Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 230.47 Kb.
bet26/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Кўп болалик аёллар фаолиятини иқтисодий рағбатлантириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи корхоналарда, ижтимоий-ишлаб чиқариш инфратузилма ташкилотларида, хусусий хўжаликларда квоталанган иш жойларини яратишни кўпайтириш ва уйда меҳнат қилиш кўламларини кенгайтириш орқали амалга оширилиши мумкин.
Ёшлар ишсизлиги муаммосини мактабларда ўсмирларни касбга ёъналтиришни яхшилаш ва даромадлар келтирадиган ишларнинг турларини кўпайтириш ёъллари билан ҳал қилиш мумкин.
Меҳнатга қобилиятли пенсионерлар ва ногиронлар учун квоталанган иш жойларини ташкил қилувчиларга имтиёзли кредитлар бериш ва уларнинг даромадларига пасайтирилган солиқ ставкаларини белгилаш керак.
Шунинг билан бирга ишчи кучи таклифини рағбатлантирувчи солиқ ставкалари муҳим иқтисодий тадбирлар гуруҳига киради. Даромад солиғи ставкасининг ўсиши ёлланган ходимларни янги иш жойларига таклиф камайишига олиб келади. Шу билан бирга юқори малакали мутахассисларнинг қўшимча ишга қизиқишлари сусаяди. Солиқ ставкаси ошиши кўпчилик аҳолининг иш билан бандлигига салбий таъсир қилади. Шунинг учун бундай тадбирларни амалга оширишдан аввал унинг оқибатларини комплекс таҳлил қилиш керак.
Ишчи кучи таклифи камайишига олиб келувчи ижтимоий-иқтисодий тадбирларга қуйидагилар таалуқли: шахсий ёрдамчи хўжаликлар, шахсий меҳнат фаолияти ва ўз-ўзини иш билан банд қилишнинг бошқа усулларини ривожлантириш; бандликнинг эгилувчан ва ностандарт шаклларини кўпроқ қўллаш; ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг бозор усулларини татбиқ этиш; инфляцияни пасайтириш; ишсизликни камайтириш; ишсизларнинг малакаси, рақобатбардошлиги ва четга чиқишини ошириш. Шу билан бирга ёлланган ишчи кучининг малакаси, сафарбарлиги, экспорт қобилияти ва ижтимоий ҳимоясини ошириш ижтимоий тадбирларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бозор услубида хўжалик юритиш талабларига мос келувчи юқори малакали ходимларни тайёрлашга жиддий зарурият туғилди. Бунинг учун ўқув юртларининг моддий-техник ва молиявий таъминотини яхшилаш ва профессор-ўқитувчиларнинг моддий манфаатдорлиги, ижтимоий ҳимояланиши ва касб-малака даражасини ошириш зарур.
Хорижда ўқишни, энг аввало, юқори малакали мутахассисларга талаби мавжуд бўлган корхоналар, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлар ҳисобидан маблағлар билан таъминлаш керак.
Шу муносабати билан ишчи кучининг рақобатбардошлиги, сафарбарлиги ва экспорт қобилиятини оширувчи қулай шарт-шароитлар яратилади. Булар эса ишчи кучининг таклифи камайишига бевосита таъсир этади.
Иш ҳақини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишчи кучи талаб ва таклифига таъсир қилишнинг умумий иқтисодий ва ижтимоий услуби сифатида қараш мумкин. У кўпроқ ишчи кучининг таклифига таъсир этади. Чунки иш ҳақининг миқдори меҳнатни татбиқ қилиш соҳасини тузишни ва бир неча иш жойларида ишлашга ҳаракат қилиш миқёсини белгилайди. Шунинг учун, давлат иш ҳақи соҳасида белгиланган сиёсатини ўтказиб, ишчи кучига талабнинг миқдори ва тузилишига таъсир кўрсатиши мумкин. У иш ҳақининг барча кўрсаткичларини тартибга солувчи. Давлатнинг аралашуви маъмурий ва иқтисодий бўлиши мумкин. Унинг иш вақтининг давомийлиги ва иш вақти бирлигига иш ҳақи тўлашга таъсири, одатда, маъмурий характерга эга. Кўпгина ривожланган мамлакатларда давлат иш ҳафтасининг энг кўп давомийлиги ва энг кам иш ҳақини тартибга солади. Иш ҳақининг аниқ миқдорини белгилашда тўртта субъект ўзаро ҳамкорлик қилади: давлат, касаба уюшмаси, тадбиркорлар ва меҳнат бозори. Давлат иш ҳақини белгилаш бўйича маъсулиятни касаба уюшмалари ва тадбиркорларга юклаши мумкин бўлса ҳам, бу жараёнда фаол иштирок этади. Бозор шароитларида давлат иш ҳақи даражасини маъмурий белгилашдан воз кечиши лозим. Унинг миқдори иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси (контракт) асосида касаба уюшмаси вакилининг иштирокида белгиланиши керак.
Ташкилий тадбирлар орасида давлат томонидан аҳолининг иш билан бандлигини ошириш бўйича ўтказаётган сиёсат етакчи ўринни эгаллайди. У аҳолининг иш билан бандлигини ва ишчи кучига талаб ва таклиф тузилишидаги ўзгаришларни ва иш жойини ёъқотган, аммо меҳнат қилишни хоҳловчи ва фаолиятнинг бошқа турларини фаол изловчи шахсларни қўллаб-қувватлашнинг бозор механизмларини узвий бирлаштиришдан иборат бўлиши лозим. Яқин келажакда республика минтақа ва ҳудудий дастурлари билан бир қаторда маълум тармоқларда аҳоли бандлигигини оширишнинг мақсадли комплекс дастуриларини ишлаб чиқиш зарур. Бундай дастурларда қуйидаги тадбирлар акс эттирилиши лозим: мулк эгасининг алмашуви, хусусийлаштирилиш, корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги ва уларнинг ихтисослашишидаги ўзгаришлар каби шароитларда ишловчиларнинг (айниқса малакали ходимларнинг) бандлигини сақлаш ва барқарорлаштириш (иш жойларини маблағлар билан таъминлаш ва квоталаштириш); ходимларнинг рақобатбардошлигини ошириш; иш билан банд бўлмаган шахсларни қайта тайёрлаш, қўшимча касблар ва мутахассисликлар олишга шароитлар ва руҳий кайфиятлар яратиш; ўз-ўзини иш билан банд қилишнинг турли шаклларини рағбатлантириш; ноқишлоқ хўжалиги иш жойларини яратиш учун бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш (қарзлар, имтиёзли кредитлар); ўсмирлар, кўп болалик аёллар, меҳнатга қобилиятли пенсионерлар ва ногиронлар учун квоталанган иш жойларини ташкил қилувчи корхоналарни, фирмаларни иқтисодий рағбатлантириш; олий ўқув юртларини битириб, мутахассисликлари бўйича иш топа олмаган ёш кадрларни бандлик хизмати ташкилотлари билан шартнома асосида иш ҳақига бандликка кўмаклашиш жамғармасидан маблағларни ўтказиш шарти билан ишга қабул қилиш тажрибасини кенгайтириш; янги иш жойлари яратишни инвестициялар билан таъминлаш; ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш ва ҳ.к.
Шу муносабат билан аҳолининг иш билан бандлиги ва меҳнат бозори соҳасида статистикани такомиллаштириш бўйича тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш керак.
Яқин келажакда меҳнат бозорининг ривожланиш концепциясини амалга ошириш ишчи кучига талаб ва унинг таклифи ўртасида зарурий мувозанатга эришиш ва меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлашга олиб келади.


Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling