Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 496.77 Kb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
Хулоса ва тавсиялар.
Битирув малакавий ишимнинг асосий мақсади фойдали қазилма конларини геотехнологик усулда қазиб олишнинг физик-кимёвий асосларини ўрганиш ва самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўлиб, кончилик соҳаси ва кон қазиб олиш ишларининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади. Битирув малакавий ишимдан олинган асосий натижалардан қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин: Тоғ жинсларини ўзидан суюқлик ва газларни ўтқазиш ўтказувчанлик ва фильтрация коэффициентлари билан характерланади. Самарадор, мутлоқ ва нисбий ўтказувчанликлар мавжуд. Эриш фойдали қазилма кимёвий таркибини бузмасдан диффузия ва молекулалараро таъсирлашув натижасида содир бўлади. Эритиш жараёни асосида галит, сильвин бишофит ва бошка сувда эрувчи тузларни бурғулаш скважиналари ёрдамида қазиб олиш ётади. Эриш жараёни - икки: қаттиқ ва суюқ муҳит орасида борадиган гетероген реакция. У қуйидагича: эритувчини эрувчи модда юзасига келиши; эритувчи ва эрувчи моддани ўзаро таъсирлашуви (фазалар аро жараён) эриган моддани эриётган модда юзасидан ажралиши (диффузион жараён) Ишқорлаш натижасида фойдали қазилмани кимёвий таркиби ўзгариб эритмага айланади. Ишқорлаш усули орқали маъдандан металлар, уларнинг тузлари ва оксидлари ажратиб олинади. алмашиниш реакцияси, ионлар алмашинуви натижасида енгил эрувчан бирикмалар хосил бўлади (металл тузлари ва оксидларини кислоталар билан таъсирлашуви натижасида); оксидланиш-қайтарилиш реакцияси, ишқорловчи атом электронлари минерал атомларига ўтиши ва аксинча бўладиган жараён хисобига енгил эрувчи бирикмалар хосил бўлади; электрон берувчи модда қайтарувчи, қабул қилувчи эса оксидловчи; комплекс бирикмалар ҳосил қилувчи реакциялар кўпинча ишқорлаш жараёни эриш юзасида қимматли компонентларни чўкишига ёки зич плёнка қобиқ билан қопланишига олиб келади. Ер остида ишқорлашда эритувчига қуйидаги талаблар қўйилади: фойдали компонентни эритмада нисбатан бутунлай эришини таъминлаш; реагентнинг арзон тан нархи ва халк хўжалигида тутган ўрни; ишқорлаш жараёнида сараланиш қўлланиладиган аппарат ва материалларнинг коррозияга чидамлилигини таъминлаш ишқорланаётган руда массасида ғовак ва капилярларни беркилиб қолиши ва массивни ўтказувчанлигини пасайтирувчи шароитни бартараф қилиш; қизитмасдан, қўшимча майдаламасдан, аралаштирмасдан ва шунга ўхшашларсиз жараённи амалга ошириш; Ишқорлаш жараёни вақтида массивнинг ўтказувчанлигини пасайиши юз беради. Бу кўриниш кольматация дейилади. Кольматациянинг қуйидаги шакллари ажратилади: - кимёвий, ғовакларда кимёвий чўкиндиларни шаклланиши билан боғлиқ газли, кислота билан карбонат таркибли жинсларнинг таъсирлашуви натижасида табақада газсимон махсулотларни шакилланиши; -ион алмашинув, ўтказувчан жинсларда органик моддалар ва гилли бўлаклар иштирокида ғовакларнинг улчамларини рН ўзгаришини таъсири остида ва эритмаларни фильтрлашда минерализацияланиш натижасида ўзгариши; -механик, жинсларнинг бўшлиқ каналларини фильтрланувчи эритма таркибидаги зарачалар билан тўлиб қолиши; Тоғ жинcларидаги физик-кимёвий таъсирлар натижасида газ ҳосил бўлиши, керакли минерални эритишда қаттиқ моддаларнинг эритма оқими йўналиши бўйлаб кўчиши, кимёвий чўкма ажралиб чиқиши, адсорбция, ион алмашинуви ва бошқа сабабларга кўра ишқорлаб қазиб олишда фильтрлаш жараёнининг ёмонлашиши ва кимёвий , газли, ион алмашинувчи ва механик колмотация содир бўлиши айтиб ўтиш мумкин. Фильтрлашнинг чиқувчи эритмада Ж:Т нисбатига кўра турлича бўлган эритма ва ураннинг концентрациясига боғлиқлиги аниқланди. Геотехнологик скважиналар мажмуасининг самарадорлиги ва турғунлиги янги усуллар қўлланилиши ва герметиклигига боғлиқлиги белгилаб қўйилди. Қаттиқ фойдали қазилмани қазиб олишда геотехнологик скважиналарни цементлаш ва гидроизоляция қилиш ишнинг сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Download 496.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling