Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Гиёҳвандлик ва унинг зарарли оқибатлари


Download 0.52 Mb.
bet23/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Гиёҳвандлик ва унинг зарарли оқибатлари.
Гиёҳвандликнинг тарихи жуда қадим замонлардан бошланганлиги ҳақида анчагина маълумотлар бор. Опий бундан 600 йил аввал қўлланилган, унинг ухлатувчик таъсири эрамиздан аввал 18 асрда ўрта денгиз ҳалқларига маълум бўлган. Эрамиздан олдин яшаган табобатнинг отаси Гиппократ опийни касалликларни даволаш мақсадида қўллаган.
Эрамиздан аввалги IV асрда Александр Македонский кўкнори ўсимлигини Жанубий Осиёга келтирган. Опийдан тайёрланган эритма Лауданумон деб номланган. Бу эритма йўтал, учбурғ, уйқусизлик, оғриқ, қон кетиш, озиб кетиш, қувватсизликда қўлланилган. ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб гиёҳванд препаратлар мураккаб жаррохлик ишларида қўлланилган. Жаррохлик oператсиясидан сўнг оғриқни қолдириш учун беморга опий берилган. Кучли таъсир этувчи антибиотиклар топилганига қадар ичбуруғ билан оғриган беморларни опий бериб даволанган.
Гиёҳвандликни ортиб бориши муносабати билан даволаш муассасаларини гиёҳванд моддалар билан таъминлаш борган сари камайиб бормоқда. ХIХ асрнинг бошларида Германияда Фридрих Сертюнер ва Франтсияда Арман Сеген биринчи марта морфий препаратини оладилар. Морфийни кўкнори ўсимлигининг маълум навидан ола бошладилар. Морфий ухлатувчилик хусусиятига эга.
ХIХ асрнинг 30 йилларида иккинчи препарат опий – кодеин олинади. Бу препарат оғриқ қолдириш хусусиятига эга. Вақт ўтиши билан опий ва унинг препаратларини Оврупада кенг тарқала бошлади.
Осиё мамлакатлари (Ироқ, Покистон, Ҳиндистон, Египет ва б) да наша чекиш опий қабул қилиш кенг тарқалмоқда. Кейинчалик опийдан героин ажратиб олинди. Героин опийга қараганда 48 марта кучли. Кўпгина капиталистик мамлакатлар гиёҳванд моддаларни табобатда қўллаш ўрнига уни қимматга сотишни абзал кўрадилар. Гиёҳванд моддалардан тушаётган жуда катта пуллар шу давлатни катта лавозимидаги кишиларини ҳам қизиқтирмай қолмади.
Ўрта Осиёда ҳам наша чекиш, гиёҳванд модда кўкнорини истеъмол қилиш кенг тарқалган эди.
Собиқ совет даврида гиёҳвандликдан биринчи ўринни Туркманистон, иккинчи ўринни Грузия, учинчи ўринни Ўзбекистон эгаллар эди.
ХХ асрда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, уни сотиш жуда тез ривожланиб кетди. 1976 йил март ойида Мексика политсияси АҚШ чегараси яқинида 12,5 млн доллорлик 39 тонна Марихуаннани қўлга тушурган.
1974 йилда АҚШ да ёнидан Марихуанна чиққан ёки сотиш билан шуғулланган 400 мингдан ортиқ ёш йигитлар қамоққа олинган.
Шветсияда 18 ёшли ўспиринларнинг ҳар 100 тасидан 26 таси гиёҳванд моддани истеъмол қилар экан. АҚШ даги гиёҳвандларнинг 49200 таси героин қабул қилар эканлар. Японияда сўнгги 7 йил ичида наркоманларнинг сони ёшлар орасида 10 марта кўпайган. Героин ваунинг хом ашъёларини ишлаб чиқаришда Таиланд – Бирма – Лаос машҳур “олтин учбурчак” ҳисобланади. Покистон–Афғонистон–Эрон машҳур “олтин яримой” ҳисобланади. Наркотик моддаларга ўрганиб қолиш ёшлар, ўсмирлар орасида кўп учрамоқда. Энди Ўрта Осиё минтақасига келсак, наркотик моддаларни жумладан, опий етиштурувчиларнинг сони кейинги йилларда кўпайганлиги ва шунинг учун наркоманлар сонининг кўпайганлиги сир эмас.
Наркотик моддалар билан шуғулланиш ва тарқатиш борасида Афғонистон асосий ўринни эгалламоқда. Дунёда етиштирилган кўкнори ўсимлигини 70 фоизи Афғонистонга тўғри келмоқда. Афғонистон 1999 йилда 8 минг тонна кўкнори етиштирган ва сотган. Сир эмас Афғонистонда етиштирилган гиёҳванд моддалар Тожикистон ва Ўзбекистон орқали Россия ва Оврупа мамлакатларига тарқатилмоқда.
Бундай ишга қўл урганлар наркотик моддалар қора дори, марихуанна, гашишлар одам боласини, инсониятни, жамиятни, оилани вайрон қилишни кўра билиб туриб ҳам айрим кимсалар қонунбузарлик, шармандалик йўлларидан қайтмай туриб турли яширин йўллардан фойдаланиб иш кўрмоқдалар.
Ўзбекистонда 1992 йилдан то 1999 йилнинг бошларигача бўлган давр ичида 100 дан зиёт холатларда 30 тоннадан ортиқ наркотик моддалар ушлаб қолинган.
Яна бир маълумотга кўра, Сурхондарё, Тожикистон божхоналарида текширув олиб борилганда маълум бўлдики, 1998 йилда 1000 кг, 1999 йилнинг январ ойининг ўзида 800 кг наркотик моддалар ушлаб қолинган.
1998 йилда Сурхондарё вилоятида текшурувлар ўтказиш натижасида наркўтик моддалар билан шуғулланувчи 365 киши ушланиб, улардан 90 кг қора дори қўлга тушурилган. Ўзбекистонда гиёҳвандлик билан курашиш учун “Соғлом авлод учун” дастури ишлаб чиқилган. Республикада наркологик диспансерлар ташкил этилган. Ҳар йили “қора дори” оператсияси ўтказилади. Яқинда Тошкентда БМТ наркомания программаси юзасидан ваколат хонаси очилди. Ўзбекистонда наркоманиянинг олдини олиш ҳақида турли хил анжуманлар ўтказилиб турилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling