Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 1.28 Mb.
|
10 Normuminov Amir Alimardonovich
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш”
- Нефтни қайта ишлаш заводида крекинг жараёнини автоматлаштириш”
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “НЕФТЬ ВА ГАЗ” факультети “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси “Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш ва созлаш” фанидан “Нефтни қайта ишлаш заводида крекинг жараёнини автоматлаштириш” мавзусидаги
Қарши-2020 МУНДАРИЖА
КИРИШ Технологик жараённи мукаммал билмасдан туриб, ростлаш тизимини малакали лойиҳалаштиришнинг имкони йўқ. Автоматик ростлашни амалга ошириш учун технологик жараёнга қўйилган талабларни максимал даражада билиш лозим. Корхоналардаги автоматлаштириш тизимлари эскирган НЎА ва А жиҳозларини алмаштириш, замонавий микропроцессорли техникага ўтиш ва бошқариш воситалари ва назорат-ўлчов жиҳозларининг ишлаш ишончлилигини ошириш масалаларни ҳал қилиш мақсадида жорий этилади. Натижада хом ашё ва энергия истеъмолини камайтириш, материаллар, хом ашё ва энергия ресурсларини янада аниқроқ ҳисобга олиш, иккиламчи асбоблар, эҳиёт ва бутловчи қисмлар сонини камайтириш масалалари хал этилади. Замонавий бошқариш тизимлари жараённинг бориши ҳақидаги махлумотларни архивлаш ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш шахсларининг ҳаракатларини кузатиш ва таҳлил қилишни амалга ошириб НЎА ларини текшириш ва таъмирлашга кетадиган харажатларни камайтириш имконини беради. Ишлатилиш тавсифи, ўлчаш чегараси, чиқиш сигнали, бириктириш ўлчамлари бўйича янги авлод датчикларини қўллаш автоматлаштириш масалаларини ечиш имконини беради ва бунда улар мавжудларидан юқори аниқлиги, ҳароратга боғлиқ хатолигининг камайтирилганлиги, ўлчаш диапазонининг осон созланиши ва ростланиши, электрон ўзгартириш ишончлилигининг оширилганлиги билан фарқланади. Хотирали микропроцессорли ҳисоблаш блокларига эга бўлган датчикларни қўллаш ҳолатларида ўлчаш аниқлиги 0,15 % гача ошади, статик тавсифлар ночизиқлилигининг хатолиги компенсацияланади, қатор ғалаён омиллар таъсири остида датчикнинг чиқиш сигнали коррекцияланади ҳамда ўлчаш чегараларини қайта созлаш имконияти мавжуд. Фойдаланиш жраёнида ўлчаш чегараларини қайта созлаш, чиқиш сигналининг бошланғич қийматини корректлаш, қурилма чиқиш сигналининг ўлчаш диапазонига мос келувчи янги ўлчов бирликларини танлашни осонгина амалга ошириш мумкин. Суюқ кристалли дисплейларнинг мавжудлиги, босим топшириқ берувчиларини қўлламасдан туриб, жойида созлаш амалларини бажариш имконини беради. Дисплей кўрсаткичлари бўйича ўлчанаётган параметрнинг танланган ўлчов бирлигидаги ёки чиқиш сигналининг миллиамперларидаги жорий қийматини назорат қилиш имконини беради. НЎА ва А ни такомиллаштириш ва автоматик бошқариш тизимларини жорий этиш пневматик ростлаш клапанлари, ажраткичлар ва электр юритмали лўкидон (задвижка) каби ижро механизмларининг ишдан чиқишларсиз ва қониқарли ишлашини талаб этади. Ростланаётган катталик қийматини ушлаб туриш учун очилганлик даражасини ўзгартирувчи пневматик клапан электр-пневматик ўзгарткич ва позиционер билан биргаликда ижро механизмини ташкил этади. Замонавий контроллер воситалари асосида қурилмани автоматлаштиришнинг таклиф этилаётган варианти технологик параметрларни назорат қилиш ва ростлаш аниқлиги ва ишончлилигини ошириш имконини беради. Замонавий контрллерлар дискрет ва аналогли сигналларга ишлов беради, шунингдек клапанлар, қадамли двигателлар, сервоюритмалар ва частота ўзгарткичларини бошқаради ҳамда ростлаш (ПИД-ростлаш) ни амалга оширади. Битта дастурланадиган мантиқий контроллер (ДМК) да қаттиқ мантиқнинг минглаб элементларига эквивалент схемани амалга ошириш мумкин. Бунда схеманинг ишлаш ишончлилиги унинг мураккаблигига боғлиқ эмас. Шу сабабли, юқори фойдаланиш тавсифлари ДМК ларни, датчиклардан келаётган сигналларга мантиқий ишлов бериш талаб этиладиган барча жойда қўллаш имконини берди. Сўнгги пайтларда саноат ривожланишини янада бир янги босқичга олиб чиқиш учун мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровли ишлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling