Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet41/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Назорат саволлари:
1. Шоппинг деганда нимани тушунасиз?
2. Савдо ходимларини асосий вазифалари тўғрисида айтиб беринг.
3. Мижозга савдо ходимлари томонидан ҳизмат кўрсатиш қоидаларини айтиб беринг?
4. Савдо ходимларининг мижоз билан ишлаш техникаси дўкон имиджига қандай таъсир этади?
Фойдаланадиган адабиётлар:
1. Наталия Гузелевич. Фокусы мерчандайзинга. изд. Питер. 2010.
2. Хелен Говорек. Закупки в сфере моды. Пер.с англ. Гревцов Паблишер. Минск.2009.
3. Ф.Котлер, К.Л.Келлер. Маркетинг Менеджмент 12-е издание. Питер. 2009.

6 – Мавзу. Истеъмол бозорларининг таҳлили.
РЕЖА:
1. Истемолчи учун товар қимматдорлигини аниқлаш ва унинг эҳтиёжини қондириш.
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш.
3. Қулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил қилиш.


1. Истемолчи учун товар қимматдорлигини аниқлаш ва унинг
эҳтиёжини қондириш
Замонавий харидор маҳсулотларнинг савдо маркасининг ишлаб чиқарувчиларнинг нархлар ва товар етказиб берувчиларнинг кўп микдордаги сони билан тўқнаш келмокда. Бундай шароитда истеъмолчи қандай қилиб ўз танловини амалга оширади:
Биринчи навбатда истеъмолчи қайси бир таклиф максимал қимматдорликка эга эканлигини аниқлаш лозим. Харидор қимматдорликни максималлаштиришга товарларни қидириш учун қулай бўлган харажатлар доирасида ўз билимининг чекланганлиги даромадлар даражасининг чекланганлиги асосида эришади. Истеъмолчи томонидан ҳис қилинадиган қимматдорлик (қиймат) маҳсулотнинг умумий қимматдорлиги билан унинг умумий харажатлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади.Харидор учун умумий қимматдорлик харидорнинг маҳсулот ёки хизматни сотиб олишда олиш мумкин бўлган фойдаларнинг йиғиндисидир. Истеъмолчиларнинг умумий харажатлари эса маҳсулот ёки хизматларни олишда ва улардан фойдаланишда харидор томонидан сарфланадиган харажатлар суммаси сифатида аниқланади.
Харидорлар бундан ташқари қўшимча хизматлар шароитини хам кўриб чиқишади. Истеъмолчиларнинг харид бўйича қониқиш даражаси истеъмолчининг кутиш натижалари сотиб олинган маҳсулотнинг реал сифати орасидаги нисбат сифатида аниқланади. Истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш жараёнида бир қатор муаммолар хам юзага келади. Истеъмолчилар компания фаолиятининг бирор элементи тўғрисида ўз қониқиш даражасини аниқлашда нархлашнинг бошқа мезонлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Маҳсулот қимматдорлигини яратиш занжирининг асосчиси Гарвард Университетининг олими Майкл Форте ҳисобланади. Хар қандай компаниянинг бизнесини турли хил фаолиятларининг мураккаб системаси сифатида қараш мумкин (лойихалаштириш, ишлаб чиқариш, бозорни ўрганиш, товарларни етказиб бериш ва сотишдан кейинги хизматларни кўрсатиш). Қимматдорликларни яратиш занжири ўзаро боғланган 9 та стратегик фаолият турини ўз ичига олади. Занжирнинг 5 та звеноси асосий, қолганлари эса ёрдамчи ролини ўйнайди.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling