Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Таъминотчилар(ҳамкорлар) ва уларни танлаш, ҳарид-таъминот жараёни


Download 390.74 Kb.
bet46/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Таъминотчилар(ҳамкорлар) ва уларни танлаш, ҳарид-таъминот жараёни.

Халқаро миқёсда бизнес фаолиятини олиб боришда хўжалик операциялари шакллари асосан компаниянинг хорижий бозорга киритган сармоясининг улуш нисбати билан белгиланади. Масалан, лицензион келишувда хорижий хамкорлар билан қўшма корхона тузишга нисбатан камроқ сармоя киритиш талаб этилади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар компания етарлича ўзига хос ресурсларга эга бўлса, у хорижий бозорга чиқишда ўзи хохлаган хўжалик операцияларини танлаш имкониятига эга бўлади. Бундай холатда у халқаро миқёсда бизнес фаолиятини олиб боришда экспорт операцияси, бевосита сармоя киритиш орқали хусусий мулкка эгалик қилиш ёки бошқа турли хамкорлик келишувларини амалга ошириши мумкин. 
Бундан ташқари хамкорлик қилишни кўзда тутган компания менеджерлари хорижий бозорда ўзлари учун мос партнёр топишларида муаммоларга дуч келишлари мумкин. Масалан, хамкорлик жараёнида хорижий давлатга технологияларни жўнатиш тақазо этилган холда, компания хорижий бозорда ушбу технологиялардан фойдалана оладиган шерикларни топиш имконсиз бўлиши мумкин.
Хамкорлик келишуви шаклларини изохлашдан олдин биз менеджерларнинг хамкорлик турларини танлашига таъсир этувчи икки омилни тахлил этишимиз лозим. Яъни, биринчиси халқаро бизнесда хўжалик операциялари устидан ўрнатилган назорат бўлса, иккинчиси компаниянинг халқаро бизнес фаолиятидаги одинги тажрибасидир. 
Назорат. Компания қанчалик кўп хамкорлик келишувларига боғлиқ бўлса, у ўзининг хорижий фаолиятига оид бўлган сифат, янги махсулот сиёсати ва тақсимот йўналишини танлаш каби қарорлар устидан назоратни йўқота бошлайди. Чунки хар бир хамкор компаниянинг қарор қабул қилишда ўз мавқеига эга бўлиб, улушга эгалик қилиш нисбати билан фарқланади. Хамкорлик фаолиятидан олинган даромадни тақсимлашда хам назоратнинг улуши катта ахамият касб этади. Шунинг учун ўзаро хамкорлик қилаётган компаниялар даромаднинг асосий қисмини ўзларида сақлаб қолиш мақсадида мулкка эгалик қилиш улуши нисбатини оширишга харакат қиладилар. Бу эса ўз навбатида хорижий миқёсда олиб борилаётган хўжалик операциялари бўйича вужудга келувчи хавф-хатарни кўпайтиради.
Компаниянинг халқаро бизнесдаги илгариги тажрибаси. Агар компания хорижий бозорда ўзининг бир неча шўъба корхоналарини ташкил этиб, халқаро бизнес фаолияти билан азалдан шуғулланиб келаётган бўлса (асосан трансмиллий ва кўпмиллатли корпорациялар учун хос) хамда етарли тажрибага эга бўлса, у холда компанияга хорижий бозорда махсулотини сотилиши ёки ишлаб чиқарилиши учун шериклар излаш эхтиёжи туғулмайди. Чунки у ўзининг тажрибаси ва салохиятига таянган холда халқаро бизнес фаолияти билан бемалол шуғулланади. 
Энди эса хамкорлик келишув шаклларини кўриб чиқамиз.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling