Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


-жадвал Брендни ROBI кўрсаткичлари бўйича баҳолаш


Download 390.74 Kb.
bet65/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

1-жадвал
Брендни ROBI кўрсаткичлари бўйича баҳолаш

Сифат бўйича баҳолаш (ярим йилда бир марта амалга оширилади)

Бренд ҳақида хабардорлик

Бренд позициясини тушуниш

Бренд имиджи таниқлилиги

Марка шартномасини бажариш

Жорий хабардорлик, тушуниш даражаси ва истеъмолчиларнинг компания маркасини эслаш қобилияти баҳоланади

Позиция ва реклама ғояси ҳақида жорий хабардорлик баҳоланади. Мақсад – белгиланган бозор сегменти билан коммуникациялар самарадорлигини текшириш

Истеъмолчиларнинг марка индивидуаллигини қабул қилиши ва
у билан боғлиқ тасаввурлар баҳоланади, зарур тузатишлар киритиш белгиланади

Харидорларнинг марка шартномаси турли таркибий қисмларидан қониққанлик даражаси баҳоланади

Миқдор бўйича баҳолаш (бир йилда бир марта амалга оширилади)

Бренднинг харидорларни жалб қилишдаги роли

Бренднинг истеъмолчиларни ушлаб қолиш ва улар содиқлигини оширишдаги роли

Бозорга кириб бориш ёки бренд мавжудлиги туфайли харидлар тез-тезлиги

Бренднинг молиявий қиймати

Янги харидорлар амалдаги сони баҳоланади

Брендинг йўқлигида бренддан воз кечиши мумкин бўлган харидорлар сони баҳоланади

Самарали брендинг натижасида белгиланган компания товарлари ва хизматларини кўпроқ харид қиладиган харидорлар сони баҳоланади

Рақботачи маркалар билан таққослаганда, натурал ифодадаги сотув ҳажмига кўпайтирилган энг катта миқдордаги йўл қўйиш мумкин бўлган нарх бўйича мукофот баҳоланади

У бренд капиталини баҳолашнинг энг мураккаб ва шу билан бир пайтда, энг объектив усули ҳисобланади. М.С. Дэвис томонидан бренд капиталини баҳолаш учун ишлаб чиқилган кўрсаткичлар ROBI (Return on Brand Investment) ёки БИҚМ (брендга инвестицияларнинг қайтарилиш меъёрлари) деб аталади. ROBI бу – сифат ва сон кўрсаткичлари йиғиндисидир. ROBI дан фойдаланиш икки хил нуқтаи назардан: сифат нуқтаи назаридан, яъни брендга нисбатан харидорлар хулқ-атвори ва бозорда қабул қлиши нуқтаи назаридан ҳамда молиявий, яъни бренднинг молиявий ва бозор таъсири нуқтаи назаридан компания активи сифатида бренд қийматини доимий баҳолаш ва тушунишни талаб қилади.


Брендга инвестицияларнинг қайтарилиш меъёри ва якуний ҳисобда ROBI қўллашнинг моҳияти тўпланган ахборот асосида бренд капиталини оширишга қаратилган бошқарув қарорлари қабул қилиш имкониятидан иборат. ROBI кўрсаткичларидан тўғри фойдаланишда компания бренд активларини бошқариш бўйича фаолият қанчалик самарали эканлигини аниқлаши мумкин бўлади.
Бренд капиталини ўлчашга бошқа бир қатор услубий ёндашувлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидаги жадвалда келтирилган.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling