Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet58/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Жуғрофий белгилар ўзи маъмурий чегараланишни, ернинг ҳолатига қараб бўлинишини, иқлимий бўлинишларини ўз ичига олади. Масалан, харидор қайси маъмурий ҳудудий чегарада кўпроқ жойлашган. Республикамизда 13 та ҳудудий бўлинмалар бор. Бу бўлинмалар бир-биридан аҳолининг зичлиги, сони ва ижтимоий-иқтисодий даражаси бўйича фарқ қилади. Аҳолининг ҳам сотиб олиш имкониятлари ҳар хил. Шунингдек, бу ҳудудий бўлинмалар ернинг ҳолатига қараб ҳам бир неча гуруҳга бўлиниши мумкин. Масалан, серҳосил, серсув водийлар, янги ўзлаштирилган ерлар, дашт, чўл, ярим чўл зоналари. Бу ерлар яна аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий, турмуш даражасидан фарқ қилади. Аҳолининг зичлиги ҳам водийларда янги ўзлаштирилган дашт зоналарга қараганда юқорироқ. Бу эса водийларда харидорларни тўпланганлик даражаси юқори эканлигини билдиради. Харидорларни сегментларга бўлишда республикамизда ҳисобга олиниши зарур бўлган белгиларидан яна бири аҳолининг урбанизация даражасидир. Яна ҳозирги вақтда республика аҳолисининг фақат 51 фоизи шаҳарларда, қолган 49 фоизи аҳоли қишлоқларда яшайди. Бу эса аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжларининг хусусиятини аниқлашга таъсир қилади.
Демографик кўрсаткичлар ҳам истеъмол буюмларига бўлган эҳтиёжларнинг шаклланишига катта таъсир этадиган фаолиятлардан ҳисобланади. Чунки харидорларнинг ёши ўзгариши билан товарларга муносабати ўзгаради. Филипп Котлер ўзининг "Основ маркетинга" китобида аҳолининг ёши бўйича 7 гуруҳга бўлишни таклиф қилади. Республикамизда нашр этиладиган илмий адабиётларда аҳоли асосан 5 гуруҳга бўлинади.

  1. Мактаб ёшигача

  2. Мактаб ёшида

  3. 18-30 ёшгача

  4. 30-50 ёшгача

  5. Ва ундан катталар.

Бу бўлиниш республикамиз аҳолисининг табиий-руҳий хусусиятларидан келиб чиқади. Истеъмол буюмларига бўлган эҳтиёжларининг шаклланишида мамлакатдаги оилаларни катта-кичиклиги муҳим аҳамиятга эга. Масалан, республикамизда оилада одамларнинг сони ўртача 5-6 тани ташкил этади. Бу эса ёш болалар ва ўсмирлар учун зарур бўлган товарларга эҳтиёж юқорироқ, зебу-зийнат ва бошқа иккиламчи маҳсулотларга камроқлигини билдиради. Бунинг акси эса, масалан: Германия ва Швейцария оилаларида ўртача одам сони 1,9-2,1 кишини ташкил этади. Бу эса аҳолининг харид имкониятлари юқорироқ, кўпроқ турмушда қулайликлар яратадиган уй-рўзғор буюмлари, мебель, автомобиль ва зебу-зийнат молларига эҳтиёжлари юқорироқ эканлигини билдиради. Маркетингда асосан мамлакат аҳолиси оиласининг сони бўйича уч гуруҳга бўлинади:

  1. 1-2 киши;

  2. 3-4 киши;

  3. 5 ва ундан кўп.

Бу бўлиниш кўпгина мамлакатларда қабул қилинган. Харидорларни сегментация қилишда кўп фойдаланадиган белгилардан яна бири аҳолини даромадлари бўйича гуруҳларга бўлишдир. Даромадлари бўйича сегментация харидорларнинг бир неча бошқа белгиларини ҳам ўз ичига олади. Харидорларнинг билим даражаси даромадлар даражасига бевосита таъсир этади, уларнинг мутахассислиги даромадлар даражасини аниқлайди. Ҳар бир мамлакатнинг даромад бўйича тақсимотини ўзига хос белгилари мавжуд. Бу гуруҳларга бўлиш доимий бўлмай, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва пул муомаласининг ўзгаришига қараб ўзгариб боради. Маркетингни бошқаришда алоҳида эътибор берилаётган сегментлаш белгиси-харидорни сотиб олишдаги хулқ-атворидаги белгилари ҳисобланади.
Маркетингни бошқаришда харидорларни сегментга бўлиш, ҳақиқий мижозларни танлашга ёрдам беради. Корхона харидор сегментларини яхши ўрганиб чиққандан сўнг, сегментни, бозорни танлаш вазифаси туради.
Маркетингда бозорни танлашнинг 4 хил услуби мавжуд. Улар:
- умумлаштирилган маркетинг;
- табақалаштирилган маркетинг;
- марказлашган маркетинг;
- диверсификациядир.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling