Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини даромадлари ва харажатлари


Download 1.17 Mb.
bet21/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини даромадлари ва харажатлари
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари қуйидагилардан иборат:

  • стратегик ресурсларга жаҳон нархларининг қулай конъюнктураси натижасида, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлардан олинадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан навбатдаги йилга Давлат бюджетини тасдиқлаш чоғида белгиланадиган айрим солиқ ва тўлов турлари бўйича ҳосил бўладиган қўшимча тушумлар;

  • Ҳукуматнинг хорижий валюта ва активларининг бир қисми;

  • Ўзбекистон Республикасининг хорижий шериклар билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлари доирасида маҳсулот сотишдан оладиган даромадлари;

  • давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Давлат бюджети даромадлари режасидан ортиқча тушадиган маблағлар:

  • Жамғарма активларини бошқаришдан олинадиган инвестиция даромадлари;

  • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушум ва даромадлар.

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2006-2009 йиллар мобайнида Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварағида Жамғарма активларини 1,0 млрд. АҚШ доллари микдорида шакллантиришни таъминлаши белгилаб қўйилди.
Жамғарма солиқлар, йиғимлар, божларнинг барча турларидан ҳамда давлатнинг мақсадли жамгармаларига мажбурий ажратмаларидан озод қилинади (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно).
Инвестиция жараёнларини жадаллаштиришда Тикланиш ва тарақкиёт жамғармаси, Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги - «Узинфоинвест»нинг ўрни ва аҳамияти катта. Жумладан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг устав капитали 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгиланиб, 2007 йилнинг 1 январигача жамғарманинг устав капиталига 500 млн. доллар маблағ жалб этилди. 2007 йилда инвестицион сиёсатни амалга оширишни маблағ билан таъминлаш мақсадида Жамғарма даромадларининг 928,5 млрд. сўм ҳажмида бўлиши кўзда тутилган .
Жамғарманинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:

  • давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, тижорат банклари, хорижий жамғарма ва инвесторлар ҳамда бошқа манфаатдор тузилмаларнинг молиявий маблағларини жамлаш;

  • иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва модернизация қилиш борасида устувор вазифаларни амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;

  • стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналар, аввало иктисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини янгилаш ва техник жиҳатдан қайта куроллантириш дастурларини кредитлаш;

  • ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва рангли металлургия тармоқларини техникавий қайта қуроллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш суръатлари ва ҳажмларини оширишга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштирилишини таъминлаш;

  • биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган минтақаларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш;

  • инфратузилма шакллантириш бўйича ижтимоии жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳалари амалга оширилишиини молиялаштириш:

  • республиканинг халқаро коммуникациялар тармоғига интеграциялаш учун шарг-шароитлар яратадиган, халкаро транспорт йўлаклари вя жаҳон бозорларига энг қисқа йўл билам чиқишни таъминлайдигаи транспорт ҳамда телекоммуникациялар инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантиришни молиялаштириш:

  • халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит муассасалари» билан лойиҳаларнинг қўшма молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш.

Ўзбекистон ҳудудида ўзлари учун ғоят муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш (қўшма молиялаштириш)дан манфаатдор бўлган халқаро ва хорижий жамғармалар ҳамда инвесторлар ҳукумат қарорларига биноан Жамғарма ҳаммуассислари сифатида қўшилиши, мазкур молия институтларининг вакиллари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш таркибига киритилиши мумкин.
Жамғарманинг асосий вазифаси фақат маблағларни жамлаш ҳамда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга молик муҳим лойиҳаларни молиялаштириш билан чекланмайди, деб таъкидлайди Президентимиз И.Каримов, - балки хорижий инвесторлар -чет эл компаниялари, банклари, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда ўзаро тенг шартларда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни ҳам ўз ичига олади.



Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling