Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 496.77 Kb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
- Bu sahifa navigatsiya:
- Барражловчи
- Кузатувчи скважиналар
- Назорат скважиналари
- Разведка скважиналари
Технологик скважиналар ер остига ишчи эритмаларни юбориш ва технологик эритмани ер юзасига кўтариш (чиқариш) учун хизмат қилади. Бу скважиналар орқали маҳсулотли қатламдаги гидродинамик режим ҳам бошқарилади.
Барражловчи (муҳофазаловчи) скважиналар танлаб эритишга хизмат қилувчи эритмаларни эксплатацион блок ташқарисига фильтрланиб оқиб чиқиб кетиш эҳтимолини камайтириш учун хизмат қилувчи тик ва горизонтал йўналишда фильтрланишга қарши тўсиқ парда вазифасини бажариб яъни бу эритмалар билан ёндош руда ётқизиғидаги жинсларни ҳам қўшиб эритиб олинишини камайтириш учун ҳам мўлжалланган. Кузатувчи скважиналар эксплуатацион блок доирасида эритмани шаклланиш шароитини маҳсулотли сувли горизонтнинг гидродинамик ҳолатини, технологик эритмани эксплуатацион участка ташқарисига оқиши, сизиши ва уларни рудани остки ҳамда руда устки қисмидаги сувли горизонтни оқиш эҳтимолини кузатиб, назорат қилишга мўлжалланган. Назорат скважиналари металлни ажратиб олиб бўлган участкасида бурғилаб, фойдали бирикмаларни ер остидан тўлароқ ажратиб олиш ва бошқа масалаларни (ер остидаги ўзгаришларни, ифлосланиш ҳолатини) назорат қилишга хизмат қилади. Разведка скважиналари - геологик разведка ишлари олиб боришни ҳамма босқичларида қидириш ишларидан бошлаб, эксплуатацион разведкагача бўлган даврни ўз ичига олади. Технологик, барраж ва кузатувчи скважиналар эксплуатацион скважиналар категориясига, қолганларини ҳаммаси ёрдамчи скважиналар қаторига киради. Эритмаларни ҳаракатланиш схемасига боғлиқ ҳолда, технологик скважиналарни жойлашиш схемасига мувофиқ ҳолда улар уч гуруҳга бўлинади: майдончали (уяли), чизиқли ва комбинациялаштирилган. Скважиналарни майдончали (уяли) тизимда жойлаштириш одатда горизонтал ёки салгина қия жойлашган чўкинди руда ётқизиғини танлаб эритиб олишда қўлланилади. Майдончали тизимда скважиналарни гексогеналь ва учбурчакли уя шаклида жойлаштириш схемаси расм 15.9 да келтирилган. Скважиналар оралиғидаги масофа одатда катта ўлчамда бўлмасдан ўртача 8-20 м ни ташкил этади. Майдончали (уяли) тизим жуда кам қўлланилади. Расм 15.9. Скважиналарни майдончали (уяли) жойлаштириш тизими. а-гексогональ уяли; б-учбурчак уяли; 1-эритмани чиқариб оладиган скважина; 2-эритма юбориладиган скважиналар; 3-руда ётқизиғини чегаралари (контур). Скважиналарни чизиқли тизимда эритмани чиқариб олишга ва ер остига йўналтиришга хизмат қилувчи кетма-кет алмашинувчи қаторларга жойлаштирилади. Чизиқли тизимда скважиналарни жойлаштириш энг кўп учрайдиган варианти 15.10-расмда келтирилган. Скважиналарнинг қаторлари ва қаторлардаги скважиналар оралиқларидаги масофа “L” қиймати катта ўлчамларда ўзгаради, яъни 15 м дан 50 м гача ҳамда бундан ҳам кўпроқ. Эритиб ажратиб оладиган уя, одатда эритма юбориладиган уч қатор кетма-кет жойлашган скважиналар қаторига тегишли бўлган иккита эритма юборилидиган ва тайёр маҳсулотни чиқариб оладиган битта скважинадан иборат. Чизиқли тизим ҳар қандий турдаги руда ётқизиғини эритиб ажратиб олиш амалиётда кенг қўлланилади. Чизиқли тизимни энг қулай варианти скважиналарни шахмат шаклида, скважиналар оралиғидаги масофани 1:2 нисбатда жойлаштириш. Расм 15.10. Скважиналарни чизиқли тизимда жойлаштириш. а-тўғри бурчакли; б-шахматсимон; в-эритма чиқариладиган скважиналарни эритма юбориладиган скважиналарга нисбати 1:2; 1:5 ва шунга ўхшаш бошқалари. Комбинациялаштирилган тизимларга майдончали (уяли) ва чизиқли тизимларнинг элементлари киритилган бўлиб, унда фильтрланишга қарши горизонтал ва тик тўсиқ пардадан фойдаланиб эритадиган эритмаларни тик ва горизонтал йўналишда оқиб кетишини чеклашда фойдаланилади. Ишчи эритмани йўқотилишини камайтириш учун руда танасидан баъзи бир масофада юқорига ва тагига ер ости сувини оқиш йўналиши бўйича икки қатор скважиналар бурғиланади. Кондаги уранни тўсиқ пардадан фойдаланиб эритиб олиш схемаси расм 15.11 да келтирилган. Расм 15.11. Тўсиқ парда ҳосил қилиб кондаги уранни эритиб олиш схемаси. Сиртқи қатордаги скважиналар (№ 1-№ 5) механик тўсиқ ҳосил қилиш учун ҳизмат қилади. Бунинг учун бу қатордаги скважиналарга қотувчи материаллар йўналтиради (цемент, синтетик смола ва бошқалар). Ичкари қатордаги скважиналар қаторига (№ 2-№ 4) қотувчи моддалар юборилади. Улар бир-бири билан бирга ўзаро таъсир этиш натижасида қатламдаги сув оқимига қарши кимёвий тўсиқ ҳосил қилади. Шунга ўхшаш тўсиқни руда ётқизиғини ҳам остки ҳам устки қисмида яратилади. Маҳсулотли эритма Сорбцион қайта ишлаш Эритма Сорбент Уранни дессорбцияси Сорбент Товарный элюат Расм 15.12. Ер остида танлаб эритиб олинадиган маҳсулотли эритмани сарьтцион усулда қайта ишлаш принципиал технологик схемаси. Қатламни эритиб олишда гидроажратишни амалий тажриба натижаларига кўра сунъий ажратилган жойда, сунъий равишда сув ўтказмайдиган қатламга лой-цемент аралашмаси ёки қотувчи синтетик смола. Бу иш ўта мураккаб ва кўп маблағ талаб этадиганлигини ҳисобга олган ҳолда мақсадга мувофиқлиги техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан самаралилиги тасдиқлансагина қўлланилиши мумкин. Ер остида танлаб эритиб олинган маҳсулотли эритмани сорбцион усулда қайта ишлаш схемаси расм 15.12 да келтирилган. Қатор кончилик корхоналарида уран билан йўлдош материаллардан молибден ажратиб олинмоқда. Бошқа элементларни биринчи навбатда “селенни” ажратиб олиш мумкинлиги ўрганилмоқда. 3 rasm Қатламли уран конларни скважиналар орқали ишқорлашнинг технологик схемаси. 1 – тайёрланган эритма узели; 2 – жунатувчи скважина; 3 - сурувчи скважина; 4 - компрессор; 5 – эрлифт учун ҳаво ўтказгич; 6 – махсулдор қатлам учун коллектор; 7 - tindirgich; 8 – аралашмани қайта ишлаш учун қурилма; 9 - насос. Download 496.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling