Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


-жадвал Бренд капиталини ўлчашга услубий ёндашувлар


Download 390.74 Kb.
bet66/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

2-жадвал
Бренд капиталини ўлчашга услубий ёндашувлар




Young&Rubicam услубияти

Total Research's Equitrendуслубияти

Interbrand's Тор Brands услубияти

Кўрсаткичлар

Бренд дифференцияси

Бренднинг ажралиб туриши

Бренд етакчилиги

Бренд барқарорлиги

Бренд релевантлиги

Бренднинг идрок қилинадиган сифати

Бренд бозорда амал қиладиган даража;
Бренднинг бозорни қамраб олиш кенглиги; Брендни кучайтириш тенденцияси

Брендни баҳолаш

Брендни билиш

Бренддан қониққанлик даражаси

Брендни қўллаб-қувватлаш
Брендни ҳимоя қилиш

2-жадвалда уларнинг бренд капитали умумий баҳосига қўшадиган ҳиссасини аниқлашга имкон берадиган кўрсаткичлар келтирилган.


3. Бренд капиталини шакллантириш стратегияси


Бренд капитали атрибутлари шунингдек, истеъмолчилар онгидан ҳам ўрин олади, шу сабабли уларни сўровлар ёрдамида ҳам ўрганиш зарур. Бренд фойдалилигини молиявий баҳолаш билан тўлдирилган бундай тадқиқот потенциал харидлар қиймати ёки мулкдор компания учун бренд қийматининг тўлиқ ҳисоб-китобини ифодалайди. Агар бунда миқдорий шкалалар фойдаланиладиган бўлса, бренд капитали ҳажмини тавсифлайдиган умумий сонга эга бўлиш мумкин. Ушбу ҳолатда бренд капитали бу – маркетинг самарадорлигини акс эттирадиган ҳамда келажакдаги фойда ва сотувлар салоҳиятини башорат қилишга имкон берадиган, бренд билан боғлиқ равишда тасаввур қилинадиган, номоддий активларнинг бир қисми саналган компания умумий ишбилармонлик нуфузини тавсифлайдиган ракамдир («гудвилл» - goodwill).
Шундай қилиб, жаҳон амалиётида бренд капиталини аниқлашга турли концептуал ёндашувлар қўлланади. Бироқ бренд капиталини ўлчашнинг умумий бир универсал тизими мавжуд эмас. Бу кўплаб сабаблар билан асосланади. Бренд капиталини баҳолашнинг умумий эътироф этилган усуллари йўқлигининг асосий сабаби номоддий активлар табиатининг мураккаблиги ва бренднинг моҳияти турлича талқин қилиниши ҳисобланади. Назарияда ва амалиётда бренд капиталини аниқлаш ва фирма активларини ҳисоблаб чиқишга доир турли услубий ёндашувлар қўлланади. Бренд қийматини баҳолаш ва бренд капиталини аниқлаш усулини танлаш сезиларли даражада баҳолаш кимнинг (сотувчининг ёки харидорнинг) манфаатларида амалга оширилиши, ушбу кўрсаткич корхона балансига киритилганлиги ва ҳисоблаб чиқилаётган бренд қиймати стратегик қарорлар қабул қилиш омили ҳисобланишига боғлиқ бўлади. Бренд капиталини аниқлаш ва бренд қийматини ҳисоб-китоб қилишга услубий ёндашувни танлашга таъсир этадиган бошқа ўзига хос омиллар ҳам мавжуд. Брендлар қийматини баҳолаш бўйича услубий ёндашувларнинг аксарияти фирманинг бозор капиталлашувида моддий ва номоддий таркибий қисмлар ўртасидаги фарқни ҳисоблаб чиқишга асосланади. Бундай ёндашув асосан кўп брендли компаниялар томонидан фойдаланилади. Агарда фирма катта брендлар портфелига эга бўлса, бундай ёндашув фақат портфелнинг умумий қиймати ҳақида тасаввур беради ва ҳар бир бренднинг компания бозор қийматига қўшадиган ҳиссасини баҳолашга имкон бермайди. Бундан ташқари, фирманинг бозор капиталлашувида моддий ва номоддий таркибий қисмлар ўртасидаги фарқни ҳисоблаб чиқиш номоддий активларнинг катта қисми патентлар, лицензиялар ва ноу-хау билан таъминланадиган юқори технологияли тармоқлар компанияларига нисбатан анча қийин кечади. Ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, компаниялар уларни танлаш компания ва унинг брендлари ўзига хосликлари билан, асосийси, бренд қийматини баҳолаш кўзда тутилган мақсад билан асосланадиган турли усуллардан фойдаланади.
Бренд капитали ва бренд қийматини баҳолашга энг мақбул келадиган услубий ёндашувни танлаш учун ҳис қилиб бўлмайдиган активларни баҳолаш усулларини жойлаштириш картасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.




Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling