Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети
Ўзбекистон Республикаси "Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури"нинг аҳамияти
Download 1.17 Mb.
|
Комплекс бтф узб 2018 (2)
2. Ўзбекистон Республикаси "Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури"нинг аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2004 йил 21 майдаги "2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида"ги умумий ва ўрта таълим тизимини яхшилашга қаратилган Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳа бўйича кабул қилган қарорлари, республикамизда таълим тизимининг молиявий таъминотига жавобгар бўлган вазирликлар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда республика Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар шу соҳанинг ривожига ҳисса қўшмоқда. Умумий таълим мактаблари моддий-техника базаси ҳозирги ҳолатларини қайта кўриб чиқиш ва уни яхшилаш ҳамда ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг 2004 йил 19 февралдаги Ф-1910 сонли Фармойиши билан Республика минтақаларида умумий таълим мактаблари моддий-техника базасининг ҳозирги ҳолатини танқидий ва батафсил ўрганиш учун Ҳукумат миқёсида Махсус комиссия ва ишчи гуруҳлари тузилди. Махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган саволнома ва мактабнинг бир хил типдаги паспорти асосида жойларга бориб барча умумтаълим мактаблари тўлиқ рўйхатдан ўтказилди ва хулосалар тайёрланди. Умумий таълим мактаблари паспортини ишлаб чиқиш асосида мактабнинг моддий-техника базаси, ичимлик суви ва иссиқлик билан таъминланиш даражасига, санитария шаҳобчаларининг ҳолатига, шунингдек, ошхоналар, спорт заллари ва майдончалар билан таъминланиш даражасига танқидий баҳо бериш мумкин бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бюджетдан ташқари "Мактаб таълими жамғармаси" тузилди ва унинг маблағларидан «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш дастури»ни молиялаштиришнинг асосий манбаси сифатида фойдаланилди.Дастурда минтақаларда қуйидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш кўзда тутилди: мактабларни ўқув ва лаборатория ускуналари, компьтер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш; таълим тизимида қўлланилаётган ўқув стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш; умумий таълим мактабларида спортни ривожлантириш ва улардаги спорт базаларини мустаҳкамлаш, умумий таълим мактаблари, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги мактабларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, педагог кадрлар таркиби сифатини ошириш, ўқитувчилар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш; мактаблар шу жумладан, бориш қийин бўлган минтақалар ва қишлоқларда жойлашган мактабларнинг биноларини капитал реконструкциялаш, капитал ҳамда жорий таъмирлашнинг манзиллари аниқ кўрсатилган дастурларини ишлаб чиққан ҳолда, умумий таълим мактабларининг моддий-техника базасини ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, мазкур дастурни амалга ошириш замирида ижтимоий ҳимояни кафолатлаш масаласини ҳал этиш, умумий ва ўрта таълим соҳасини бутун чоралар билан такомиллаштириш, мазкур тизимни янгича шароитларда, янгича талаблар асосида қайта қуроллантириш вазифаси кўндаланг қўйилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки, буларнинг барчаси таълим тизимида кескин бурилиш ясаш, келажакда мамлакатни кучли, билимдон кадрлар билан таъминлаш имкониятини беради. Таълим соҳасига давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши йил сайин ўсиб бормоқда. Бу ҳолат республикамизнинг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқ мамлакатимизда таълим сифатини янада ошириш учун замон талабларига мос ўқув даргоҳларини қуриш, унинг моддий-техника базасини янада кучайтириш, педагогик кадрларни қайта ўқитиш, уларнинг иш ҳақи таъминотини янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини яхши ташкил этиш учун давлат таълим стандартларига мувофиқ янги турдаги ўқув дарсликлари, ўқув қўлланмалари билан таъминлаш ва бошқа бир қатор харажатларни молиялаштириш учун бюджетдан маблағларнинг салмоқли миқдорларда ажратилиши зарурлигини келтириб чиқаради. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling