Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet57/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

3. Бозорни сегментлашни бошқариш
Маркетингни бошқарув тизимида бозор сегментацияси муҳим аҳамиятга эга. Корхоналар бозор сегментацияси орқали маркетинг йўналишларидан энг муҳим бўлган - харидор эҳтиёжларини ва талабларини аниқлаш тадбирини амалга оширади. Харидорнинг талаби, хоҳиши, эҳтиёжи, турмуш тарзи, товар сотиб олишдаги хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар самарали маркетинг тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятларини вужудга келтиради. Яъни, бозор сегментацияси харидорларни талабига мувофиқ товарни таклиф этилишини ва товарга талабни қатъийлигини таъминлайди. Бозорда харидорларнинг маълум бир товарга бўлган талаблари хилма-хилдир, ҳар бир харидорнинг ўз диди бор. Юқорида айтиб ўтилган хусусиятлар товарни сотиб олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бу ҳолат маркетинг мутахассисларидан бозорни харидорларнинг хусусиятларига қараб гуруҳларга ажратишни талаб этади. Харидорларнинг товарларни сотиб олишдаги хулқ-атворлари, талаби ва товарларга муносабатидаги хусусиятларига қараб, гуруҳларга ажратишни бозор сегментацияси дейилади.
Бозорни сегментлаш, бозорни ўрганишнинг асосий усулидир. Унинг ёрдамида бозор (унинг таркибий қисмлари) сегментларга бўлинади. Бозор сегменти - истеъмолчилар, товарлар, рақобатчиларнинг шундай ажратилган қисмики, улар учун умумий хусусиятлар хосдир. Бозорни тўғри сегментлаш, шу сегментнинг специфик эҳтиёжларига қатъий риоя қилинган ҳолда кам харажатлар билан товар етказиб беришни тўғри ташкил қилиш, ишлаб чиқариш ва сотиш усулини аниқлашда фирма ўзининг кучли ва заиф томонларини аниқлашни, фирма максимал имкониятларига эга бўлган соҳаларда ресурслар концентрациясини таъминлаш ва рақобатда зафарга эришишни таъминлашни ҳал этади. Бозорни сегментлаш турли омил кўп хусусиятларни ҳисобга олиб турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин.
Истеъмол товарлари бозорларида сегментларга ажратиш истеъмолчиларнинг қуйидаги тавсифларига асосланиши мумкин:

  1. ижтимоий-иқтисодий ва демографик хусусиятлар, даромад ва билим даражаси, машғулот тури билан характерланувчи ижтимоий гуруҳ;

  2. этник гуруҳ - миллати (ўзбек, рус, араб, яҳудий);

  3. демографик гуруҳ- ёши, жинси, дини, оила аъзолари сони;

  4. ҳаёт тарзи - ҳаётий фаоллиги, қизиқишлари, позициялари ва демографияси;

  5. жуғрофий омиллар - шаҳар, қишлоқ жойи, иқтисодий ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатлар;

  6. руҳий омиллар - харид мотивлари, ўрганишлари ёки танловларининг индивидуал хусусиятлари.

Ишлаб чиқариш - техник мақсадидаги маҳсулотлар бозорларидаги сегментлар харидор фаолияти кўламига, тармоқ классификацияси, жуғрофий аҳволи, ташкилот фаолияти характери, сотиб олишни ташкил қилиш спецификациясига (етказиб бериш муддати, тезлиги, ҳисоб-китоб шартлари ва тўлов усулларига) асосланади. Бозор сегментлари бевосита харидорлар, воситачи харидорлар ва пировард фойдаланувчига мос равишда амалга оширилади.
Асосий рақобатчилар бўйича бозорни сегментлаш маркетингнинг муҳим элементидир. Бу белги бўйича сегментлаш фирмага тижорат соҳасида мувоффақият келтирадиган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш имконини беради.
Рақобатчилар фаолиятини ўрганиш ҳақиқий фаолият кўрсатаётган ва потенциал рақобатчиларни аниқлашдан бошланади, сўнг фаолият кўрсаткичлари, рақобатчилар мақсади, стратегияларини, уларнинг кучли ва заиф томонларини очишдан иборат. Фаолият кўрсатаётган рақобатчи фирмаларни аниқлаш асосий рақобатчи корхоналар қондирадиган эҳтиёжларни баҳолаш билан олиб борилиши керак. Рақобатчиларнинг қуйидаги гуруҳлари мавжуд: фирма таклиф қилинадиган ўхшаш маҳсулотни таклиф қилувчи корхоналар; бошқа бозорларни ўхшаш товарлар билан таъминлайдиган корхона ва фирмалар рақобатчиларнинг стратегияси, мақсади, характери ва хусусиятларини чуқур таҳлил қилмай туриб, уларнинг товарлар бозорларидаги ҳаракатларини тўғри баҳолаш мумкин эмас. Рақобатчилар хулқ-атворини ўрганиш: товар ўлчамлари, параметрлари, баҳо, рақобатчи корхоналар фойдаси ва ўсиш суръатлари; ишлаб чиқариш - сотиш сиёсатининг мақсад ва мотивлари; сотиш стратегияси ва каналлари, рақобатчиларнинг ишлаб чиқариш харажатлари, баҳо, реклама, хизмат кўрсатиши, имкониятлари сингари омиллар бўйича маълумотларни йиғиш ва умумлаштиришга асосланади.
Ишлаб чиқариш воситаларининг харидорлари маълум бир товарни корхона фаолиятини ва бозорни чуқур таҳлил қилиб, савдодан келадиган нафни аниқ билганларидан кейингина сотиб оладилар. Бу ерда сегментация белгилари сифатида ишчиларнинг сони, ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати, таркиби, марказдан узоқлиги каби кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Истеъмол буюмларининг харидорлари сегментация белгилари жуда хилма-хилдир, бу белгиларни танлаш жараёни жуда мураккаб. Маркетингда бозорларни сегментация қилиш жуғрофий, демографик, ижтимоий-иқтисодий, руҳий ва харид қилишдаги хулқ-атворларидаги белгиларига қараб гуруҳларга бўлинади.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling