Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Фойдали қазилмаларни физико-кимёвий ва микробиологик усулда ажратиб олишни умумий баҳолаш
Download 496.77 Kb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
2.2. Фойдали қазилмаларни физико-кимёвий ва микробиологик усулда ажратиб олишни умумий баҳолаш.
Кейинги йилларда олимлар кончилик корхоналари билан ҳамжиҳатликда фойдали қазилмаларни янги усулда ажратиб олишга кўпроқ эътиборини қаратмоқда, шу жумладан фойдали қазилмаларни ер остидан геотехнологик усуллар билан ажратиб олишга. Геотехнологик жараёнларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга қулай асос яратиш, илмий ишлар салоҳиятини ўсиши қатор саноат тармоқларини ҳам ривожланишига олиб келади, шу жумладан кимё, кимёвий бойитиш жараёнларини назарий асосларини ва зарур бўлган асбоб-ускуналарни шаклланишига асос бўлди. Геотехнологик усулларга қуйидагилар киради: металл ва фосфоритларни суюқлик билан скважиналар орқали эритиб олиш, олтингугурт ва озокеритларни юқори ҳароратда ер остида танлаб эритиш, туз массивини сувда эритиш, мис ва уранни ер остига скважиналар ўтказиб ва ер юзасида танлаб эритиш, металларни массивда аввалдан портлатиб юмшатиб ер остида танлаб эритиш, биологик фаол сувли эритмада минералларни алоҳида танлаб эритишни органик эритувчилар ёрдамида амалга ошириш, ёнувчи фойдали қазилмаоарни ер остида газга айлантириш, сульфидли минералларни қиздириб-куйдириб ажратиб олиш усуллари ишлаб чиқилган. Фойдали қазилмаларни микробиологик усулда ажратиб олиш, эритиб олиш жараёнининг такомиллаштирган усулидир. Танлаб эритиш жараёни баъзи бактериялар иштирокида анча жадаллашади. Бунда бактериялар катализаторлик вазифасини бажаради. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда бактериялардан фойдаланиш рудник янги микробиологияси фанини вужудга келишига олиб келди. Фойдали қазилмаларни физико-кимёвий усулда ажритиб олиш кончилик саноатини тубдан ўзгартириб юборди, ишлаб чиқаришга юқори маданият олиб келди, кишиларни оғир ер ости меҳнатидан ҳалос этди, чунки бунда ер остида кишиларни иштирок этиши талаб этилмайди ва кончилик ишлари натижасида ер юзасини ўпирилиб бўзилишидан сақлайди. Чанг ва газга қарши кўрашишга ҳам эҳтиёж қолмайди. Металлга бой бўлмаган руда заҳирасини иқтисодий жиҳатдан етарлича манфаат кўриб ишлаш имконини яратади. Фойдали қазилмаларни физико-кимёвий ва микробиологик усул қўллаб ажритиб олиш ҳали такомиллашишдан анча узоқ. Бу усулларини баъзибир эндигина фойдали бўлмоқда, бошқалари жуда кам ўрганилган. Учинчисида эса фойдали бирикмаларни йўқотилиш даражаси анча юқори, лекин бу усулларнинг келажаги истиқболлидир. Бу усулларни такомиллаштириб ривожлантиришни имкони бўлган йўллари: биринчи фойдали қазилма конида ядровий портлатиш йўли билан рудани майдалаб, сўнг уни ер остида танлаб эритиб олишади. Бунда ҳар хил фойдали қазилмаларни ажратиб олиш учун арзон нархдаги эритмалар яратиш; иккинчи ер қобиғи бўйлаб скважиналар бурғилаб эриган магма таркибида мавжуд бўлган барча кимёвий эритмаларни улар орқали ер юзасига чиқариш. Кейинчалик магмани металлургия жарёнларидан ўтқазиб металлни ажритиб олиш эҳтимолини амалга ошириш. Ҳозирга вақтда танлаб эритиш йўли билан туз, мис, уран, олтин ва сийрак учрайдиган баъзи металларни ажратиб олмоқда. Масалан, Навоий тоғ-кон металлургия комбинатида уран, олтин ва сийрак учрайдиган баъзи бир металлар бир неча йиллардан бери амалиётда қўлланилиб келинмоқда. Бу усулларни қўллаб фойдали бирикмаларни ажратиб олиш, ер ости усулида қазиб олиш усулига нисбитан амалиётда 2-2.5 баравар арзонга тушмоқда. Танлаб эритиш жараёни баъзи бактериялар иштирокида амалга оширади, бунда улар катализаторлар вазифасини бажаради. Фойдали қазилма конларини қазиб-ажратиб олиш жараёнида бактериялардан фойдаланиш рудник микробиологиясини вужудга келтирди ва ривожлантирмоқда. Download 496.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling