Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Мулкка эгалик қилувчи альянслар (Equity alliances)


Download 390.74 Kb.
bet51/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Мулкка эгалик қилувчи альянслар (Equity alliances).
Хамкорлик келишувларининг яна бир махсус тури бу мулкка эгалик қилувчи альянслар бўлиб, бунда хамкорликдаги энг камида битта компания бошқаларнинг мулкига маълум даражада эгалик қилиш хуқуқига эга бўлади. Баъзи холларда хар бир томон ўзаро улушларини алмашиш ёки бўлмасам, бир-бирига ўз акцияларининг бир қисмини сотиш орқали хамкорликдаги компанияларнинг мулкига эгалик қилиши мумкин. Мулкка эгалик қилувчи альянсларни тузишдан асосий мақсад хамкорлик шартномаларини мустахкамлаш бўлиб, уларни муддатидан илгари бузилишидан олдини олишдир. Чунки томонлар ўзаро бир-бирларининг мулкларига эгалик қилиш орқали хамкорлик фаолиятида кўзда тутилмаган хавф-хатардан (ўзаро алдаш, фирибгарлик, жосуслик) йироқ бўладилар. Бундай хамкорлик туридан кўпинча йирик саноатда (автомобильсозлик, хаво-йўллари, кемасозлик) машғул бўлган компаниялар фойдаланадилар.
Хамкорлик келишувида юзага келувчи муаммолар.
Хамкорлик келишувлари жуда кўп афзалликларга эга бўлгани билан баъзи компаниялар хамкорлик қилишни хохламайдилар. Чунки келишувлар амалга ошиш жараёнида муаммолар вужудга келади ва партнерлар ўзаро муносабатларини қайтадан кўриб чиқишларига тўғри келади. Хамкорлар ўзаро бир-бирлари билан мажбуриятларни, мулкка эгалик қилувчи улушларини ёки бошқарув (назорат) тизимини қайтадан келишиб оладилар. Партнер компаниялар ўзаро келиша олмасалар, у холда шартнома муддатидан илгари бузилиши мумкин ёки қайтадан янгиланмайди. Масалан, қўшма корхоналар тузилишида деярли ярмидан кўпи хамкорларнинг қўшма корхона фаолиятидан қониқмаслиги туфайли барбод бўлади. Баъзи холларда эса бир томон хамкорликдаги мулкка тўлиқ эгалик қилиш мақсадида бошқа томоннинг улушини сотиб олишга харакат қилади. Компаниялар ўз ички структураларини ўзгартирганларида хамда хамкорлик шаклини ўзгартирмоқчи бўлсалар амалдаги хамкорлик шартномаси бузилиши хам мумкин. Хамкорлик келишувларидаги муаммоларни асосан қуйидаги бешта омил вужудга келтиради:

  1. Партнерга хамкорликнинг долзарблиги

  2. Томонлар мақсадларининг турли-туманлиги

  3. Назорат тизимидаги муаммолар

  4. Хамкорликка сарфланган сармояларнинг томонлар ўртасида фарқланиши

  5. Хамкор давлатларнинг маданиятларидаги фарқланишлар.

Шуни таъкидлаш керакки, хамкорлик даврида муаммолар бўлса хам халқаро бизнес фаолиятида муваффақиятли амалга оширилган хамкорлик келишувлари талайгина. Жумладан, АҚШнинг Xerox хамда Буюк Британиянинг Rank компаниялари хамкорлигида тузилган қўшма корхона (Rank Xerox) катта муваффақиятга эришиши билан биргаликда, бу қўшма корхона кейинчалик Япониянинг Fuji Photo компанияси билан янги қўшма корхона тузиш натижасида самарали хамкорлик келишувини амалга оширди.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling