Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Қўшма корхоналар (Joint Ventures)
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
Қўшма корхоналар (Joint Ventures)
Шерикчилик шаклида мулкка эгалик қилиш усулларидан бири бу қўшма корхоналар бўлиб, бунда асосан бир неча хорижий компаниялар иштирокида янги бир корхона ташкил этилади. Компаниялар бирон бир мақсад йўлида хамкорликка киришиб қўшма корхона тузсаларда, уларнинг мақсадлари амалга ошгандан сўнг хам қўшма корхона ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Кўпинча кўшма корхона икки компания ўртасида 50/50 фоиз асосида ташкил этилсада, баъзи холларда иккитадан кўп компаниялар иштирокида хам ташкил этилади. Ташкил этилган қўшма корхона хуқуқий мақомига кўра корпорация, партнерства ёки бошқа турдаги хамкорлик келишувини олиб борувчи корхона бўлиши мумкин. Иккитадан ортиқ корхона хамкорлигида ташкил этилган қўшма корхонага эсаконсорциум дейилади. Деярли барча хамкорлик асосида ташкил этилган компанияларга қўшма корхона номини бериш мумкин. Жумладан: Россиядаги Эксон ва Мобил компанияларининг бирлашуви каби фақат бир давлатнинг ўзидаги иккита компанияларнинг хамкорлиги асосида ташкил этилган кўшма корхона. Хорижий компанияни бирон бир давлатдаги компания билан хамкорлиги асосида ташкил этилган кўшма корхона. Икки ва ундан ортиқ давлатлардаги компанияларнинг хамкорлиги асосида бутунлай бошқа бир давлатда ташкил этилган кўшма корхонаси. Хусусий компания билан махаллий хукумат ўртасидаги хамкорлик келишувига асосан ташкил этилган кўшма корхона ва бошқалар. Қўшма корхона ташкил этишда хамкорлик қилувчи компаниялар қанчалик кўп бўлса, келушув жараёнини бошқариш хам шунчалик мураккаб бўлади. Қуйидаги чизмада акс эттирилганидек хамкорлик келишувида иштирок этувчи компаниялар сони қанчалик кўп бўлса, халқаро миқёсда фаолият юритишдаги эгалик улуши хам шунчалик кам бўлади хамда компаниянинг хамкорликдаги хорижий операциясини назорат қилиши хам қисқаради. Кўпчилик компаниялар хамкорлик келишувларини олиб боришда қўшма корхона тузишни хуш кўрадилар. Бундай компаниялар асосан халқаро бизнесда етарли тажриба ва кўникмага эга бўлмаган холда хорижий давлатдаги махаллий компаниялар билан зарар ва даромадни тенг тақсимлаш асосида хамкорлик қиладилар. Шу билан биргаликда хорижий бозордаги мулкка эгалик қилиш хуқуқи ва назоратини хам тенг тақсимлайдилар. Бундан ташқари, хорижий мамлакатда қўшма корхона тузилишига у ердаги маданий мухит, урф-одатлар, иш ва ходимга бўлган муносабат катта таъсир этади. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling