Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги қaрши дaвлaт университети


Download 1.73 Mb.
bet6/25
Sana16.03.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1272781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
KURS ISHI

1.2.1. Жадвал





1.2.2. Жадвал



ДИККАТНИНГ КУЙИДАГИ ТУРЛАРИ АЖРАТИЛАДИ:



Ихтиёрсиз диккат

бирон ташки сабаб билан ва бизнинг хохишимиздан ташкари хосил буладиган диккат. Ихтиёрсиз диккатни тугдирувчи сабаблар, бизга таъсир килувчи кузговчиларнинг кандайдир машхур хусусиятларидир: ёркинлиги, кучи, тусатдан содир булиши ва хоказо. Масалан, кутилмаганда хонага учиб кирган капалак, каттик товуш ва х.

Ихтиёрий диккат

бу диккатимиз каратилиши лозим булган нарсани олдин белгилаб олиб, онгли равишда куйилган максад билан ишга солинган диккат. Бу диккатнинг бошланиши ва бутун килинаётган иш мобайнида давом эттирилиши – куч ва зур беришни, яъни ироданинг иштирокини талаб килади. Шунинг учун уни иродавий диккат хам дейиш мумкин

Ихтиёрийдан кейинги диккат

бу ихтиёрий диккатни жамланишида керак булган иродавий зур беришни пасайиши билан кечадиган диккатдир. Ихтиёрийдан кейинги диккат – бу диккатни бирон бир объектда, у шахсга ахамиятли булгани учунгина жамланишидир. У кизикиш асосида пайдо булади, лекин объект хусусиятлари билан боглик холда келиб чиккан кизикиш эмас, балки шахс уйналишининг бир куринишидир.

Диққатнинг объектга тўпланиши, мустаҳкамланиши одамнинг қизиқишларига боғлиқдир. Ҳатто ихтиёрсиз диққатнинг фаолиятда мужассамлашишида кишининг иштиёқи ва қизиқиши катта аҳамиятга эгадир. Одатда фаолиятга қизиқиш бевосита ва билвосита шаклда намоён бўлади. Бевосита қизиқиш фаолият жараёнига, хатти-ҳаракатларнинг ўзига, иш услубларига қаратилган қизиқишдан иборатдир. Билвосита қизиқиш эса, фаолиятнинг мақсадги, унинг натижасига йўналтирилган қизиқишдир.


Ихтиёрий, иродавий диққат билвосита қизиқиш билан алоқадордир. Психологик маълумотларнинг таҳлилига кўра, диққатнинг объектга тўпланиши ва мустаҳкамланиши кўзланган мақсадни, фаолият маҳсулининг зарурлиги ҳамда сифатининг аҳамиятини инсон томонидан англаш орқали таъминлаб турилади. Фаолият мақсадини англаш ўз иш-ҳаракатида киши диққатининг юксак даражада мужассамланишини таъмин этувчи энг муҳим шарт ва шароитлардан биридир.
Диққатнинг ихтиёрсиз ва ихтиёрий равишда вужудга келиши ўзининг йўналишига кўра ташқи ва ички бўлиши мумкин. Агар диққатнинг манбаи онгимиздан ташқарида бўлса ташқи деб аталади. Масалан, шофер, тикувчи, муҳаррир кабиларнинг фаолиятида содир бўладиган диққат ташқи диққатдир. Ташқи диққат фақат идрок қилиш жараёнидагина намоён бўлмасдан, балки фикр юритилаётган нарсаларга ҳам қаратилади. Жумладан, ихтирочининг ўзи яратган нарсасини тасаввур қилиши, рассомнинг образларни кашф қилиш жараёни, муҳандиснинг тўғон қурилишини кўз ўнгига келтириш билан боғлиқ ҳолатлар бунга мисол бўла олади. Инсон онгининг ўзида содир бўлаётган ўз ҳиссиётларини, фикрларини, орзу истакларини ва шу кабиларни кузатишда ички диққат юзага келади. Диққатнинг ҳар иккала кўриниши ҳам фаолиятнинг муваффақиятли якунланишига муносиб ҳисса қўшиш имкониятига эгадир.
Диққат инсон фаолиятининг барча турларини муваффақиятли амалга оширишнинг ва уларни самарадорлигини таъминловчи муҳим шартлардан биридир. Киши фаолияти қанчалик мураккаб, серзаҳмат, давомийлик жиҳатдан узоқ муддатли, масъулият ҳиссини тақозо қилса, у диққатга шунчалик юксак шартлар ва талаблар қўяди. Инсон зийраклиги, фаросатлилиги, тез пайқаши, синчковлиги, дилкашлиги унинг турмуш шароитида, шахслараро муносабатида муҳим омил сифатида хизмат қилади. Диққат ақлий фаолиятнинг барча турларида иштирок этади, инсоннинг хатти-ҳаракатлари ҳам унинг иштирокида содир бўлади.
Н. Ф. Добринин. Н. В. Кузьмина, И. В. Страхов, М. В. Гамезо, Ф. Н. Гоноболин ва бошқаларнинг нуқтаи назарича, диққатнинг вужудга келишида онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гўёки онг доираси бир мунча тиғизланади. Бундай торайиш ва тиғизланиш натижасида онг доираси янада ёрқинлашади. Онгнинг энг торайган, тиғизланган ёрқин нуқтаси диққатнинг маркази (фокуси) деб номланади. Худди шу марказ (фокус) га тушган идрок қилинаётган жисмлар, тасаввур образлари, ўй ва фикрлар тўла, ёрқин ва аниқ ифодаланади. Жаҳон психологларининг фикрича, диққат узлуксиз равишда, муайян даражада активлик хусусиятини сақлаб туради. Бундай активлик, онгнинг бирон бир объектга ўйналишининг кучайиши ва маълум вақт давомида диққат йўналтирилган нарсага онгнинг фаол (актив) қаратилишини регулировка қилиб туради ҳамда мазкур ҳолатнинг сақланишини таъминлайди.

Диққатнинг муайян объектларга тўпланиши, тўпланганлиги (концентрацияланиши) айни пайтда бошқа жисмлардан чалғишни ёки уларнинг вақтинча (муваққат) инкор этилишини талаб қилади. Ана шу омилларга кўра, акс эттириш равшанланиб боради, тасаввурлар, мулоҳазалар фаолият якунлангунга қадар, қўйилган мақсадга эришгунча онгда сақланади. Ана шу йўсинда диққат фаолиятини назорат қилиб боради ва уни бошқаради.


Шунинг учун кўпгина психологлар (П. Я. Гальперин ва унинг шогирдлари) диққатни юксак турини билиш жараёнлари, кишининг хулқ-атвори кечишини бошқариш имкониятига эга эканлигини таъкидлайдилар. Диққатнинг бирор объектга йўналишига кўра сенсор (перцептив), ақлий (интеллектуал), ҳаракатлантирувчи (ҳаракат) шаклларига ажратиш мумкин.
Диққат муайян объектга тўпланиши кўп жиҳатдан инсоннинг ҳис-туйғуси, иродавий сифати, қизиқиши кабиларга боғлиқдир.
Ҳис-туйғулар ва эмоционал ҳолатлар диққатнинг объекти билан узвий боғлангандагина унинг учун ижобий аҳамият касб этади. Ҳис-туйғулар, эмоционал ҳолатлар қанчалик кучли ва кўтаринки тарзда намоён бўлса, демак диққат ҳам шунчалик объектга мустаҳкам қаратилади. Ҳислар, эмоциялар диққатнинг ҳам ихтиёрсиз, ҳам ихтиёрий турларини зўрайтиради. Инсоннинг амалий ва ақлий фаолияти жараёнида унинг онги муайян даражада янги билимлар маълумотлар билан бойиб бориши натижасида диққат ҳам такомиллашади. Янгиликни пайқаш ҳисси одам ақлий фаолиятини фаоллаштиради (активлаштиради), шу билан бирга, диққатнинг объектга узоқроқ тўпланишини таъминлайди. Инсоннинг барқарорлашган кайфияти диққатнинг кучи ва илдамлигини оширади, танловчанлигига ижобий таъсир этади.
Стресс, аффект сингари эмоционал ҳолатлар диққатга салбий таъсир этиб, унинг ташқи таъсирларига берилувчан, кучсиз қилиб қўяди. Ана шунинг оқибатида диққат чалғийди, бўлинади, паришонлик намоён бўлади, фаолиятдаги бир текислик бузилади.
Психологияда диққатнинг ихтиёрий тури, кўпинча иродавий деб номланади. Бу, албатта, бежиз эмас, чунки, диққатнинг муайян объектга йўналтирилиши ирода кучи билан сақлаб турилади. Ҳатто ихтиёрсиз диққат фаолиятида қатнашса, у ҳам ироданинг зўри билан йўналтирилган объектда тўпланиб туради. Ироданинг фаолиятни амалга оширишда иштирок қилиши кўп жиҳатдан кишининг мақсадига интилиши, ишчанлик қобилияти, психологик тайёрлигига боғлиқ.
Шу боисдан диққатнинг кучи, барқарорлиги, мустаҳкамлиги илдамлиги одамнинг муайян фаолиятини бажаришга мойиллиги, шайлиги билан ўлчанади.
Диққатнинг юксак даражада мужассамлигини таъминлаб туришда одамнинг фаолиятни бажаришга мувафиқлашгани муҳим роль ўйнайди. Ҳар қандай фаолиятни амалга оширишнинг бошида қийинчиликлар юзага келади ва улар кишидан иродавий зўр беришни талаб қилади. Фаолиятни бажаришдаги нуқсонларнинг намоён бўлиши диққатни тўплашдаги қийинчиликларнинг оқибати бўлиб ҳисобланади.
Диққатнинг объектга тўпланиши, мустаҳкамланиши одамнинг қизиқишларига боғлиқдир. Ҳатто ихтиёрсиз диққатнинг фаолиятда мужассамлашишида кишининг иштиёқи ва қизиқиши катта аҳамиятга эгадир.
Одатда фаолиятга қизиқиш бевосита ва билвосита шаклда намоён бўлади. Бевосита қизиқиш фаолият жараёнига, хатти-ҳаракатларнинг ўзига, иш услубларига қаратилган қизиқишдан иборатдир. Билвосита қизиқиш эса, фаолиятнинг мақсадги, унинг натижасига йўналтирилган қизиқишдир.
Ихтиёрий, иродавий диққат билвосита қизиқиш билан алоқадордир. Психологик маълумотларнинг таҳлилига кўра, диққатнинг объектга тўпланиши ва мустаҳкамланиши кўзланган мақсадни, фаолият маҳсулининг зарурлиги ҳамда сифатининг аҳамиятини инсон томонидан англаш орқали таъминлаб турилади. Фаолият мақсадини англаш ўз иш-ҳаракатида киши диққатининг юксак даражада мужассамланишини таъмин этувчи энг муҳим шарт ва шароитлардан биридир.
Диққатнинг ихтиёрсиз ва ихтиёрий равишда вужудга келиши ўзининг йўналишига кўра ташқи ва ички бўлиши мумкин. Агар диққатнинг манбаи онгимиздан ташқарида бўлса ташқи деб аталади. Масалан, шофер, тикувчи, муҳаррир кабиларнинг фаолиятида содир бўладиган диққат ташқи диққатдир. Ташқи диққат фақат идрок қилиш жараёнидагина намоён бўлмасдан, балки фикр юритилаётган нарсаларга ҳам қаратилади. Жумладан, ихтирочининг ўзи яратган нарсасини тасаввур қилиши, рассомнинг образларни кашф қилиш жараёни, муҳандиснинг тўғон қурилишини кўз ўнгига келтириш билан боғлиқ ҳолатлар бунга мисол бўла олади. Инсон онгининг ўзида содир бўлаётган ўз ҳиссиётларини, фикрларини, орзу истакларини ва шу кабиларни кузатишда ички диққат юзага келади. Диққатнинг ҳар иккала кўриниши ҳам фаолиятнинг муваффақиятли якунланишига муносиб ҳисса қўшиш имкониятига эгадир.
а) Диққатнинг маълум вақт оралиғида сақланиш диққатнинг барқарорлиги деб аталади. Агар бирон бир киобни эътибор бмлан ўқишга киришилганда бу хусусият кузатилади. Диққатнинг барқарорлигининг тебраниши лаҳзали ондан бир неча соатгача давом этиши мумкин.
б) Диққатнинг қисқа вақт оралиғида бир неча объектни идрок этиш хусусияти эса унинг кўлами дейилади.Масалан, инсон бир вақтни ўзида гапириши, эшитиши ва ўқиши мумкинми? Бунинг имкони борми? Албатта. Имкони бор. Бунинг учун ушбу фаолиятга ўрганиш керак.
в) Диққатни бир вақтнинг ўзида бир неча объектларга йўналиши ва назорат олиб бориши ҳамда баъзан аксинча бир неча фаолиятдан битта фаолиятга диққатни тўплашига тақсимланиши дейилади. Масалан, ҳаракат, интеллектуал жараёнлар билан бир вақтда эшитиш ассоцация ҳосил қилиш. Бундай ҳар хил фаолиятни бир вақтнинг ўзида амалга ошириш анча қийинчилик туғдиради.
г) Диққатнинг тўпланиши деганда онг бирон бир объектга тўпланиши ва йўналиши тушунилиб, унда фаолиятни бошқа чет таъсирларга чалғишига йўл қўйилмайди. Диққатнинг тўпланиши интеллектуал фаолиятни аниқ ва муваффақиятли бажариш шарти ҳисобланади. Бу хусусият иккита талабга таянади: биринчидан, агар диққат объекти ва фаолият турлари қанча кам бўлса одам диққатини тақсимлашдан кўра юқори даражада диққатини тўплаш имкониятига эга бўлади. Диққат тўпланишининг акси эса паришонхотирлик ҳисобланади. Паришонхотирлик диққатнинг бир жойга тўплай олмаслик. Бундай ҳолат кўпинча шахснинг ички муамммоларининг натижаси сифатида юзага чиқади. Натижада одам атрофдаги таъсирларни пайқамайди ёки кучсиз бошқаради. Паришонхотирлик кишига ёлғон таассурот уйғотади.
д) Диққатнинг бир объектдан иккинчи бир объектга ўтиши диққатнинг кўчиши деб аталади. Бунда бир фаолият туридан иккинчисига ўтиш шароитида охирги фаолият самарадорлиги сусаймаслиги керак. Масалан, шахс ақлий фаолият билан машғул, сўнгра у бирон бир жисмоний фаолиятга кўчиб ўтди, сўнгра мусиқа асбобида куй чалди ва бошқалар. Ҳар сафар бир фаолият туридан иккинчисига ўтган вақтда маълум вақт талаб этилади. Бу эса унга росланиш, адаптация қилиш ва янги фаолимят турига кўникма ҳосил қилишни талаб этади. Агар фаолият машқлантириб борилса, бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга ўтганда диққатнинг самарадорлиги сусаймайди.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling