Шунингдек, ҳашоратлар: илон, чаён, қорақурт, замбур (ари) ва ҳоказоларнинг заҳари.
Заҳарли моддалар одам организмнинг ўзида ҳам пайдо бўлиб, ўзини-ўзи заҳарлаши мумкин. Масалан, буйрак касаллигининг оғир кечишида модда алмашинувида ҳосил бўлган қолдиқ азот моддаларини сийдик орқали ташқарига ажратилиши қийинлашади ва улар қонда, тўқималарда тўпланиб организмни заҳарлайди. Натижада ҳаёт учун хавфли бўлган уремия ҳолати вужудга келади.
Шунингдек, вирус қўзғатадиган юқумли гепатит касаллигида жигар ҳужайраларининг яллиғланиши ва айримларини емирилиши тўфайли уларда ишлаб чиқариладиган билирубин моддаси қонга ўтиб бош миянинг нерв ҳужайраларини ва тананинг бошқа тўқима-аъзоларини заҳарлайди.Натижада одам организмида умумий интоксикатсия ҳолатини вужудга келтиради.
Касалликнинг биологик сабаблари.Касалликнинг биологик сабабларига ташқи муҳитдан одамга юқиб касалликни юзага келтирадиган микроблар, вируслар, замбуруғлар, гижжа тухумлари ва бошқалар киради.
Касалликнинг ижтимоий сабаблари.Одамнинг яшаш, ишлаш, ўқиш шароитининг ноқулай бўлиши ҳамда одамнинг маданиятини пастлиги билан боғлиқ бўлган сил, гиёҳвандлик, ОИТС, таносил (заҳм, сўзак) касалликлари киради.
Алиментар касалликлар. Ижтимоий касалликлар гуруҳига алиментар касалликлар ҳам киради.Бу одамнинг овқатланиш жараёнини бузилиши билан боғлиқ. Овқат миқдорини етишмаслиги, сифатсизлиги, яъни овқат таркибида оқсил, витаминлар ва бошқа моддаларнинг етишмаслиги. Бунинг натижасида одам озади, камқонлик юзага келади, иш қобилияти пасаяди.
Аксинча, овқатни кўп истеъмол қилиш, айниқса углеводли ва ёғли таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш туфайли, семериш, қандли диабет ва бошқа касалликлар вужудга келиши мумкин.
Ҳаракатланишнинг камлиги (гиподинамия) туфайли семириш, атеросклероз, гипертония, остеохондроз, артроз, юракнинг ишемик касалликлари юзага келиши мумкин.
Ҳаракатланишнинг меъёридан ортиқлиги (гипердинамия), яъни оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчиларда, спортчиларда зўриқиш ҳолати кузатилади. Бунда юрак-қон томир, мускул, бўғим, суяк, психик-асаб касалликлар вужудга келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |