Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердак номидаги коракалпок давлат университети юридик факультети


Download 256.03 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi256.03 Kb.
#1573301
1   2   3   4
Bog'liq
ДХ. РИЗАКУЛОВА Н2

Интизомий жавобгарлик


Давлат хизматчиси ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя
қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизомига,
меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш
берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт.
Ўз навбатида давлат органи (ташкилот) эса хизматчилар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа
норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши,
меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, меҳнат шароитларини яхшилаб бориши шарт.
Ҳар бир хизматчи ўзига юклатилган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилади.
Давлат органи (ташкилот) хизматчининг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни,
қонунга хилоф ёки хизматчи ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни
ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.
Раҳбар давлат хизматчисини интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли, лекин мажбур эмас, у
огоҳлантириш ёки суҳбат билан чегараланиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик


Маъмурий жавобгарлик. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига биноан маъмурий ножўя хатти-
ҳаракат (ҳуқуқбузарлик) учун нафақат фуқаролар, балки мансабдор шахслар (давлат хизматчилари) ҳам
жавобгарликка тортилади.
Давлат хизматчилари маъмурий жавобгарлигининг ҳуқуқий асоси – Ўзбекистон Республикаси
қонунчилиги билан ўрнатилган умумий мажбурий қоидаларни бузиш, яъни маъмурий ҳуқуқбузарликни
содир этиш ҳисобланади. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги қонуни

Download 256.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling