Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet59/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Умумлаштирилган маркетинг деганда бозорнинг ҳамма сегментлари учун ягона умумий тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш тушунилади. Инглиз ва рус адабиётларида уни стандартлашган маркетинг стратегияси деб аталади. Ундан асосан ўта машҳур товар маркасига эга бўлган фирмалар фойдаланади. Бунинг маъноси шуки, унда фирма бозорга бир товар ва бир хил маркетинг тадбирлари билан чиқади. Стандартлашган бу маркетингнинг ўзига хос камчилик ва афзалликлари мавжуд.
Табақалашган маркетингда товар ва маркетинг тадбирлари айрим бозор сегментларига мослаштирилади. Унинг стратегиясидан асосан оммавий истеъмол буюмлари ишлаб чиқариладиган фирмалар фойдаланади. Мазкур, стратегия шуниндек йирик сармояга эга бўлган фирмаларга катта даромад келтиради. Чунки бунда бозорнинг бир неча асосий сегментлари қамраб олиниб, реализация ҳажми катталигини таъминлайди.
Марказлашган маркетинг фақат битта бозор сегменти учун товар ишлаб чиқарилгандагина фойдаланилади. Бу маркетинг стратегиясидан асосан алоҳида хусусиятга эга бўлган товарлар ишлаб чиқарганда чегараланган маблағга ва имкониятга эга бўлган фирмаларгина фойдаланади. Бунда сотиш ҳажми унча юқори бўлмайди. Аммо, фирма бозорда яхши жойлашиб олади.
Диверсификация - маркетинг стратегияларининг энг замонавий усулларидан бири бўлиб, бир неча тармоқларга бир-икки сегменти учун товар ва маркетинг тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир. Бу маркетинг стратегияларини танлашда: товарнинг хили; фирманинг ўлчами (катта-кичиклиги); бозордаги ўрни; маблағлари; бозордаги рақобатчиларининг ўрни; товар маркасининг машҳурлиги сингари омиллар назарида тутилади.


4. Талаб ва таклифни ўрганиш
Бозор иқтисодиёти муносабатлари талаб, таклиф ва баҳо каби аниқ миқдорий ва сифат кўрсаткичлари билан тавсифланади. Бошқача қилиб айтганда, бозорнинг барча асосий элементлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчининг аниқ нисбатлари билан аниқланади. Бозор муносабатларида келишилган сифат ва томонлар ўзаро бир-бирини тақозо қилувчи бир бутун ва жуда ҳаракатчан тизимни ташкил этилади. Худди мана шунинг ўзи ижтимоий такрор ишлаб чиқаришни таъминлайди ва ҳар бир элемент бир-бирига боғлиқдир. Бозор элементларининг бундай мураккаб ўзаро боғлиқлиги ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи, сотувчи билан харидор ва охир оқибатда ишлаб чиқариш билан истеъмолчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ривожланувчан ва ўзгарувчан эканлигини ифодалайди. Ишлаб чиқариш таклиф-талаб эҳтиёжни белгилайди ва уларга боғлиқ бўлади. У таклиф-талаб мавжудлигининг зарурий шартидир. Шу билан бир вақтда улар бозорда бир-бирига қарама-қарши туради. Уларни бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қилувчи икки кучга қиёс қилиш мумкин. Агар маълум бир вақт ичида бу кучлар тенг бўлганда эди, талаб ва таклиф мувозанатда бўлган бўлур эди. Ҳақиқатда эса бу ҳол юз бермайди. Бозор шароитида талаб ва таклиф анча узоқ муддатли ўртача тўгалланган ҳаракат сифатида тенглашади. Уларнинг ҳаракати қарама-қаршидир. Бозорнинг турли элементларини таҳлил қилиш ва ўлчовдан ўтказиш жамиятда вужудга келадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёни ўзаро ҳаракатини тартибга солиб туришнинг зарурий шартидир. Талабни қондиришга ва харидорга таклиф қилинган, сотиш учун бозорда мавжуд бўлган ёки унга энди етказиб берилган барча маҳсулотларни товарли таклиф деб аташ қабул қилинган.
Ишлаб чиқарувчилар бозорга маълум миқдордаги товарларни олиб чиқадилар ва сотишни таклиф қиладилар. Бу вазиятда уларнинг иқтисодий манфаатдорлиги товарни сотиш, яъни меҳнат маҳсулини пулга алмаштириш, шу орқали қилинган харажатларни қоплаш ва соф фойда олишга қаратилгандир. Сотувчига фақат тайёр маҳсулотгина эмас, шу билан бирга келажакда ишлаб чиқарилиши ва бозорга етказилиб берилиши мумкин бўлган товарлар ҳам (масалан, буюртма бўйича) таклиф қилинади. Демак, таклиф аниқ бирон-бир вақт ва жойда истеъмолчига тақдим этиладиган товар (хизмат)нинг миқдори бўлиб, у аввало товарнинг баҳоси билан чамбарчас боғлиқдир. Буни биз қуйидаги 8.3-жадвал ва 8.1-чизмадан кўришимиз мумкин.
Жадвалга келтирилган маълумотлар таклиф шкаласи бўлиб, улар шуни кўрсатадики, баҳолар паст бўлганга қарганда юқорироқ бўлган ҳолда товар сотувчилар уни кўпроқ миқдорда бозорга чиқарадилар. Бу ҳол табиий бўлиб, сотувчиларда баҳолар юқори, баландроқ бўлганда кўпроқ фойда олиш имконияти туғилади ва, демак, улар бу ҳолатдан фойдаланиб, кўпроқ фойда олишга интиладилар.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling