Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
2- МАЪРУЗА ИНСОН САЛОМАТЛИГИ.
СОҒЛОМ ВА БЕМОР ОРГАНИЗМ ҲАҚИДА ТУШУНЧА. Саломатлик нима? Бутуниттифоқ саломатлик жамияти томонидан 1948 йилда қабул қилинган: “Саломатлик – бу фақатгина касаллик ва жисмоний нуқсонлардан ҳоли бўлиш эмас, балки тўлиқ жисмоний, руҳий ва ижтимоий ривожланганликдир.” “Инсоннинг индивидуал соғлиғи – организмнинг патологик силжишларсиз, муҳит билан оптимал боғланишда, барча функциялар бир-бирига мослашган табиий ҳолати.” (Г. З. Демчинкова, Н. Л. Полонский); “Саломатлик – бу организмнинг атроф муҳитга адектив ва оптимал хаёт фаолиятини, шунингдек тўла қонли меҳнат фаолиятини таъминлаб берувчи тизимий-функционал хусусиятларнинг ўзаро уйғунлашган йиғиндисидир”; “Инсоннинг индивидуал саломатлиги – организмдаги барча модда алмашинув жараёнларининг уйғунлашган бирлиги бўлиб, организмдаги барча тизим ва кичик тизимларнинг оптимал ҳаётий фаолияти учун шароитлар яратади”(А. Д. Адо); “Саломатлик – бу инсоннинг фаол ҳаётининг максимал давомийлигида биологик, физиологик, психолгик функцияларининг, меҳнатга лаёқати ва ижтимоий фаоллигини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш жараёни”(В. П. Казначеев). Олимлар фикрича “Саломатлик – инсон ҳаётий фаолиятининг руҳий, ҳис-туйғу, психик, жисмоний соҳаларининг оддий ҳолати бўлиб, бу ҳолат инсон шахсининг, қобилият ва лаёқатининг гуллаб-яшнаши, атроф-олам билан узлуксиз боғлиқлигини, унинг учун масъуллигини англаши учун қулай шарт-шароитлар яратади”. Валеология фанида “индивидуал(инсон) саломатлик(ги)” ва “аҳоли саломатлиги” фарқланади. Индивидиум саломатлиги – бу атроф-муҳитга мослашишнинг динамик жараёни бўлиб, олимлар фикрича, индивидиум саломатлигига унинг ташқи муҳит, яшаш шароити ва бошқаларнинг турли ҳил таъсирига мослашиши, чидамлилиги ва реакцияси сифатида қараш керак. В. И. Дубровский (1999) фикрича, саломатликни баҳолаш мезонлари қуйидагича: - берилган босқичда жисмоний ишга лаёқатлилик ва морфологик ривожланиш даражаси; - махсус иш қобилиятини чекловчи сурункали касалликлар, жисмоний нуқсонларнинг мавжудлиги; - ижтимоий қулайликлар, турмушнинг ўзгарувчан шароитига мослашувчанлик, атроф-муҳитнинг ноқулай омилларининг таъсирига чидамлиликни, организмнинг ташқи муҳитга таъсирига реакциясини сақлаш. Саломатлик даражасини қандай аниқланади? Аҳоли саломатлигининг ҳолати ёки жамият саломатлигини даражасини баҳолаш учун турли ҳил кўрсаткичлардан фойдаланилади: демографик (туғулиш, ўлиш, ўртача ёш), касалланиш, касалланувчанлик, ногиронлаштириш ва б. кўрсаткичлар. Саломатлик нималарга боғлиқ? Ирсият – 20% Атроф муҳит – 20% Тиббий ёрдам савияси – 10% Турмуш тарзи – 50% Ҳозирги вақтда саломатликни бахолаш учун асос бўладиган белгилар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 1. Жисмоний гармоник ривожланиш даражаси; 2. Асосий функционал тизимлар ва бутун организмнинг резерв имкониятлари; 3. Организмнинг иммунитет ҳимояси ва носпецифик резистентлик даражаси; 4. Сурункали ва туғма касалликлар, ривожланиш нуқсонлари бор-йўқлиги; 5. Инсон саломатлигини руҳий ва ижтимоий қулайликларни акс эттирувчи шаҳсий хусусиятлар даражаси. Индивидуал саломатлик кўсаткичлари: Генетик – генеотип, дизэмбриогенезнинг, ирсий нуқсонларнинг йўқлиги; Биокимёвий – биологик тўқималар ва суюқликлар кўрсаткичлари; Метаболик – тинч ҳолатда ва юкламалардан сўнг модда алмашинув даражаси. Морфологик – жисмоний ривожланиш даражаси, конституция типи (морфотип) Функционал - органлар ва тизимларнинг функционал ҳолати: - тинчлик меъёри; - реакция меъёри; - заҳира имкониятлари, функционал тип. Психологик – ҳис-туйғу, фикрлаш, интеллектуал соҳалар: - ярим шарлар доминантлиги; - олий нерв фаолияининг типи; - темперамент; - устунлик қилувчи инстинг типи Ижтимоий – руҳий мақсадли йўналишларни ахлоқий қадриятлар, юксак мақсадлар, даъволар даражаси ва талаблар реамуляцияси ва ҳ.к. Клиник – касаллик белгиларининг йўқлиги. Саломатлик даражаси моддий таминланганликка боғлиқми? Моддий таъминланганлик даражаси турмуш тарзига сезиларли таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Касалликни кўпинча саломатликка қарама-қарши ҳолат сифатида қаралади: Бутунжахон саломатлик жамияти луғати бўйича касаллик “меёрдаги ҳолатдан ҳар қандай субъектив ва объектив оғишдир”. Касаллик келиб чиқиш сабаблари қуйидагилар: - организмнинг (функционал тизим, орган ёки тўқиманинг) кам ҳаракатчанлиги, бу ўз навбатида меъёрий қўзғатишга паст реакция қилувчи чиниқмаганликка олиб келади; - уйғунлашган бошқарувнинг бузулиши, ҳамда заҳарли моддаларни тўпланиб қолишига олиб келади ва ҳ.к.; - заҳарланиш, радиация натижасида ҳужайраларнинг зарарланиши; - ташқи муҳитнинг ўзгариши, тери, мускуллар, ички органларнинг ҳужайраларнинг функцияларини бузилишига олиб келади; - руҳиятнинг бузулиши, асаб омили (стесс) таъсири натижасида пайдо бўлади. Ҳар бир касаллик қуйидаги даврлар бўйича ривожланади: - латент ёки яширин давр; - касаллик биринчи аломатлари(продромак) даври; - касаллик авж олган давр; - касалликни тугалланиш, тузалиш даври; Касалланиш пайтида организмда ҳар ҳил ўзгаришлар юз бериши мумкин. Аввало ассимиляция жараёнлари – турли моддаларнинг организм томонидан ўзлаштирилиши ва уларнинг тўқималар учун зарур бўлган бирикмаларга айланиши. Диссимиляция – бу тирик материянинг парчаланиш жараёнидир (мураккаб бирикмаларнинг парчаланиши, энергияга бой бирикмалардан энергия ажралиши). Дистрофия, атрофия, шамоллаш, қон айланишининг бузулиши ва б. потология турлари ҳисобланади. Дистрофия – тўқима (ҳужайра) алмашинувининг бузулиши бўлиб, тўқималарда (ҳужайраларнинг) оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар ёки тузлар алмашинувидан келиб чиқиб, умумий ёки қисман, туғма ёки кейин пайдо бўлган тизмий ўзгаришлар билан кузатилади. Атрофия – органлар ва тўқималар функцияларининг пасайиши ва ҳажмининг кичрайиши. Гипертрофия – ҳужайралар сони ёки хажмининг ортиши натижасида органнинг катталашуви. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling