Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 1.28 Mb.
bet3/6
Sana27.03.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1300570
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 Normuminov Amir Alimardonovich

Нефтни мазутгача иккиламчи буғлатиш қурилмалари
Бу қурилмалар учун трубали печга келишда олдин нефтнинг олдиндан қисман буғлатилиши характерли. Буғлатиш буғлатгичда (бўш қобиқли колоннада) ёки тарелкали ректификацион колоннада бўлиши мумкин. Буғлатгич хом-ашё сифатида енгил сувлантирилган стабиллаштирилган (дегазланган) ва водород сульфид тутмаган нефть хизмат қилган ҳолатларда қўлланилади.
Эриган газ (водородсулфид хам) сув ва туз тутган нефтлар бензинсизлантирувчи ректификацион колоннага йўналтирилади.

1.2.расм. Ярим гудранганча нефтни хайдаш учун трубали қурилма тасвири.
1- трубули печ (ўчоқ); 2- ректификацион колонна; 3- канденсатор совутгич;4- сув ажратгич; 5- буғлатувчи колонналар; 6- иссиқлик алмаштиргичлар; 7- совутгичлар.
Чизиқлар: I-нефть; II-қуруқ газ; III-юқорига махсулот; IV-ёндош фракциялар; V- яримгудрон; VI-сув буғи.
Нефтни олдиндан қиздириш учун серкуляцион суғориш (тўйинтириш) иссиқлигидан максимал фойдаланиш ва асосий колоннадаги суғоришни минимумгача қисқартириш кўзда тутилган.
Бир вақтда иссиқлик алмаштиргич ва совутгичлар юзаси катталаштирган, поршенли насослар марказдан қочирмаларга алмаширилди, янги насослар ўрнатилди, печдаги буғ қиздирилди. Қувурлар хам қиздиришга мослаштирилди. Конденсатцион қурилмаларнинг емирилишга қарши курашиш учун колонна шлемли қувурларига газ ҳолидаги амиак берилган.

1.3-расм. Буғлатгичли иккиламчи биғлатиш қурилмаси тасвири.

1-печлар (ўчоқлар); 2-буғлатгич; 3-ректификацион колонна; 4-бензин конденсатори; 5-сув ажратгич; 6- газсепаратори (суғориш сиғими); 7- бензинни ишқорлаш учун колонна; 8-буғлатгич колонналар; 9-совутгичлар; 10-оралиқ сиғим; 11-иссиқлик алмаштиргич; 12-сув лойқа ажратгич.


Чизиқлар: I-газ; II-фракция п.к. – 140о С; III-сув буғи; IV-фракция 140-240о С; V- нефть; VI- фракция 240-300о С; VII- фракция 300-350о С; VIII-мазут; IX-суғориш
1.2. Нефтни қайта ишлаш заводида крекинг жараёнини технологик схемаси.
Асримизнинг иккинчи ярмида қурилган нефтни қайта ишлаш заводларида нефтни оғир фракцияларини катилтик крекинг жараёнига бериб, ундан енгил фракциялар олинади. Термик крекинг қурилмалари асримизнинг биринчи ярмида қурилган заводларда бор. Уларни орасида энг кўп тарқалгани мазутни икки печли қурилмаларида крекинг қилиш схемасидир. Крекингни схемаси қуйидагича:

1.4-расм. Нефтни қайта ишлаш заводида крекинг жараёнини блок схемаси

Схемадан кўриниб туриптики, чуқур крекинг печи учун хом ашё сифатида ҳайдаб олинган керосин-газойл фракцияси ва қолдиқни енгил крекинг қилингандан олинган 200-350 0S фракциясидир.


Реакция камераси алоҳида бўлган икки печли крекинг қурилмасини технологик схемаси (1.4-расмга қаранг).
Хом ашё (мазут) насос N-1 ёрдамида иссиқлик алмашувчи аппарат T-1 орқали берилади; хом ашёнинг бир қисми (1/3) иссиқлик алмашувчи аппаратдан сўнг колоннанинг K-3 пастки қисмига берилади, қолган қисми паст босимли буғлатувчи K-4 га берилади. Хом ашёни икки қисмга тақсимланиб берилиши K-3 ва K-4 аппаратларида ҳосил бўладиган буғларнинг ортиқча иссиқлиғидан фойдаланиш имкониятини беради. Буғлатувчи K-4 да оғир газойл фракциялари билан аралашган хом ашёни ҳам K-3 колоннасига юборилади. Колонна K-3 нинг остки қисмидан хом ашё ва оғир рециркульятни аралашмасини нассос N-2 ёрдамида печ P-1 га юборилади. Колонна K-3 нинг йиғувчи тарелкасидан газойл фракциясини иккинчи нассос N-3 ёрдамида печ P-2 га чуқур крекинг қилиш учун берилади.
Йенгил ва чуқур крекингнинг маҳсулотлари иккала печ P-1 ва P-2 лардан алоҳида турган реакция камераси K-1га кетади. Колонна K-1 да крекинг реакцияси чуқурлашади. Юқори босимда ишлайдиган буғлатувчида крекинг қолдиқ ажратилади. Колонна K-1 даги босимни (2 MPа) буғлатувчи K-2 даги босимгача (1 MPа) редукцион вентил ёрдамида пасайтирилади. Буғлатувчи K-2 дан крекинг қолдиқ паст босимли буғлатувчи K-4 га ўзи оқиб тушади. Бу ерда крекинг-қолдиқдан газойл фракцияларини буғлари ажралиб чиқади ва келаётган хом ашё билан аралашади. Фракцияларнинг суюқликка айланишга улгурмаган қисми буғлатувчи K-4 ни устки қисмидан чиқиб, конденсатор-совутгич T-2 да совутилади, паст босимли газ сепараторли Е-2 дан ўтиб ўлчанадиган қисмга келади, шу билан бир вақтда колонна K-4 ни (тепа қисмидан бериш) қилиш учун ишлатилади. Буғлатувчи K-2 да ажралиб чиққан буғлар колонна K-3 да келади ва у ерда ажратилади.
Ўта оғир фракция суюқликка ўтади ва оғир хом ашё печи P-1 га рециркульянт сифатида берилади. Колонна K-3 нинг йиғувчи тарелкасидан енгил газойл фракцияларининг конденсати олинади. Бу колоннанинг тепа қисмидан бензин дистиллятнинг буғлари ва газ чиқиб, конденсатор-совутгич T-3 дан ўтади, совутгич T-5 да сотувилиб юқори босимли газосепаратор Е-1 да газ ва суюқликка ажратилади. Ажралиб чиққан газларни фракцияларга ажратувчи абсорбцион қурилма (АГФУ) га юборилади. Бензинни тиндириш колоннасига юборилади. Тиндириш колоннасида ажралиб чиққан газларни ҳам АГФУ га берилади.
Қуйида икки печли крекинг қурилмасини асосий технологик кўрсаткичлари берилган:
1.1-жадвал

Аппарат номи

Тем-ра, 0C

Босим, МПа

П-1 (дан чиқаётганда)

470-490

2,2-2,7

П-2 (дан чиқаётганда)

530-545

2,2-2,8

К-1 тепасида

500

0,85-1,2

К-1 пастида

450-470

0,85-1,2

K-2

430-440

0,85-1,2

К-3 пастида

390-410

0,8-1,2

Энгил хом ашёни йиғувчида

280-320

0,8-1,2

Тепасида

210-220

0,8-1,2

К-4 пастида

400-415

0,15-0,3

Крекинг печлари P-1 ва P-2 бир-биридан фарқ қилади, печ P-1 хом ашё иккига бўлиниб киради, кўпроқ хом ашёни қиздиришга мўлжалланган, печ P-2 да хом ашё бир йўналишда қиздирилади. Иккала печда ҳам реакцион змеевиклар радиант трубаларининг охирги қисмига (хом ашёни оқими йўналиши бўйича) жойлашган. Реакцион камера K-1 да суюқликнинг сатҳи жуда паст, камеранинг асосий хажми крекинг маҳсулотларининг буғлари билан тўлган ҳолда ишлайди.


Қуйида икки печли крекинг қурилмасида олтингугуртли нефтдан олинган мазутни (350 0S дан юқори температурадаги қолдиқ) ва юқори олтингугуртли нефтдан олинган гудронни (460 0S дан юқори температурадаги қолдиқ) қайта ишлаганда ҳосил бўладиган маҳсулолтларни материал баланси келтирилган (% масс):
1.2-жадвал

Маҳсулот номи

мазут

гудрон

крекинг қолдиқ

66,3

86,8

крекинг газойл (220-350 0C да қайнаб чиқувчи фракция

5,3

-

крекинг бензин

19,7

6,7

тиндириш натижасида йиғилган суюқ маҳсулот

3,6

3

крекинг газ

3,5

2,3

йўқотилган қисми

1,6

1,2

Крекинг-қолдиқни оғир крекинг газойл билан аралаштириб буғ озонлари учун товар ёқилғи тайёрлаш мумкин.


Гудронни крекинг қурилмаларида ишлаши яхши натижалар бермаяпти. Олтингугуртли гудронни енгил термик крекинг қилингандан сўнг олинган олтингугуртнинг миқдори гудронники билан деярлик баробар. Бундай ёқилғини буғ қозонларда ёнишдан олдин уни камроқ олтингугуртли ёқилғи билан аралаштириш керак. Акс ҳолда атмосферани олтингугурт оксиди билан захарланади. Шунга қарамасдан ҳозирги, хатто замонавий қурилмалар таркибига гудронни бир ёқли блокларда ишлатилади. Бу блокларни висберкинг блоки деб аталади.
Висбрекинг урилмалари GKZ/1 туридаги қўшма қурилмаларининг таркибига киради. Висбрекинг қурилмасининг иш тартиби шундай. АВТ қурилмасининг вакуум шароитида ишлайдиган колоннасидан иссиқ гудрон висбрекинг қурилмасининг печига келади ва иккига бўлиниб печдан ўтади. Бу қурилмада реакция камераси йўқ. Крекинг маҳсулотлари печдан чиқиб тўғри эвапораторга келади. Эвапораторнинг пастки қисмидан крекинг-қолдиқ олинади, газ-буғлар аралашмаси колоннага юборилади. Колоннанинг тепасидан бензин буғлари ва газлар чиқади, ёнидан буғлатгич орқали дизель фракцияси чиқади. Газлар ва бензин буғлари аралашмаси конденсаторга совутилиб, газсепараторига келади. Бу ерда газлар аралашмаси (одатда бу аралашма ёғли газлардан иборат) тиндирилмаган бензиндан ажратилиб каталитик крекинг қурилмасига юборилиб, у ерда хом ашё вакуум газойлга қўсхилади ёки бўлмаса, газлар аралашмасини фракцияларга ажратувчи (АГФУ) қурилмасига юборилади. Колоннанинг остидан олинадиган қолдиқ яна висберкинг печига қайтиб берилади. Висберкинг қурилмасининг кўрсаткичлари берилаган гудронга нисбатан тахминан 80 %- крекинг-қолдиқ (буни буғ қозонлари ёқилғиси сифатида ишлатилади), 8 % - дизель фракцияси, қолган 12 % - газ ва бензинни ташкил этади. Крекинг реакциясини тўхтатиш лозим бўлса эвапоратордан чиқаётган буғлар тизимга совутувчи оқим бериш кўзда тутилган (буни «квенчинг» дейилади). Айтилганлардан кўриниб турипдики висбрекинг блоки оддий блок бўлиб, унда мураккаб ускуналардан фақат битта печи бор ҳолос.

1.5. Нефтни қайта ишлаш заводида крекинг жараёнини технологик схемаси
P-1-оғир хомашё печи-енгил крекинг печи; P-2-йенгил хомашё печи-чуқурлаштирилган крекинг жараёни печи; P-1-ташқари чиқарилган реакцион каиера; K-2 юқори босимли парлаткичи; K-3-конденсатор -холодилтори;
Е-4-ишқорий чўктиргич; Е-1- юқори босимли газ алмаштиргич; T-2- конденсатор -холидилтор; M-1-аралаштиргич; N-1-N-7-насослар

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling