Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet49/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Бошқарув шартномалари
Компаниянинг мухим номоддий активларидан бири бўлган бошқарув қобилияти халқаро миқёсда, айниқса хориждаги сармояларини бошқаришда кенг қўлланилиши мумкин. Бошқарув шартномалари шундай усулки, бунда компания ўзининг бошқарув ходимини маълум бир муддат асосида ва хақ эвазига хорижий компаниянинг бошқарув тизимига ёрдам бериш учун юборади. Бунда компания хорижий давлатга жуда кам сармоя киритиш эвазига катта миқдорда фойда олиши мумкин. Бошқарув шартномалари 3 йилдан 5 йилгача тузилиши мумкин хамда олдиндан белгиланган ёки хизмат хажмига кўра бадаллар компания учун даромад манбаи хисобланади.
Бошқарув шартномасини тузувчи компания фаолиятини ўзининг имкониятидан кўра янада самаралироқ бошқариши учун хорижий компаниялар малакасиидан фойдаланади. Масалан, Британия хаво йўллари компанияси юқори бошқарув малакасига эга бўлганлиги учун Мелбрун хаво йўллари (Австралия) билан шартнома имзолаб, уни бошқаришда бевосита қатнашади. Бундай бошқарув шартномалари ёрдамида хорижий давлат хеч қандай сармоя жалб этмасдан туриб керакли ёрдамни олади. Бошқарувчи компания эса ўз капиталини ташқарига чиқармасдан бадал сифатида даромадга эга бўлади. Бошқарув малакасини таъминлаб берувчи компания ўзининг халқаро бизнес фаолияти кўламини кенгайтириш орқали керакли хорижий тажрибага хам эга бўлади. 
Ключ-ости” операциялари.
Ключ-ости операциялари хамкорлик келишувларининг шундай махсус турики, бунда бир томон иккинчи томон билан фойдаланишга тайёр бино-иншоат қуриб топшириш ва инжиниринг хизматини кўрсатиш каби фаолиятлар учун шартнома тузади. Ключ-ости операциялари билан шуғулланувчилар асосан қурилиш сохаси ва оғир саноатида банд бўлган компаниялардир. Бундан ташқари, консальтинг-инжиниринг хизмати билан шуғулланувчи корхоналар хам бундай операция турини олиб бориши мумкин. 
Ключ-ости операциялари учун буюртма берувчи мижоз одатда хукумат органларидан ташкил топади. Хорижий компанияларни мулкка тўлиқ эгалик қилиши чекланган давлатларда улар ушбу хамкорлик орқали пардозлаш ва қурилиш ишларини амалга оширадилар. Хозирги кунга келиб, ключ-ости операцияси асосида амалга оширилаётган кўпгина қурилиш ва бунёдкорлик дастурлари инфраструктураси тез суръатларда ривожланаётган мамлакатларга тўғри келмоқда.
Ключ-ости операцияларини халқаро бизнесдаги бошқа хамкорлик келишувларидан асосий фарқи шартноманинг суммаси ва хажми билан белгиланади. Бунда асосан халқаро бизнес билан шуғулланувчи йирик компаниялар бир неча миллионлик ёки миллиардлик доллар миқдоридаги операцияларни амалга оширадилар. Бу фаолият тури билан шуғулланувчи кичик фирмалар эса одатда йирик компаниялар учун ключ-ости операцияларида субконтрактор сифатида хизмат кўрсатадилар. Лекин йирик компаниялар иқтисодий ўзгаришларга ўта таъсирчан бўлиб, хукумат томонидан катта хажмдаги шартномаларни бекор қилиниши уларга жиддий муаммо туғдиради. 
Шартномага кўра қурилиш лойихаси амалга ошиш даврида ключ-ости операцияси учун тўлов хам мунтазам тўлаб борилади. Кўпинча, умумий сумманинг 10-25 фоизи олдиндан тўлаб берилса, 50-65 фоизи шартнома бажарилиш даврида тўлаб борилади. Қолган сумма эса лойиха шартнома талабларига кўра қониқарли тугалланганида ва муваффақиятли ишга туширилганида тўлаб берилади. Лойиха давом этиш муддати узоқ бўлгани сабабли ключ-ости операциясини амалга оширувчи компания валюта айрбошлаш курсини тебраниши эвазига молиявий зарар ёки даромад хам кўриши мумкин. Сўнги тўлов тугалланган лойихани фақатгина қониқарли ишга туширилгандагина тўлаб берилади. Шунинг учун хисоб-китобдаги келишмовчиликни бартараф этиш мақсадида шартноманинг “қониқарли” бандига батафсил изох берилган бўлиши керак. Бундан ташқари ключ-ости операциясининг бир қисми сифатида компания лойиха бўйича олдиндан техник-иқтисодий асосланганлигини ўрганиб чиқиши зарур. Чунки чуқур ўрганилмаган қурулиш лойихаси провардида хукумат талабига жавоб бермаслиги ёки самарасиз якунланиши мумкин. Бу эса қонуний жавобгарлик хисобланиб, барча сарфланган харажатни айбдор томон тўлаб бериши билан якунланади.
Кўпгина ключ-ости операцияларига оид қурилиш лойихалари одатда узоқ масофадаги худудларга жойлаштирилади. Бу ўз навбатида ишчи ва ходимлар учун шу худудда уй-жойлар қуриб беришни талаб этади. Баъзида эса лойихалар бутунлай номақбул инфраструктура шароитларда амалга оширилиши талаб этилади. Бундай холларда компания номақбул шароитда ва узоқ масофада ишлашга кўнадиган ишчиларни ёнлаш бўйича малакали экспертларга эга бўлишлари лозим.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling