Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети
Таълим тизимига йўналтирилган давлат мақсадли жамғармаларининг фаолиятини ташкил этиш
Download 1.17 Mb.
|
Комплекс бтф узб 2018 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Узбекистон Республикасида миллий таълим тараққиёти ва кадрлар тайёрлаш тизими истиқболлари
Таълим тизимига йўналтирилган давлат мақсадли жамғармаларининг фаолиятини ташкил этиш.
1. Узбекистон Республикасида миллий таълим тараққиёти ва кадрлар тайёрлаш тизими истиқболлари 2. Ўзбекистон Республикаси "Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури"нинг аҳамияти 3. Ўзбекистон Республикаси "Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури"нинг даромадлари ва харажатлари 4.Ўзбекистон Республикасида халқаро молия институтлари иштирокида ижтимоий дастурларни молиялаштириш йўллари 1. Узбекистон Республикасида миллий таълим тараққиёти ва кадрлар тайёрлаш тизими истиқболлари Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишнинг назоратини такомиллаштириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бюджет маблағлари доимо аниқ бир мақсадга йўналтирилган бўлади, бюджет маблағларидан оқилона самарали фойдаланиш билангина ана шу мақсадга эришиш мумкин. Бюджет маблағлари мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорликка эришиш йўлида ҳукумат томонидан яқин ва узоқ даврларга мўлжалланган дастурларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Республикамизда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» юртимиз таълим амалиётида тўплаган амалий тажрибалар ва ривожланган мамлакатлар ютуқларига таянган ҳолда ишлаб чиқилди. Таълимни ривожлантириш дастурларини аниқ ва ўз вақтида бажарилиши айни давлат дастурларининг ҳам пироворд натижада ижобий бажарилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожининг ҳамма жабҳаларини, шу жумладан, таълим тизимини ислоҳ қилиш шароитида одимламокда. Чунки, чуқур ислоҳотларни амалга ошириш, бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, кадрлар потенциалига, уларнинг касб тайёргарлигига боғлик. Бу эса бутун таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади. Дарҳақиқат, «талабалар, аспирантлар, инженер-техник ходимлар ва мутахаассисларнинг чет элдаги етакчи ўқув ва илмий марказларда хорижий фирмалар, банклар, ва компанияларда таълим олиши хамда малака оширишини ташкил қилиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим»2, чунки, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларини тарбиялаш, ўқитиш, малакасини ошириб бориш ижтимоий ҳимоялаш тараққиётининг гаровидир. Ўтиш даврининг қийинчиликлари шароитида аҳолининг даромадларини ҳисобга олиш ва таълимга бўлган талабни қондиришни ижтимоий ҳимоянинг бир тури сифатида қарашимизга тўғри келди. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги қонуни ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" миллий таълим тараққиёти ва миллий кадрлар тайёрлаш тизими истиқболларини белгиловчи ҳужжат сифатида таълим хизматлари ва меҳнати бозорларини шакллантириш ва таълим учун сарфланаётган бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишнинг янги усулларини излаш зарурлиги вазифасини қўйди. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"ни амалга ошириш жараёнида мактаб таълими, айниқса, умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътиборни кучайтириш биз учун кун тартибидаги энг муҳим ва жиддий масалага айланди. Шу мақсадда юртимизда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг узвий ва мантиқий давоми бўлмиш 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий давлат дастури қабул қилинди»3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг иккинчи босқичи, таълим жараёнидаги сифат кўрсаткичларини яхшилаш, яъни жаҳон андозаларига мос, рақобатбардош, юқори савияга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдир. Ушбу мураккаб муаммоларнинг ечимини топиш, уларни амалда кенг қўллаш олий таълим тизими ходимлари олдига жуда катта вазифалар қўяди. Бунда аниқ вазифалар бевосита ўқув жараёнини яхшилаш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий педогогик технологияларини жорий қилиш, техник воситалардан кенг фойдаланиш ва шу асосда масофадан ўқитишни кенг жорий қилишдан иборатдир. Мамлакатимизни ҳар томонлама билимли, ўз касбининг устаси бўлган матахассис ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири кадрлар тайёрлашдир. Таълим муассасаларига маблағ бериш механизмини шакллантириш кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ўзбекистонда таълим тизимини, жумладан, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва молиялаштиришнинг янги босқичи «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» билан боғлиқ. Республикада истиқболга белгиланган вазифаларни ҳал этиш мақсадида 2009 йилгача академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларинининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва молиялаштиришнинг махсус дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширилмокда. Бюджет, бюджетдан ташқари фондларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари ва хорижий кредитлар ушбу дастурни молиялаштиришнинг асосий манбаларидир. Таълимни молиялаштириш тизими таълим - бу хизмат эканлигидан, бу хизматдан тўғридан-тўғри ва билвосита фойдаланувчилар муайян даражада сарф-харажат қилиши кераклигидан келиб чиқади. Шу боис, мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан бири - таълимни молиялаштиришга давлат маблағлари ажратилиши миқдори ҳисобланади. Маблағ қайси даражадаги манбалардан олиш ва у қандай нисбатда ажратилиши тўғрисидаги масалани давлатнинг молия-бюджет сиёсатини амалга оширишнинг йўналишлари белгилаб беради. Кўпгина мамлакатларда таълимга сарфланаётган маблағларнинг энг кўп қисми давлат бюджетидан ажратилади. Шу билан бирга, бу боада бюджетдан ташқари жамғармалар, корхоналар, молия ташкилотларнинг маблағлари ва хорижий кредитлар, жисмоний шахсларнинг маблағларидан ҳам фойдаланилади. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширишнинг биринчи босқичида ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими инфратузилма тузишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилдаги 338-сон ва 1998 йилдаги 406-сонли қарорлари асосида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ташкил қилиш, уларни товар-моддий ва техник базасини яратиш ишлари амалга оширилди. Республикамизда таълим тизими муассасаларини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилмокда. Жумладан: бюджет маблағлари; ўқув-ишлаб чиқариш ва тижорат фаолияти натижасида олинган даромад кўринишидаги маблағлар; муассасалар, ҳомийларнинг пул маблағлари; бюджетдан ташқари маблағлар; корхоналар ва ташкилотларнинг таълимни ривожлантиришга мақсадли қўйган пул маблағлари; жамоат ва ҳайрия ташкилотларининг маблағлари; халқаро молия институтлари маблағлари. Ўзбекистон Республикасидаги «Узлуксиз таълим концепция»сида узлуксиз таълимни маблағ билан таъминлашнинг турли йўллари таклиф этилди. Бунда таълим соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларнинг молиявий таъминлаш тизимини такомиллаштириш муаммоларини ҳал қилиш ҳам назарда тутилиб, бу йўналишда харажатларни бюджет корхоналари ва ташкилотлари, талабалар ва уларнинг ҳомийлари ўртасида тақсимлаш бўйича қатор чора-тадбирлар қабул қилинди. Республиканинг ҳар йили ишлаб чиқиладиган инвестиция дастурларида 1999-2009 йилларда янги типдаги ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва молиялаштириш дастури амалга оширилишини таъминлайдиган ҳажмларда лимитлар ва молиялаштириш манбалари ҳамда илгари қабул қилинган инвестиция дастурларининг амалга оширилиши муддатларини ва молиялаштирилиш манбаларини зарурат бўлса, қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда. Мазкур Дастурга мувофиқ, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий инвесторлар билан доимий асосда иш олиб борилмоқда. Кўзланган вазифаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни имтиёзли шартларда жалб қилиш ҳукумат кафолатлари асосида амалга оширилади. Таълим муассасалари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий дастурлар асосида тузилган ўқув иш режаси асосида иш олиб борадилар. Шуни айтиш зарарки, республикамизда мактаб таълими муассасалари харажатлар сметасидаги маблағлар миқдори йилдан йилга ўсиб бормоқда. Жадвалдан кўриниб турибдики, 2003-2006 йилларда давлатимиз томонидан таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар бюджет кўрсаткичларида ўз аксини топмоқда. Бу харажатларни ошишининг сабаби, нарх-навонинг бозор иқтисодиёти шароитида бир ҳолатда узоқ муддатга турмаслиги ҳамда ҳукуматимиз қарорларидан келиб чиққан ҳолда бу муассасаларнинг модний-техника базаларини такомиллаштириш учун кўпроқ маблағларни жалб қилиш натижасидир. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling