлари. (4 соат) 1. Боғлиқ бўлмаган танламалар учун Манн–Уитни U мезони. 2. Манн–Уитни U мезонини қўллашдаги асосий тамойилларни ўрганиш. 3. Манн–Уитни U мезонини Excel дастури ёрдамида ҳисоблаш. 4. Манн–Уитни U мезонини статистик пакетлар дастури ёрдамида ҳисоблаб топиш. Жиҳоз: Компьютер технологиялари, Ехсеl дастури SPSS дастури, мисоллар варақаси Ушбу метод 1945 йилда Америкалик химик ва статистик олим Франк Уилкоксон томонидан таклиф этилган. 1947 йилда ушбу метод математик Х.Б.Манн ва Д.Р Уитни томонидан такомиллаштирилган. Шу сабабли бугунги кунда ушбу мезон икки олимнинг номи билан Манн – Уитни - U мезони деб аталади. Манн – Уитни U мезони нопараметрик статистик мезон бўлиб икки ўзаро боғлиқ бўлмаган танланмани белгисига кўра таққослаш номини беради. Ушбу методнинг Стюдент t мезонидан фарқи солиштирилаётган танланманинг нормал тақсимланишини талаб этмайди.Ушбу методнинг аналоги Крускал – Уоллис мезони ҳисобланади. Манн-Уитнининг U-тести икки хил кўрсаткичларни аниқлаш имконини беради. Уларнинг ҳар бири маълум бир шароитларни талабларини қониқтириш учун мўлжалланган, улар бир статистик ўсишни (популяцияни) ўрганадилар.Манн Уитни тести учун қуйдаги асосда танланмалар қабул қилинадиБу тест қуйидаги шароитларда ишлатилиши мумкин: Берилган кўрсаткичлар тартиб шкаласида энг ками 1 сони билан қайд қилинган бўлса. Икки мустақил танламанинг маълумотлари таҳлил қилинади (бунда танламанинг миқдори бир хил бўлиши талаб қилинмайди. Манн Уитни тестини ишлаш учун мисол. Инглиз тилини ўргатиш бўйича янги методика ишлаб чиқилган унинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида бошқа усулга солиштирилган. Тасодифий танланган мактаб ўқувчиларни тасодифий равишда икки гуруҳга ажратилган. Биринчи гуруҳ ўқувчилари анъанавий тарзда тил ўрганишган (1-шарт), иккинчи гуруҳга ўйинли ва ролли машғулотлар қўлланилган (2-шарт). Чоракнинг охирида якуний назорат ўтказилди. Ҳамма вазифани максимал даражада бажариш балли 30 га тенг. Масала шартини тузинг. Кўрсаткичларни киритинг. Гипотезаларни тузинг. Мисолни ечинг. Маълумотларни статистик дастурлар орқали қайта ишланг. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling