Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети
Давлат мақсадли бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, аҳамияти
Download 1.17 Mb.
|
Комплекс бтф узб 2018 (2)
Давлат мақсадли бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, аҳамияти
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этиш тартиби ва шакллантириш методлари. Ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларига таяниб айтиш мумкинки, одатда Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидаги шартли икки йўл орқали ташкил этилади: 1. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисоби-дан муҳим умумжамият аҳамиятига эга бўлган муаммоларни ҳал этиш учун маълум бир харажатларни ташкил этиш; 2. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасини шахсий (ўзлик), махсус ажратма ва бадал маблағлари ҳисобидан шакллантириш. Масалан, қатор давлатларда даромади чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджети кўмагида махсус ижтимоий суғурта фондлари ташкил этилган. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этиш, муқаддам маълум бўлмаган, аммо ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хизмат кўрсатиш кўламининг кенгайиши ва молиявий сиёсатнинг ўзгариши натижасида пайдо бўладиган муаммоларни мақсадли ва манзил бартараф этиш мақсадида амалга оширилади. Шундай вазият шаклланганда ҳукумат давлат бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш учун махсус қарор қабул қилади. Бизда ҳам юқорида қайд этилган вазиятга ўхшаш ҳолат вужудга келиши ва мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши муносабати билан 2004-2009 молия йилларини ўзида қамраб олган давлатнинг бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ташкил этилди. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳар қандай мақсадли хусусиятга эга бўлиб, одатда унинг номида қандай мақсад учун ташкил этилаётганлиги акс этади. Масалан, Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси ва ҳ.к. Молия тизимининг бошқа бўғинлари каби Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этишнинг моддий манбалари миллий даромад ҳисобланади. Бундай жамғармаларнинг аксарият қисми миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида вужудга келади. Амалиётда миллий даромадни қайта тақсимлаш жараёни орқали Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадини шакллантиришнинг асосий методлари қуйидагилар ҳисобланади: Махсус солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар; Давлат бюджети маблағлари ва заёмлар. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадларини ташкил этишнинг асосий методи махсус солиқлар, йиғимлар ва аж-ратмалар ҳисобланади. Ушбу манбалалар ҳисобидан жамғармалар даромадларининг 80-90% ва ҳатто 100% ҳам шаклланиши мумкин. Давлат бюджети ҳисобидан шаклланаётган маблағлар амалиётда қайтариб бермаслик шарти билан дотация ва субвенция кўринишида берилади. Айрим ҳолларда фонд даромадларига ҳар хил муддат ва қийматда (фоизли, фоизсиз) бўлган заёмлар ҳам жалб қилиниши мумкин. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling