Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ижросини таъминлаш


Download 1.17 Mb.
bet8/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ижросини таъминлаш.



  1. Ўзбекистон Республикасида фуқаролар бандлигини таъминлаш сиёсатининг стратегияси ва тактикаси

  2. Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг аҳамияти

  3. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғармани ташкил этишнинг асосий мақсади ва даромадлари

  4. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма фаолиятининг молиявий муаммоларини ҳал этиш йўллари

  5. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўллари

Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини ва туман (шаҳар) иш билан таъминлаш марказларининг самарали фаолиятини амалга ошириш буйича тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимойи ҳимоялаш вазирлиги таркибида Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш туғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 декабрдаги 606-сонли «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Республика жамғармасини шакиллантириш туғрисида»ги Қарорига мувофиқ 1993 йилда Иш билан таъминлаш жамғармаси ташкил этилди ва унинг фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом» Билан тартибга солинади.


Иш билан таъминлаш жамғармаси давлат бюджетдан ташқари мақсадли жамғарма ҳисобланади. У маҳаллий ва республика даражаларида ташкил этилади.
Қуйидагилар Иш билан таъминлаш жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ишсизларни моддий қўллаб-қуввалаш юзасидан давлат кафолатларини амалга ошириш;
- бандликка кўмаклашиш марказлари таъминотини молиялаштириш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш;
- тижорат банкларида кредит линияларини очиш йўли билан иш ўринларини сақлаб қолиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш учун кредитлар бериш;
- фуқароларни ишга жойлаштириш, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, социологик кузатувлар ўтказиш билан боғлик харажатларни маблағ билан таъминлаш.
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
- корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг иш ҳақи фондидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги мажбурий ажратмалари;
- тегишли бюджет маблағларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган миқдорларда республика ва маҳаллий бюджет маблағларидан дотациялар;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бузилганлиги учун жойлардаги меҳнат органлари томонидан белгиланган тартибда солинадиган молиявий санкциялар, жарималар ва қўшилган пенялар суммаси;
- қўшимча ва янги иш ўринларини яратиш учун кичик бизнес субъектларини кредитлаш учун тижорат банклари томонидан очилган кредит линияларидан фоизлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагилар амалга оширилади:

  • банликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида ишсизлик мақоми олган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахсларни касбка тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини маблағ билан таъминлаш;

  • ишсизлик буйича нафақалар, банликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш учун компенсациялар тўлаш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишсизларга моддий ёрдам бериш;

  • ҳақ тўланадиган жамоат ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминлаш;

  • ногиронлар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринлари (ишлаб чиқаришлар) ташкил этиш тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;

  • банликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таъминоти барча даражадаги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини жойлаштириш учун бинолар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, уларни моддий-техникавий таъминлаш, компьютерлар, нусха кўчириш ва бошқа зарур техника билан жиҳозлаш;

  • ахборот-маълумотлар ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш.

Меҳнатга лаёқатли шахслар (16 ёшдан пенсия таъминоти ҳуқуқини олгунга қадар) аҳолини иш Билан таъминлашга кўмаклашиш марказларида иш қидираётганлар сифатида руйҳатдан ўтган ваш у даврда и шва даромадга эга бўлмаган, меҳнат қилишга тайёр ва зарурат туғилганда касбий тайёргорлик, қайта тайёргорлик ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган тақдирда ишсиз деб ҳисобланади.
Меҳнат органларида рўйхатга олинган ишсизларга:

  1. қарамоғида вояга етмаган болалари бўлган шахсларга касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш даврида олдинги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг камида 75% (қарамоғида болалари ва бошқа кишилар бўлмаганларга эса 50%) миқдорида, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тўланади;

  2. ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти берилади;

  3. аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш марказлари таклифига биноан бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда кўчиш харажатлари компенсация қилинади.

Меҳнат қонунчилигига кўра ишдан айрилган, биринчи бор иш қидираётган, узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) танаффусдан сўнг ишлашни бошлашга ҳаракат қилаётган шахслар ва ишсиз деб белгиланган шахсларга қўйидаги тартибда моддий ёрдам бериш кафолатланган:

  1. ишсизлик нафақасини тўлаш;

  2. қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;

  3. касип ўрганиш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ва шу даврни иш стажига қўшиш;

  4. иш ҳақи тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш имконияти таъминланади.

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб белгиланган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган куннан бошлаб тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш хуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган куннан бошлаб кечи билан ўн биринчи куннан бошлаб кучга киради.
Ишсизлик нафақаси:

        1. ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга 12 ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафта;

        2. илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса 12 ойлик давр мобайнида 13 календарь ҳафта тўланади.

Ишсиз шахс нафақа олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш марказида йўқламадан ўтиши керак.
Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади:

  1. Ишсиз шахс ишга жойлашганда;

  2. Ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул ҳисобланган ишни икки марта рад этган тақдирда;

  3. Қарамоғида 3 тагача бўлган 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;

  4. Ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъмийноти ҳуқуқига эга бўлган тағдирда;

  5. Ишсиз шахс суднинг ҳукми билан қамоқ жазосини олган тағдирда;

  6. Ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинчалик бажариладиган ишга жойлашилган тақдирда;

  7. Ишсиз шахс вафот этган тақдирда.




Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling