Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/24
Sana04.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1691467
TuriРеферат
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
dinshunoslik fanining predmeti dinning ibtidoij shakllari millij

Ибтидоий мифология. Ибтидоий одамнинг тасаввури ва эътиқодлари 
мажмуаси, уларнинг реал ҳаѐтдаги қийинчиликлари, муаммолари ва 
ютуқлари оғзаки ижодда акс этган. Бу нарса одамларнинг онгида қолиб, 
турли афсоналарнинг яратилишига сабаб бўлган. Ибтидоий мифологияни 
ташкил этган ижод доимо одамларнинг маънавий ҳаѐти, ибодати, 
ҳиссиѐтлари ва диний тасаввурлари билан чамбарчас боғлиқ эди. Буни 
тушуниш осон: агар ибтидоий одамнинг маънавий ҳаѐти асосини тотемларга, 
марҳум аждодларга ибодат қилиш, улар билан сирли қариндошлик ташкил 
қилса, мифологиянинг марказида зооантропоморфик аждодлар ѐки ҳар хил 
мўъжизавий кучга эга бўлган илоҳийлаштирилган қаҳрамонлар турарди. 
«Маданий қаҳрамон»ларнинг исмлари афсоналарда бирон-бир ихтиро ѐки 
янгиликда мужассам бўлган. Масалан, оловни топиш, оила ва никоҳлар 
шаклини ўрнатиш, меҳнат ва ов қуролларини ясаш ҳамда бошқа 
жасоратларга оид ақидаларни ташкил қилиш. Космогоник сюжетлар 
ибтидоий мифологияда катта ўрин эгаллаган, яъни ер ва осмон, қуѐш ва ой, 
ўсимлик ва ҳайвонот, ниҳоят, одамнинг яратилиши тўғрисидаги ривоятлар
афсоналарда диний тасаввурларнинг таъсири яққол ифодаланган. Руҳларнинг 
янги шаклга кириш сеҳрли хусусияти, яъни ўз қиѐфасини ўзгартириш 
қобилиятини, бир вақтнинг ўзида одам ва ҳайвон шаклига кира олишини 
монстрлик деб ҳисоблашарди. 
Ибтидоий мифологияда ҳаѐт ва ўлим, табиат ва маданият, аѐл ва эркак 
орасидаги муҳим алоқалар тасвирланган эди. Мифологиянинг бундай 
қарама-қаршиликларини таҳлил қилиш инсон тарихининг қадимги 
босқичини қайта тиклаш учун муҳим манба ҳисобланади. Хусусан, бу таҳлил 
ибтидоий жамоалар тараққиѐтида диний тасаввурларнинг ролини аниқлашга 
имкон яратади. 
Неолит давридаги диний тасаввурлар. Неолит революцияси 
одамларнинг турмуш тарзини тубдан ўзгартирди. Одам аста-секин 
ўсимликларни ўстириш, озиқа захираларини ҳосил этишни ўрганди, бу эса 
одамни ўтроқ ҳаѐт кечиришга мажбур этди. Ёввойи ҳайвонларни қўлга 
ўргатди ҳамда улар бераѐтган маҳсулот: гўшт, сут ва теридан фойдаланишни 


ўрганди. Овқат пиширишни ўрганди, идишлар ясаш учун янги муҳим 
материалларни ўзлаштирди. У овқат ва ичимликлар сақлаш учун 
мўлжалланган идишлар, уй қуриш учун фойдаланиладиган лойни тайѐрлашга 
ўрганди. Неолит даври юқори палеолитдан шуниси билан фарқланадики, 
унда одамзод тош буюмларни силлиқлаш ва сайқал беришни ўрганди ва шу 
фарқ мазкур даврга ном берди (неолит – янги тош даври, янги тош ишлаш, 
янги усуллар даври). 
Неолит даврида деҳқонлар янгича ишлаб чиқариш усулларини топдилар, 
зич ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшай бошладилар. Душмандан ҳамда ѐввойи 
ҳайвонлардан ҳимояланган қишлоқлар кенгайиб, атрофларида кичик 
қишлоқчалар ўрнашар эди. Аҳолининг кескин кўпайиши янги ерларни 
ўзлаштиришга эҳтиѐж туғдирса, ҳаѐт тарзининг ўзгариши диний тасаввурлар 
ривожланишига янги имкониятлар яратди. 
Деҳқончиликнинг мунтазам тирикчилик ташвишлари: ҳосилни, йиғим-
теримни кутиш, аниқ вақтни белгилаш, йил фаслларининг циклларини 
билиш кабиларнинг ҳаммаси деҳқоннинг осмону ерга, қуѐшу ойга, ѐмғиру 
шамолга янги қизиқиши пайдо бўлишига сабаб бўлди, янги руҳлар қудратига 
ишонч сезиларли ва кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Ўз навбатида, илтижо 
ва қурбонлик руҳларга атала бошланди. Аммо табиий имкониятлар 
тўғрисидаги тасаввурлар кескин ўзгарди. Натижада қадимги руҳлар – 
анимистик сиғиниш объекти аста-секин ўта қудратли худоларга айландилар. 
Улар учун меҳроб ҳамда черковлар ташкил этилиб, бундай жойда, одатда, 
деҳқонлар жамоасидан махсус ажратилган алоҳида хизматкорлар – 
келажакдаги коҳинлар кечаю кундуз хизмат қилар эдилар. Қадимги 
тотемистик тасаввурлар ҳам ўзгарди, деҳқонлар ҳаѐти ов натижасига боғлиқ 
бўлмагани боис, ҳайвонлар қадрлана бошлади, аммо тотемистик тасаввурлар 
авлодлар хотирасида сақланиб қолаверди. Бу эса зооморфик ташқи қиѐфани 
бирон-бир сиғиниладиган илоҳиѐтда акс этишига олиб келди. Аксар 
илоҳиѐтларнинг кўриниши ҳайвон, қуш, балиқларнинг ѐ боши, ѐ танаси 
шаклида бўлар эди. Бу мифологик қаҳрамонларнинг юқорида айтиб ўтилган 
илоҳиѐтга қариндошлиги сақланиб қолган. 
Фетишизмнинг сокин характери ўзгарди, илоҳиѐтларнинг қудратли 
бутлари меҳроблар ѐки черковлар ѐнига ўрнатилган йирик ҳайкаллар 
шаклига айланди. 
Баъзан бутлар ўрнига рамзий ҳайкалчалар, турли шаклдаги тошлардан 
фойдаланилди. Фетишизмнинг ривожланишида бу ҳайкал ва қурилмалар 
ибодатхоналарнинг рамзи бўлиб хизмат қилди. 
Афсун ҳам ўзгарди. Афсунгарларнинг душманларга зиѐн етказиш ва 
омадли ов билан таъминлаш, руҳлар ѐрдамида ўз мақсадига етишишнинг 
ибтидоий усуллари ўрнига янги, пухта ўйланган илоҳлар билан алоқа 
маросимлари, бошқа диний маросимлар, ибодат ва қурбонлик қилиш 
тартиблари юзага келди. Табиийки, булар асосида қадимги афсунлар ѐтар 
эди. Аммо бир қанча янгиликлар: фол ва башорат юзага келди, булар афсунга 
яқин бўлган ҳамда унга асосланган афсун усуллари бўлса-да, мақсад бошқа 
эди: бунда истакни амалга ошириш эмас, балки уни билиш кўзда тутилади. 
Фолбинликнинг илк шакллари неолит давридан илгари ҳам амалда бўлган. 


Аммо тизим сифатида неолит даврида якунланди. Неолит давридаги 
деҳқонлар қудратли тангридан қўрққан ҳолда унинг яхши ният 
муносабатларига жуда қизиқар эдилар. Бунинг учун табиат кучлари 
илоҳиѐтларига ѐки илоҳийлаштирилган аждодларга ибодат қилишар эди. 
Улар хаѐлан қурбонликлар ва ибодатлар илоҳиѐтлар кўнглига йўл топади, 
бизга ѐрдам келади деб ишонар эдилар, аммо буни билса бўладими? Мана шу 
ерда фол очишга эҳтиѐж туғилар эди. Ҳар бир жамоа учун хос бўлган 
ибтидоий шаклдаги афсун маросимларидан фарқли ўлароқ, фолбинлик 
юқори савиядаги маданиятни талаб этарди. Маросимларни олиб борувчи 
фолбин кийими шартли белгилар тизимига риоя қилиши шарт эди. Бу 
шартли белгилар сиғинилаѐтган илоҳиѐтининг қониққанлигини ҳамда 
уларнинг илтижоларига аниқ жавоб беришга тайѐрлигини англатарди. 
Белгилар тизими ҳар хил: элементар қуръа ташлашдан то мураккаб чизиқ, 
ѐруғ нуқта ва чизиқларнинг қўшилишигача бўлар эди. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling