Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги қaрши дaвлaт университети


Download 1.73 Mb.
bet5/25
Sana16.03.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1272781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
KURS ISHI

Установка қонуни. Установкағ организмнинг яхши идрок этиш ёки пайқашга нисбатан организмни мослашувидир (немис олими Л.Ланге, кейинчалик Д.Н.Узнадзе ). Установка бу фаолиятга ёки ҳаракатга тайёрликни билдиради. Установка бу организмда маълум зўриқишлар пайдо бўлганда намоён бўлиб қолмайди. Кўп ёки оз установка ва яққол установка организмдаги кўпчилик реакциялар шароитида гавдаланади. Катта ёшдагиларда тажриба таъсирида установканинг узоқ ва барқарорлиги шаклланади. Улар ички қўзғалишлар таъсирида пайдо бўлади. (масалан, иш, ўқиш, мураккаб вазифаларни ечишда). Кқп маротоба такрорланган машқлар диққатни машқланишига олиб келади.Шундагина керак бўладиган даражада диққатни бошқариш мумкин бўлади. Установка қонуни диққатни машқлантириш учун зарурдир.
Бешликни ташкил этувчилар қонуни. Ушбу қонун диққатнинг асосий хусусиятларига таянади ва улар Диққатнинг барқарорлиги, диққатнинг кўлами, диққатнинг тақсимланиши, диққатнинг тўпланиши (концетрацияси) ғамда диққатнинг кўчишидан иборат.
1.2. Диққат турлари, хусусиятларининг таълим фаолиятидаги аҳамияти
Психологияда диққатнинг ихтиёрий тури, кўпинча иродавий деб номланади. Бу, албатта, бежиз эмас, чунки, диққатнинг муайян объектга йўналтирилиши ирода кучи билан сақлаб турилади. Ҳатто ихтиёрсиз диққат фаолиятида қатнашса, у ҳам ироданинг зўри билан йўналтирилган объектда тўпланиб туради. Ироданинг фаолиятни амалга оширишда иштирок қилиши кўп жиҳатдан кишининг мақсадига интилиши, ишчанлик қобилияти, психологик тайёрлигига боғлиқ. Шу боисдан диққатнинг кучи, барқарорлиги, мустаҳкамлиги илдамлиги одамнинг муайян фаолиятини бажаришга мойиллиги, шайлиги билан ўлчанади. Диққатнинг юксак даражада мужассамлигини таъминлаб туришда одамнинг фаолиятни бажаришга мувафиқлашгани муҳим роль ўйнайди. Ҳар қандай фаолиятни амалга оширишнинг бошида қийинчиликлар юзага келади ва улар кишидан иродавий зўр беришни талаб қилади. Фаолиятни бажаришдаги нуқсонларнинг намоён бўлиши диққатни тўплашдаги қийинчиликларнинг оқибати бўлиб ҳисобланади.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling