Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
-жадвал. Сотишга таклиф қилинган товарнинг баҳоси ва миқдори
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 - чизма. Товар таклифи.
1-жадвал.
Сотишга таклиф қилинган товарнинг баҳоси ва миқдори.
Товарлар баҳоси ва унинг сотишга таклиф қилинган миқдори орасидаги боғлиқлик таклиф чизиғида айниқса яққол кўзга ташланади (1-чизма). Товарнинг баҳоси 100 90 80 70 60 50 40 30 20 10 Сотишга таклиф қилинган товар 0 20 40 60 80 100 120 140 160 180 200 1 - чизма. Товар таклифи. Бу товарли таклиф моҳиятини тушунишдаги энг муҳим хусусиятлардандир. У ўз-ўзига замон ва маконда мавжуд бўлган нормал ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишига олиб келувчи таклифни талабга мос келмаган вазиятда товарли таклиф характерини акс эттиради. Товарли таклифнинг бош тавсифи унинг сифат томонидир, яъни уни харид қийматининг ва эҳтиёжини қондира олиш имкониятидир. Товарли таклифнинг миқдорий томонини ҳисобга олиш муҳим шартлардан биридир. Чунки товар миқдори ижтимоий кўламда маълум бир талабнинг қондиради, шунинг учун ана шу ижтимоий талабни аниқ бир ўлчамини билиш керак. Товарли таклифнинг миқдори ва сифат томонлари - ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлган, унинг миқдори ва таркиби билан ифодаланади. У эса ўз навбатида талаб билан аниқланади. Талаб билан ана шундай мураккаб ўзаро боғланиш товарли таклифни характерлайди. Таклиф ва жамиятда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори жиҳатидан ҳам, таркибий жиҳатдан ҳам маълум бир вақт ичида бир-бирига мос келмайди. Бозорда товарли таклиф шаклини олган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг маълум ўлчовига, талаб шаклини олган ижтимоий эҳтиёж қарама-қарши туради. Талаб - бозорга қўйилган товарларга эҳтиёждир. Бу эҳтиёжнинг бир қисмидир. Бозорда у товарли таклифга қарама-қарши турар экан, қиймат шаклида ифодаланади ва пул маблағлари билан таъминланади. Талаб ҳамма вақт аниқдир, чунки у ҳар доим маълум бир бозорда, аниқ бир товарларга нисбатан мавжуд бўлади. Талабнинг бундай хусусияти унинг миқдорий ва сифат томонидан келиб чиқиб, унинг мустақиллигини тавсифлайди ва товар-пул муомаласининг нормал жараёнини бузиши ва чекинишларга йўл қўйиш мумкинлигидан келиб чиқади. Бундай чекинишлар маълум қиймат ва натурал буюм шаклида ифодаланган талабнинг аниқ шаклига, товарли таклиф мос келмай қолганда рўй беради. Амалда талабни ижтимоий эҳтиёжлардан фарқланиш чегараси турли товарлар ва аҳолининг турли табақаси учун жуда хилма хилдир. Турли табақа ва гуруҳларнинг жамиятнинг ялпи даромади ана шу чегарада тебраниб туради. Талабнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг ижтимоий моҳиятидир. Бу жамиятда турли гуруҳ ва қатламларнинг вакиллари, турлича иқтисодий ва ижтимоий ва ҳаётий шароитига эга бўлганлигидан бир хил товарларга турлича талабни вужудга келтиришда намоён бўлади. Товарлар - шахсий буюм ва ижтимоий жамоа истеъмоли учун ёки ишлаб чиқариш истеъмол учун мўлжалланган ишлаб чиқариш воситаси сифатида сотилади ва сотиб олинади. Шунинг учун талабни унга ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар қўяди. Демак, талаб даражасига бир қанча омиллар таъсир кўрсатади. Уларнинг айримлари қуйидагилардир: Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling