Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Шу турдаги тадқиқотларни ўтказган ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялари улуши (124)


Download 390.74 Kb.
bet54/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Шу турдаги тадқиқотларни ўтказган ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялари улуши (124)

Қисқа муддатли истиқболлаш
(1 йилгача)

96

94

Узоқ муддатли истиқболлаш
(1 йилдан ошиқ)

96

94

Бозор потенциалини аниқлаш

99

99

Сотишни таҳлил қилиш

98

99

Янги маҳсулотни қабул қилиш ва унинг потенциали

89

73

Қадоқлашни ўрганиш

91

61

Сотиш каналларини ўрганиш

99

83

Сотиш тўловларини ўрганиш

83

73

Турли хил товарларнинг ҳаракати-ни енгиллаштирувчи ҳаракатларни ўрганиш

86


67


Баҳоларни ташкил қилишни таҳлил қилиш

91

90

Экологиянинг таъсирини таҳлил қилиш

37

35

Реклама эълонлари самарадорлигини таҳлил қилиш

86


67


1 Дж. Эванс, Б.Берман. Маркетинг. -М.: Экономика, 1993.

Корхона маркетинг хизмати бўлимларида товар ёки хизматни бозорга киритиш, унга бўлган талаб ва истеъмол даражаси, ишлаб чиқариш ва сотиш шароитлари тўғрисида жуда катта миқдордаги ахборот тўпланади ва таҳлил қилинади. Бунинг барча хўжалик фаолиятини самарали ташкил қилишга, капитал қўйилмаларини самарали йўналишларини аниқлашда, маркетинг операцияларидаги қийинчиликларни олдиндан кўра билишга ёрдам қилади. Маркетинг хизмати томонидан қанчалик катта миқдордаги мураккаб ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш лозимлигини тушуниш учун маҳсулот истеъмол хусусиятларини тадқиқ қилиш технологияси мисолини кўриб чиқиш етарлидир. Аввало, янги маҳсулотларни яратиб олиш, кейин янги товарга харидорларнинг муносабатини ўрганиш лозим. Яъни, товарнинг фойдаланиш сифати қанчалик даражада истеъмолчи талабига жавоб бериши аниқланади. Бундай текшириш фақат ўз маҳсулоти устидангина эмас, шу билан бирга рақобатчи фирма маҳсулоти юзасидан ҳам амалга оширилади. Харидорнинг маҳсулот таъми, ҳиди, ранги, ўлчами, фасони, мустаҳкамлиги, фойдаланишдаги қулайлиги ва бошқа истеъмол хусусиятларига бўлган муносабати махсус ишлаб чиқилган методика асосида таҳлил қилинади. Бир вақтнинг ўзида маҳсулотнинг маркасига, номига ва унинг имиджига бўлган руҳий муносабат тадқиқ қилинади ва, ниҳоят, қадоқлаш хусусияти, конструкцияси, ташқи кўриниши билан кишини жалб қилиши, қайта фойдаланиш имкониятлари баҳоланади. Буларнинг барчаси ҳали бозорга чиқарилаётган товарнинг маркетинг концепциясини яратиш учун етарли ахборотни бермайди.


Бозорни тадқиқ қилиш - маркетинг тадқиқотларининг маълум бир қисмидир, холос. Фақат шартли равишдагина уларни маркетинг тадқиқотларининг асоси деб қабул қилиш мумкин. Бозорни тадқиқ қилиш жараёнида:

  1. бозорга киритилаётган ёки унда мавжуд бўлган маҳсулотнинг мумкин бўлган сотиш миқдори;

  2. товарнинг истеъмол хусусиятидаги ва бошқа тавсифларининг ўзгариши тенденцияси;

  3. ёши, жинси, ҳудудий, ижтимоий, оиласидаги кишилар сони, ўзини тутиши, даромади даражаси бўйича истеъмолчилар гуруҳи;

  4. ассортиментни режалаштириш, сотиш ва рекламани ташкил қилишда харидорларнинг истаги;

  5. маҳсулотнинг сотилиши миқдори, унинг умумбозор сиғимидаги улуши (ҳудудлар ва сегментлар бўйича ҳам);

  6. фирманинг рақобатдошлиги ва унинг бозордаги ўрни аниқланади.

Кўриниб турибдики, бозор тўғрисидаги маълумотлар миқдори катта ва турли характерга эга. Шунинг учун бозорни тадқиқ қилишда турли билим соҳаларининг мутахассислари қатнашадилар ва бу тадқиқотлар анча қимматга тушади, лекин фирмалар бозорни иложи борича тезроқ ўзлаштириш мақсадида харажатлардан қочмайдилар, чунки рақобатчилар бозорда янги рақобатчи пайдо бўлишининг олдини олиш учун қарши чоралар кўрадилар. Шунинг учун тадқиқотлар жараёни, айниқса, унинг натижалари фирма томонидан қаттиқ сир сақланади. Бозорни тадқиқ қилиш натижалари олинганидан кейин ва фирма уларни маркетинг концепциясини асослаш учун қабул қилинганидан сўнг товарни синовли сотишни ташкил қилиш бошланади. Бу жараённинг асосий вазифаси, фирманинг бозордаги самарали ўрнини аниқловчи ўзига хос омилларнинг ўзгаришидир.
Истеъмол товарларини бозорга киритишдаги маркетинг дастури асосининг мўлжали аҳолининг талаби, диди ва харид қобилияти ҳисобланади. Мана шулар асосида бозор тадқиқотининг асосий элементлари аниқланади. Истеъмолчиларнинг талаби тўғрисидаги ахборотларни тўплаш усуллари ва манбалари ранг-барангдир, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш объекти бўлувчи маълумотлар - ахборот бўлиб ҳисобланади. Талабни ўрганишда барча маълумотлар ҳам ахборот бўлиб ҳисобланмайди. Фақат бошқариш даражасида қарорлар қабул қилишда ишлатиладиган маълумотларгина ахборот ҳисобланади. Ахборот ҳаққоний, тўлиқ, узлуксиз, аниқ ва ўз вақтида бўлиши лозим. Ҳаққонийлик талабига жавоб бериш учун тўпланган ахборот, жараёнлар ривожини тўғри акс эттиришни ва алоқаларнинг бирламчи ва ички моҳиятини оча олиши керак. Масалан, аҳоли талабининг ўзгаришини характерловчи катта товар захиралари тўғрисидаги маълумотлар ҳали ахборот бўлиб ҳисобланмайди. Сотиб олиш миқдори, савдо корхоналарида у товарга талабни ҳисобга олиб жамғарилганлигини билиш зарур. Бундан ташқари ахборот узлуксиз, ўз вақтида ва етарли миқдордаги объектлардан бўлиши керак. Ахборотларнинг фойдаланишга маъқуллиги қабул қилинаётган қарорлар характерига боғлиқ. Масалан, маълум товарга талабнинг ошиши аниқ. Савдо корхонаси бу товарни кўпроқ олишга қарор қилиши мумкин. Аммо, бундан илгари сотиб олиш миқдори қанчагача ошишини аниқлаш лозим. Бунда товар захиралари ва аҳоли пул даромадлари, харажатлари баланси асосида ишлаб чиқилади.
Аҳоли тўғрисидаги асосий маълумотлар манбаи махсус аҳолининг рўйхатга олиш материаллари ҳисобланади. Савдо статистикаси мамлакат, алоҳида ҳудудлар, алоҳида шаҳарлар ва шаҳар типидаги қўрғонлар, қишлоқ жойларда таъминланган талаб миқдори тўғрисида давлат ва кооператив савдо ташкилотларида алоҳида товар гуруҳлари ва умумий товарларнинг сотилиш захиралари тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Бу кўрсаткичлар асосида мамлакат, алоҳида шаҳар ва қишлоқ жойлари учун ўртача бир кишига тўғри келадиган савдо обороти ҳисобланади. Статистик ҳисоботлар; оила бюджети статистикаси маълумотлари; талабни ўрганиш мақсадида савдо ва саноат корхоналари томонидан ўтказилган махсус кузатишлар натижаси; савдо ва саноат корхоналарининг бухгалтерия ва оператив маълумотлари истеъмолчилар талаби тўғрисидаги ахборотлар манбаи ҳисобланади. Аҳоли талабини шакллантириш жараёнини ўрганишда товар ишлаб чиқаришни, аҳолининг даромади, сони ва таркиби, жамғармаларни характерловчи статистик ҳисоботлар талаб қилинади. Талабни истиқболлашда саноат статистикаси ҳисоботларидан, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг даражаси ва суръати натура кўрсаткичлари танланади.
Даромадларни характерловчи энг муҳим кўрсаткичлар жумласига: аҳоли даромади, шу жумладан, ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақлари, жамоа хўжаликлари ходимларининг меҳнат ҳақи, нафақалар, стипендиялар, пенсиялар, шахсий хўжаликлардан олинадиган даромадлар, ишчи ва хизматчиларнинг ойлик иш ҳақлари даражаси бўйича тақсимланиши киради.
Истеъмолчилар талаби тўғрисидаги ахборотларнинг муҳим манбаи савдодаги бухгалтерия ва оператив ҳисоби (масалан, улгуржи савдо кўрсаткичлари, ички гуруҳли ассортиментлар бўйича товарларнинг келиб тушиши ва захираларини ўз ичига олувчи улгуржи бозордаги товарлар ҳаракатининг миқдорий ва суммавий ҳисоби)нинг маълумотлари. Истеъмолчилар тўғрисидаги ахборотларнинг махсус манбаларидан бирортаси тўлиқ ва ишночли тушунча бермайди. Шунинг учун барча маълумотлардан комплекс фойдаланиш ва махсус кузатишлар материаллари билан тўлдирилиши лозим. Махсус кузатишлар ўтказиш катта харажатлар талаб қилса ҳам, уларнинг ишончлилиги юқори эмас. Шунинг учун, мутахассислар ахборотларни бошқа манбалардан олиш мумкин бўлмаган ҳоллардагина кузатишлар олиб борадилар. Талабни ўрганишда асосийси йиғилган маълумотлар миқдори эмас, балки талаб ривожланиши тенденциясини характерловчи асосий кўрсаткичларни қамраб олишдан иборат.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling