Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗООЛОГИЯ ВА ФИЗИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ВАЛЕОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Валеология – одамнинг индивидуал саломатлиги тўғрисидаги фан.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ ЗООЛОГИЯ ВА ФИЗИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ВАЛЕОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ТУЗУВЧИ: Г.Б. БУРАНОВА ҚАРШИ 2019 1-МАВЗУ. КИРИШ. ВАЛЕОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ, ТАРИХИ Валеология – одамнинг индивидуал саломатлиги тўғрисидаги фан. Валеология – инсоннинг атроф муҳит билан ўзаро таъсиридаги унинг жисмоний, рухий ва маънавий саломатлиги ҳақидаги; туғилиш пайтидан бошлаб то ёши ўтиб қаригунча саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳақида, касалликнинг олдини олиш, касалликдан кейин саломатлик ҳолатига қайтиш, соғлом ҳаётни узайтириш ҳақидаги билимларнинг амалий қўлланишидаги мажмуидир (Тель Л.З., 2001). Валеология фанининг предмети – инсоннинг индивидуал саломатлиги ва саломатлигининг захиралари, шунингдек соғлом турмуш тарзидир. Валеологиянинг профилактик тиббий фанлардан энг муҳим фарқланиши ҳам шунда, чунки уларнинг тавсиялари касалликларнинг олдини олишга қаратилган. Валеологиянинг объекти – амалда соғлом бўлган, шунингдек касаллик олди ҳолатида бўлган инсондир, ўзининг яшашининг психофизиологик, ижтимоий-маданий ва бошқа жиҳатларининг бутун чексиз турли-туманлигини қамраб турган ҳолида. Айнан шундай инсон то касалланган кишилар тоифасига ўтмагунча соғлиқни сақлаш соҳасининг эътиборидан ташқарида қолади. Валеология эса соғлом ёки хавф гуруҳида қолган инсонга эътибор қаратиб, асосан соғлом турмуш тарзига ўтиш орқали саломатликни сақлаш учун инсон организмининг функционал захираларидан фойдаланади. Валеологиянинг усули инсон саломатлигининг захираларини ошириш йўлларини тадқиқ этишдир, у саломатликка интилишни шакллантириш, соғлом турмуш тарзига ўтиш ва ҳоказоларнинг воситаларини, усулларини ва технологияларини излашни ўз ичига олади. Валеология инсон саломатлигининг ҳолатини ўрганувчи бошқа фанлардан тубдан фарқ қилади. Ушбу фарқ шундан иборатки, валеология эътиборининг марказида саломатлик ва соғлом инсон туради, гигиенанинг эътибори марказида эса инсоннинг яшаш муҳити ва ҳаётий фаолиятининг шароитлари туради. Бугунги кунда Республикамиз фуқаросининг саломатлигини ва ҳар томонлама ривожланишини шакллантиришни жисмоний тарбия ва спортсиз тасаввур этиб бўлмайди. Болаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини тўғри ташкил этиш - уларнинг саломатлиги ҳамда ноқулай ташқи шароитларга мослашувининг кўрсаткичларига ҳал қилувчи даражадаги таъсири тугрисидаги илмий асосланган маълумотлар мавжуд. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш болаларда ва ўсмирларда эзгуликка ишонч ва тетикликни ривожлантиради, Ватанга муҳаббат ва ватанпарварлик туйғусини тарбиялайди. Тиббиёт нақадар мукаммал бўлмасин, у ҳар бир кишини барча касалликлардан халос этаолмайди. Инсоннинг ўзи ўз саломатлигининг яратувчисидир, шунинг учун илк ёшидан фаол ва соғлом турмуш тарзини юритиб, чиниқиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, шахсий ва ижтимоий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шундай қилиб оқилона йўллар билан ҳақиқий ҳар томонлама ривожланишига эришиш яхши бўлади. Замонавий жамият шароитида, шунга хос бўлган ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ривожланишининг хусусиятларини ва қадрият устуворлигининг анчагина ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш муаммоси – биринчи даражадаги аҳамиятга эга бўлган муаммодир. Валеологияни индивиднинг, жамиятнинг ва умуман табиатнинг саломатлиги ҳақидаги фан сифатида ижтимоий фанга ва индивидуал фанга бўлиш мумкин. Индивидуал валеология алоҳида муайян бир одамнинг саломатлигини сақлаш, ривожлантириш ва тиклашга қаратилган. Ижтимоий валеология – бу жамиятнинг саломатлигини, жисмоний, руҳий, маънавий, иқтисодий ва ижтимоий саломатлигини сақлаш ва тутиб туришдир (Тель Л.З., 2001). Инсоннинг жисмоний аҳволи юзасидан ғамхўрлик қилиш бизнинг экологик нуқтаи назардан оғир бўлган давримизда алоҳида аҳамият касб этади. Борган сари кўпроқ инсонлар ўз саломатлигини сақлашга, уни яхшилашга эътибор бера бошлайди. Бундай вазифага эришиш воситаси соғлом турмуш тарзи бўлади. Соғлом турмуш тарзи ўзи нима деган саволга жавоб бериш учун унинг барча таркибий қисмларини кўриб чиқиш лозим. Биз таҳлил қилган ишларнинг муаллифлари уларнинг турлича сонини қайд этади. Лекин бир нечта асосий қисмларни ажратиш мумкин, соғлом турмуш тарзини юритиш айнан шуларнинг пойдеворига қурилади. Уларга қуйидагилар киради: 1. Оқилона овқатланиш 2. Жисмоний фаоллик 3. Организмнинг умумий гигиенаси 4. Чиниқиш 5. Зарарли одатлардан воз кечиш Барча муаллифлар истисносиз биринчи иккита қисмини ниҳоятда муҳимлигини айтиб ўтган. Оқилона овқатланиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш – бу саломатлик формуласидаги ажралмас қисмлар бўлиб, у сиз одам соғлом бўлиши, соғлом қолиши мумкин эмас. Бу энг зарурий шартлар бўлиб, уларсиз саломатликни сақлаб бўлмайди. Учинчи қисм ҳам барча муаллифлар томонидан кўзда тутилган, лекин у ўзи-ўзидан маълум нарсадек алоҳида таъкидланмас эди. МДҲ мамлакатлари тадқиқотчиларининг асарларидаги ўзига хос хусусият – албатта тўртинчи қисмини, яъни танани чиниқтиришни киритиш эди. Хорижий тадқиқотчиларнинг алоҳидаги хусусияти эса зарарли одатлардан воз кечишга эътибор бериш бўлган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling