Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Фойдали қазилма конларини ер ости ва очиқ усулда


Download 496.77 Kb.
bet15/25
Sana07.11.2023
Hajmi496.77 Kb.
#1753809
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin

2.6. Фойдали қазилма конларини ер ости ва очиқ усулда
биргаликда ва такрорий қазиб олиш.

Фойдали қазилма конини кўп йиллардан бери қазиб олинаётган бўлса, кўпинча юқориги аввал қазиб олинган горизонтларда руда заҳирасини бир қисми қолиб кетган. Уларнинг ҳозирги давр кондициясига мувофиқ келадиган анчагина миқдори руда целикларда ва шу қазиб олган даврдаги кондицияга мос келмайдиган қисми блокларда қолдирилган. Вақт ўтиши билан металлни рудадаги минимал таркибий қисми камайиб бормоқда. Чунки металлга бой руда заҳираларининг ўзи ҳам қисқариб бормоқда, аммо рудани бойитиш жараёнлари такомиллаштирилмоқда. Натижада таркибида метали ким бўлган руда ҳам ҳозирги давр кондициясига мос келиб қолган. Масалан, Кривой Рог темир руда ҳавзасидаги рудниклар кўп йиллардан бери таркибий қисмида 55-60% темир бўлган рудани ер ости усулида қазиб олган. Ҳозирги даврга келиб ер ости усулида, таркибида 30-35 % темири бўлган темирли кварцитларни ҳам қазиб олмоқда. Шу нарса маълумки, илгари қазиб олинган горизонтлардаги саноат аҳамиятига молик эмас деб қолдирилган руда бугунги кунга келиб саноат аҳамиятига эга бўлмоқда, уларни қазиб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ келади.


Кривой Рог ҳавзасидагина эмас балки барча руда конларида, шу жумладан Ўзбекистоннинг олтин, қўрғошин, рух, вольфрам, молибден конларида ҳам илгари саноат аҳамиятига молик эмас деб қолдирилган руда массивларини, целикларда қолдирилган руда массасини қайта қазиб олиб саноатга жалб этиш бир қанча минглаган тонна рудани қайта қазиб олинса, ишлаб турган ва концервация қилинган конлардаги шахталарни хизмат муддатини бир неча ўн йилларга узайтириш имкони яратилган бўлар эди. Чунки целикларда қолдирилган ва кондицияси паст деб хисобланган рудалар миқдори, умум қазиб олинган руда миқдорини ўртача 18-25% ини ташкил этади. Бу иккиламчи қазиб олиш объекти бўлиши мумкин.
Ингичка вольфрам конида № 1,2,3 руда танаси ётқизиғини целикларда қолдирилган вольфрам минералига бой штрек остки ва штрек устки муҳофазаловчи целикларини муаллифнинг ўтказган илмий иши натижасига асосланиб киритган таклифига кўра Ингичка вольфрам конини №2 сонли шахта майдонида ва №1 Капиталь шахталари горизонтларида қолдирилган рудани қазиб олиш ҳисобига шахталарни ҳизмат муддати 4-5 йил узайтирилди ва белгаланган миқдорда руда қазиб олишга имконият яратилган эди. Ҳозирги даврда бу ишни қайта амалиётга киритиш кархоналарга сезиларли иқтисодий самара билан ишлаш имконини яратган бўлар эди. Ер юзасига яқин жойлашган қисмини очиқ усулда иккиламчи қазиб олиш йўлга қўйилса ундан келган фойда Республика бюджетига салмоқли улуш қўшилган бўлар эди.



Download 496.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling