Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Ўзбекистон Республикаси "Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури"нинг даромадлари ва харажатлари


Download 1.17 Mb.
bet18/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

3. Ўзбекистон Республикаси "Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури"нинг даромадлари ва харажатлари
«Мактаб таълим жамғармаси»га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610 - сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ги Қарорининг 22 - иловасига мувофиқ 2005 йил 1 январдан бошлаб барча корхоналар ва ташкилотлар учун, жумладан, солиққа тортишнинг алоҳида тартибини қўллаётган корхоналар учун 1 фоиз миқдорида мажбурий ажратмалар жорий этилди. Жумладан:

  • улгуржи ва чакана дорихоналар учун - ялпи даромаддан;

  • дилерлар - комиссион рағбатлантиришдан;

  • қурилиш, қурилиш-монтаж корхоналари-ўз маблағлари ҳисобидан бажарилган ишлар ҳажмидан ҚҚСни чиқарилган ҳолда;

  • лизинг компаниялари - даромадидан, маржадан;

  • савдо ва умумий овқатланиш, тайёрлов таъминот корхоналари — товар айланмаси ҳажмидан;

  • коммунал хўжалиги, иссиқлиқ, сув ва газ таъминот тизими корхоналари - сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажмидан сотиб олиш қиймати чиқарилган ҳолда;

  • бошқа барча корхоналар — сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажмидан ҚҚС ва акциз солиғи чиқарилган ҳолда.

Республикамизда 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг вилоятлар, шаҳар ва туманларда рўёбга чиқарилишини таъминлаш борасидаги тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда. Мактабларни моддий-техник аҳволини тубдан яхшилаш, мактабларни қуриш ва қайта тиклаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар билан жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги "2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида"ги Фармони билан бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ташкил этилди. Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • бюджет маблағларини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағларини, хорижий кредитлар ва грантларни 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини рўёбга чиқаришда мақсадли фойдаланиш учун жамлаш;

  • мактаб таълимини ривожлантириш дастурида назарда тутилган бузилган мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни мукаммал реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мактаб парталари ва мебеллар, спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳажмларини молиялаштириш;

  • жамғарма маблағларидан Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш.

«Мактаб таьлими» жамғармасининг маблағлари 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш даври учун жорий этилади ҳамда давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилган.
«Мактаб таълим жамғармаси»га тушадиган маблағлар капитал реконструкция қилиш, авария ҳолатидаги мактабларни бузиб ташлаб, ўрнига намунавий лойиҳалардаги замонавий мактаб бинолари барпо этиш, капитал ва жорий таъмирлаш, мактабларнинг замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, таълим тизимида қўлланилаётган ўқув стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш, мактабларда спортни ривожлантириш ва спорт базасини мустахкамлаш каби харажатларга йўналтирилади.
Республикамизда таълимга Давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари манбалардан ажратилаётган маблағларнинг замонавий, иқтисодий рағбатлантириш омилларини қўллаб-қувватлайдиган ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этувчи механизмнинг татбиқ этилиши таълим муассасаларида маблағларнинг юқори самара билан ишлатилишига, улар орасида рақобат муҳити яратилиши ва таълим сифатининг оширилишига олиб келмоқда. Чунки, "халқ таълимини тубдан ислоҳ қилиш, мазкур дастурни амалга ошириш биздан ниҳоятда катта куч, маблағ ва имконият талаб қилмоқда, лекин ҳам иқтисод, ҳам сиёсат, ҳам маънавият нуқтаи назаридан бу сарф-харажатларга назар ташласак, ундан келадиган манфаат ҳар қандай харажатларни қоплаши ва оқлаши мумкин"4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлда 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 321-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан 2004-2009 йиллар мобайнида бузиб ташланадиган авария ҳолатидаги мактаблар ўрнига янги мактаблар қуриш, мактабларни, бориши қийин бўлган минтақалардаги мактабларни капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрлари тасдиқланди.



Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling